Репродуктив саломатлик ва никоҳ ёши

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришган дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда инсон саломатлигини мухофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланди.Ушбу эзгу мақсаднинг руёби йулида соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш учун Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари, кўплаб қонунлар қабул қилинди. Энг асосийси, қабул қилинган мазкур мухим меъёрий ва долзарб булганхужжатларнинг ижроси таъминланишига эришиб келинмокда.

Мавзуга оид фикрларимизга янада ойдинлик киритадиган булсак. давлатимиз рахбарининг 2009 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги хамда 2009 йил 1 июлдаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида хотин-қизлар қўмитасида тузилган жамоатчилик кенгаши жамоат ташкилотларининг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича фаолиятини янада мустахкамроқ мувофиқлаштирмоқда. ФХДЁ булими ходимлари, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллаларда мунтазам равишда “Соғлом она-соғлом бола” тамойили асосида амалга оширилиши белгиланган эзгу ишларнинг асл моҳиятини аҳоли онгига чуқурроқсингдириш юзасидан кенг куламли тушунтириш ишлари олиб борилаётир.

Шу ниятда Президентимиз рахнамолигида уларнингташаббуси билан пойтахтимизда булгани кабивилоятларимизда хамзамонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган диагностика, скрининг ва перинатал марказлари, янги туғруқ мажмуалари барпо этилаётгани, биргина “Она ва бола скрининги” Давлат дастури доирасида туғруқ ёшидаги ва хомиладор аёллар учун алохида тиббий маслахатхоналар ташкил этилгани, барчамарказлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан замонавий диагностика ва лаборатория ускуналари, зарур материаллар билан таъминлангани ҳам алохидатахсин хамда эътирофга сазовордейиш мумкин. Бу саъй-ҳаракатларалбатта хаётда учрайдиган кўплаб ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволашни юқори даражага кўтариш, болаларнинг ирсий хасталиклар билан нуқсонли туғилишининг хавфинибирмунчакамайтириш имконини бермоқда.

Қулга киритилаётган мувафакиятларда шубхасиз тиббиёт ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Уларнинг меҳнатини Президентимиз юқори бахолаб,шундай деганлари хамон ёдимда:“Соҳада фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг машаққатли ва масъулиятли меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш масалалари биз учун доимий вазифа бўлиб қолади».

Саломатлик –бебахо бойлик. Уни мухофаза қилишАҳолининг соғлигини тиклашда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган доришуносларнинг ўрни беқиёс.

Негаки, ҳар бир дорихона замон талабларига жавоб бериши керак. Бунинг учун, энг аввало, дорихоналар тўлиқ совуткичлар билан таъминланган бўлиши лозим. Бундан кўзланган асосий мақсад келгусида ҳам беморларнинг дардига дармон бўлиш, уларга намунали хизмат кўрсатишдан иборатдир дейишга тўла хақлимиз. Бу хайрли саъй харакатларнинг барчасини кўриб-кузатиб, Президентимиз ва ҳукуматимизнинг соғлиқни сақлаш соҳасига қаратаётган эътибори маҳсули эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, соғлом элдан соғлом миллат бунёд бўлади. Бунинг учун оила ва жамиятдаги интилиш,мақсад муддао уйғунлашган, хамжихатлик ва барқарорлик кайфияти хамиша устивор булмоғи даркор.

Оила – муқаддас ошён. Шу боис уни хамиша эътиборда тутамиз.Унинг бағридабугунги ва келажак авлодвояга етади.Бунинг ахамияти беқиёс. эканлиги туфайли хамБош Қомусимиз Инсон ҳуқуқлари умумжахон деклорацияси, бирлашганмиллатлар ташкилоти хужжатлари хамдахалқаро ҳуқуқнинг умумэътирофэтилганпринцип ва нормалариасосида қабул қилинлигибарчамизга маълум.Энг ахамиятлисиКонституциямизнинг бирор бир моддаси йуқки, сизу бизнинг у ёки бу манфаатларимизга хизмат қилмайдиган бўлсин, унинг қай бир моддасини ўқимайлик, инсонпарварлик ғояси ифодаланганлигига гувох буламиз. Шу сабабдан хам хақли равишда у «Бахтимизнинг ҳуқуқий кафолати» деган юксак таърифгахам сазовор булган.

