Соғлом она ва болa йили давлат Дастурининг ижроси

“Соғлом она ва бола йили”нинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида гапирар эканмиз, халқимиз ўртасида кенг тарқалган “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур” деган ҳикматли иборани эсга олишимиз зарур.

Ҳақиқатдан ҳам оиламизнинг тинчлиги, фарзандларимизнинг тинч ва соғлом ўсаётганлиги, оналаримиз-момоларимизнинг эрта тонгдан қўлларини дуога очиб, юртимиз тинчлиги ва ободлиги, фаровонлиги учун шукроналар айтиб, дуо қилганларини ҳеч нимани билан тенглаштириб бўлмайди.

Албатта, ҳар бир инсоннинг оиласида тинчлик ва фаровонлик бу унинг иш унумига ҳам, соғлом фикрлашига, эзгу ишларни бажаришга ундайди.

Дарҳақиқат бугунги кунда Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишларнинг асосий мақсади юртимизнинг ободлиги ва фаровонлиги, айниқса оналар ва болалар саломатлиги йўлида қилинаётган кенг кўламли ишларни кўришимиз мумкин.

Давлатимизнинг биринчи Президенти И.Каримовнинг доим аёллар ҳақида гапирар эканлар, “Биз ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур-аёлини эъзозлаган эркак бахтли бўлади, аёлини ҳурмат қилган миллат кам бўлмайди.

Бу ёруғ оламда фарзандини соғ-омон дунёга келтириб, уни меҳр билан суйиб эркалаётган аёлдан бахтлирок инсон бўлмаса керак. Зеро кўзимизнинг оқу қораси, қалбимизнирнг қувончи бўлган ўғил-қизларимиз том маънода оилалар мустаҳкамлигини, авлодлар бардавомлигини таъминлайдиган риштадир.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиши аввалги ўтган йилларда бошланган эзгу ишларнинг давоми бўлди десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг 2016 йил 
9 февралда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида Қарори эълон қилинди. Ушбу дастурнинг ижроси учун 7483.3 млрд сўм ва эквивалентда 194 млн АҚШ доллари ажратилди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини ишлаб чиқишда ҳам биринчи навбатда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилада соғлом муҳитни кучайтириш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, хотин-қизлар саломатлигига эътибор берган ҳолда соғлом оилаларни шакллантириш, аёллар ва қизлар спортини ривожлантириш ва шулар асносида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш каби бир қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланди.

Ушбу қарорга асосан, халқимизнинг асрий анъаналарини ҳисобга олиб, “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғоя жамиятда чуқурроқ англаб етилишига ва қарор топишига йўналтирилган кенг чора-тадбирлар коплексини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг даражасини янада юксалтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, оиланинг мустаҳкам, соғлом ва аҳил бўлишида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида, шунингдек 2016 йил Ўзбекистон Республикасида “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури аввало соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш, хотин-қизларнинг турмуш шароити ва даражасини ҳар тамонлама яхшилаш юзасидан олиб борилаётган кенг кўламли ишларни янада мантиқий давом эттириш мақсадида, қуйидаги вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор берилган:

Олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик сув, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш;

Никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш, шу асосда туғма ва ирсий касалликлар сонини камайтириш ҳамда ушбу мақсадларда поликлиникаларни замонавий ташхис ускуналари билан жиҳозлаш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини аҳоли кенг қатламлари онгига сингдиришга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш;

Бу борада тиббиёт муассасалари билан ФҲДЁ органлари ўртасида доимий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда.

Никоҳга кираётган ёшларга тиббий кўрик ва унинг аҳамиятини, оиланинг муқаддаслигини, оилада ёшларнинг оилавий хаёт хакида пухта билим ва куникмаларга эга бўлиши, никоҳга кираётганда унинг хакикий мохиятини англаши хамда оилада юзага келиши мумкин булган кийинчиликларга тайёрлаш, оилада узаро хурмат, хотин кизлар ва болаларнинг хакикий тенг ҳуқуқлилигига эришиш, оилага маънавий кадриятларни сингдириш ва мафкуравий тахдидларга карши иммунитетга эга булган шахсни шакллантиришга эришиш, оиладаги зўравонликлар, маиший хукукбузарликлар сонини камайтириш , ота-оналарнинг ахлоксиз хулк атвори оркали фарзандларига салбий таъсир курсатиш даражасини чеклашни назарда тутишлари лозимлиги доимий равишда уқтириб борилади.

Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлаш;

Қиз болаларни — бўлажак оналарни — жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълимолишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланган ҳаётга бўлган мустаҳкам нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш;

Бу борада Давлатимизнинг биринчи Президенти И.Каримовнинг Қиз болани коллежни битирмасидан, ҳунар эгалламасидан кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, мен бунга мутлақо қаршиман. Қиз бола, аввало, касб эгалласин, ўз фикрига эга бўлсин, ҳаётни англасин. Шундан кейин у ҳаётда ўз ўрнини топади, йўлини йўқотмайди деган фикрлари фарзандларини эрта турмушга бериш ниятида бўлганлар учун аниқ жавоб деб тушуниш мумкин.

Соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;

Соғлом онадан соғлом фарзанд туғилади. Бу борада чекка қишлоқларимизда ҳам замонавий тиббиёт муассасаларининг қурилиши, малакали тиббиёт ходимлари билан таъминланганлигини кўришимиз мумкин.

Албатта, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, она ва бола саломатлигини ҳимоялаш ҳақида гап кетганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори бу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаш керак.

Бизнинг тянчимиз ва суянчимиз, ғуруримиз ва ифтихоримиз бўлмиш болаларимизга, фарзандларимизга ишонч билан, ҳурмат-эътибор билан қарашни келажагимизга бўлган ишонч, миллатимизга, халқимизга бўлган ҳурмат-эҳтиром ифодаси деб биламиз.

Л.Муратова, Боёвут туман ФҲДЁ бўлими мудираси


Рўйҳатга қайтиш