Соғлом бола миллатимиз ёруғ келажагининг мевасидир

Юртбошимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасида ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида 2014 йилни мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилиб, ўта муҳим, ҳал қилувчи мезонларни белгилаб бердилар.

Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган мезонларнинг бош ғояси, бу аввалом бор, жамиятимизда оналик ва болаликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш орқали, соғлом авлодни вояга етказишдир.

Ўтган йиллар давомида юртбошимизнинг сайи ҳаракатлари билан оналар ва болалар саломатлигини асраш учун соғлиқни сақлаш тизимида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси кучайтирилди.

Юртбошимиз ўз маърузасида, мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини асрашга хизмат қиладиган замонавий тиббиёт муассасалари фаолият юритаётган бўлсада, уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, уларга дунёга машҳур замонавий асбоб ускуналарни ўрнатиш ва энг аввало малакали кадрлар билан таъмишлаш устувор вазифа қилиб олиниши лозимлигини таъкидладилар.

Жамиятимизда оналик ва болалик ҳар томонлама ҳимоя қилинаётганлиги, 2013 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро семпозиумида ташкилот раиси ва иштирокчилари оналар ва болалар саломатлигини асрашга хизмат қилувчи замонавий скрининг ва перинатал, аёллар тиббий консультация марказлари, туғруқхона комплекслари, гинекология ва патронаж хизматлари, қишлоқ врачлик пункларида бўлишиб, у ердаги оналар ва болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ўзларининг юксак баҳоларини билдиришди.

Юртбошимиз ўз маърузаларида шунингдек, соғлом фарзандни тарбиялашда аҳоли, айниқса, ота-оналарнинг тиббий маданияти муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Бу нафақат тиббиёт ходимларига балки, Адлия тизимида фаолият юритувчи ФҲДЁ органлари ходимларига ҳам маъсулиятли вазифа юклаб, мамлакатимизда бўлғуси келин-куёвларни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтказишда, улар билан ҳуқуқий-тарғибот ишларини олиб бориб, тиббий кўрикдан ўтказишдан асосий мақсад, соғлом оила қуриш, соғлом болани дунёга келтириш билан боғлиқлигини тушинтиришдан иборатдир.

Бунда айниқса, ёшларни соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси таъсис этилди. Юртимизнинг барча ҳудудларида, ҳатто олис қишлоқларимизда ҳам спорт анжомлари билан жиҳозланган замонавий спорт мажмуалари, муҳташам спорт саройлари, стадионлар, жисмоний тарбияга ихтисослашган мактаблар барпо этилди. Ўқувчи ва талабаларнинг уч босқичли “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” республика мусобақалари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари юқоридаги ютуқларга жамиятимиз эришган бўлса-да, ўз маърузаларида бошланғич таълимнинг сифатини янада ошириш, таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмаларни такомиллаштириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича аниқ тадбирларни белгилаб, амалга ошириш лозимлигини, қиз болаларни тарбиялаш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашига ёрдам бериш, эрта никоҳларнинг, оилавий низоларнинг олдини олиш, урф-одат ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш каби вазифаларни ҳал қилишда кўпни кўрган, тажрибали маҳҳалла оқсоқолларининг ўрни катталигини, бу эса барчамизни фарзандаримизни ёруғ келажагига масъул эканлигимиздан далолат беради.

Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Ниманики ўз олдимизга мақсад қилиб қўймайлик, қандай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, барча олийжаноб ҳаракатларимизнинг негизида, барча эзгу ниятларимининг замирида фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жаҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси мужассамдир”.

Мирзаулуғбек Шукуров, Ширин шаҳар давлат нотариал идораси нотариуси


Рўйҳатга қайтиш