Хаммамиз биламизки, хар бир инсоноилада улғайиб тарбия топади.Унинг келажакда нечоғли комилёки ноқобил инсон бўлиб вояга етишиэса хеч шубхасиз оилада бериладиган тарбияга боғлиқ.Бинобарин, Асосий қонунимизнинг63-моддасида« Оила жамиятнинг асосий буғинидир хамда жамият ва давлатмухофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.Никох томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигигаасосланади» дея белгиланган.Дархақиқат, оила жамиятимитз таянчи, никох эса унинг пойдевори саналади.

Конституциямизнинг 64,65,66-моддаларихам оилалалар мустахкамлигини таъминлашга хизмат қиладики,уларда ота–оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга, ўз навбатидавояга етган,мехнатга лаёқатли фарзандлар хамўз ота оналари хақида ғамхурлик қилишга мажбур эканликлари, давлат ва жамият етим болаларни ва ота оналарининг васийлигидан махрум бўлганболаларни боқиш, тарбиялашва ўкитишни таъминлдаши, болаларга бағишланган хайрия фаолиятининг рағбатлантирилиши, фарзандлар ота–оналарининг насб насабиданва фуқаролик холатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги,оналик ва болаликнинг давлат томониданмухофаза қилинишиалохида белгилаб қуйилган.

Шу ўринда бир гап.Мустакиллик берганимконият ва хукуматимизнинг ФХДЁ булимларифаолиятини такомиллаштиришгақаратаётганюксак эътибори туфайли Сайхунободтуманидаги «Бахт уйи» биносида хам никохни тантанали кайд этишзали, қабулхона, ФХДЁ мудири хонаси,архив,маслахатхонаалохида алохида келин куёвлар хоналари кутиш залини ўз ичига олган шарт шароитлар мухайё қилингандир.Хар гал ёш келин–куёвларнингникохини қайд этаётган пайтимдақалбим қувончга тўлади.Гохбўлиминспектори Шахноза Турсунова, гох ўзим тантаналимаросимда ихтиёрий никохдан ўтаётганликларинисўраб, алохида эслатамиз.Розиликларидан сунг уларга самимий истакларни изхор этиб, қонуний никох гувохномаларини топширамиз.Ушбу хаяжонли онларда улар ва бирга ташриф буюрганларнинг севинчини таърифлаш мушкул. Хамма шод, тилакларбеғубор.Чунки,улар шу даргохдан оила деган улуғ маконга пок қадамларини қўядилар. Шу маскандагиберган ваъдалари асосидабир умр турмуш қуриб,оиласининг ибратли томонлари билан келажакка пойдевор қуйишга ахду паймон қиладилар.Бугундан бошланган узаро мехр мухаббат. хурмат – иззат умрбод хамрох булса ундай оилага хавас қилса арзийди.

Ха, юртимизда оилани табаррук деб билиб, унинг бағрида вояга етаётган ёшларнингкелажагини уйлаб кенг имкониятлар эшиги очилган. Яратилган қулайлик ва шарт шароитлардан унумли фойдаланган ёшларнинг эса оилага ва жамиятга арзирли нафи тегиши тайин. Бунинг учун хар бир ота-онага хамиша фарзанд тарбиясига эътиборли бўлиб, оиланинг улуғ макон, муқаддас даргох эканлигини асло унутмаслигини тавсия этган бўлардим.

Д.Шамсиева, Сайхунобод тумани ФХДЁ булими мудири


Рўйҳатга қайтиш