Соғлом она ва бола - мамлакатимиз таянчи

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, оилаларда ва жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, навқирон авлоднинг баркамол бўлиб вояга етиши учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари изчил ҳамда босқичам-босқич амалга оширилаяпти. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида бу борада хам устувор вазифалар белгиланган бўлиб, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш баробарида соғлом авлодни шакллантиришда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада кенгайтириш, бошланғич таълим самарадорлигини юкори пагонага кутариш эвазига жажжи ўғил-қизларнинг мактабга тайёрлаш даражасини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг хаётга тадбик этилиши юзасидан мустаҳкам ҳуқуқий баъзаси яратилган.

 Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ва бошқа қатор қонунлар юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ҳамда замонавий билимларга эга бўлган ватанпарвар йигит-қизларни тарбиялаш, уларнинг тиббий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳар бир инсоннинг соғлом турмуш тарзини чуқур англаган ҳолда ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга хотин-қизлар саломатлигини асраш, фуқароларнинг санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилишларига оид кўникмаларини мустаҳкамлаш, ёш она ва болаларга тегишли тарзда гамхурлик курсатиш борасидаги ишларни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалиётга изчил йўналтирилмоқда. Ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, айниқса, қишлоқ жойларда қизларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча имкониятни яратиш, юқори малакали аёл мураббийлар тайёрлаш, янги спорт объектларини қуриш, мавжудларининг моддий-техника базасинимустахкамлаш, замонавий спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозлаш ҳам асосий вазифалар сирасидандир.

Шу уринда яна бир мухим жихатни таъкидлаш жоиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллиги олдидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остидаги саломатлик ҳафтаклари ҳам ана шу эзгу мақсадларга қаратилгани билан каттаю кичикка чексиз фахр ҳамда қувонч улашаяпти. Бу чин эътирофга лойик хакикатдир.

Ахир, халқимиз азал-азалдан фарзандларининг жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом бўлиб, жамиятда муносиб ўрин эгаллашини олий мақсад, деб билиши ,бу орзулар мустакиллик туфайли руёбга чикаётгани хеч кимга сир эмас.-ку? Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, ана шу эзгу ният том маънода ижобатини топди. Зеро, Президентимизнинг “Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш – келажаги буюк давлат пойдеворини қуриш, дунёда ўзимизга юксак обрў эгаллаш демакдир”, дея айтган фикри дастуриламалга айланиб, шу асосда ҳаётга тадбиқ этилаётган изчил саъй-ҳаракатлар юксак самараларини кўрсатмоқда. Айни шу максадда йилларга муайян ном берилиши муносабати билан қабул қилинаётган давлат дастурларида ҳам эртамиз эгаларининг манфаатлари алоҳида эътиборга олинаяпти. Жорий йилнинг юртимизда “Соғлом она ва бола йили” деб номлангани бунинг яққол тасдиғидир.

Давлат дастурида белгиланганига асосланиб, ,ёшларнинг эрта турмушга чиқишнинг олдини олишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Дастур ижроси юзасидан вилоятимизда ҳам эрта никоҳнинг олдини олиш борасида маҳаллаларда, таълим муассасаларида ҳамда ташкилотларда масъул ходимлар иштирокида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, биз фаолият курсатаётган Янгиер шахар ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан белгиланган режа-тадбирларга кўра, ташкил этилаётган ушбу мавзудаги тадбирлар ҳам ўз самарасини бераётир. Рақамларда ифодалайдиган булсак, жорий йил бошидан бери 593 нафар фарзандлар туғилиши қайд қилинган.Уларнинг 305 нафарини ўғил, 288 нафарини эса қиз болалар ташкил этди. Шунингдек, келин куёвлардан иборат 141 жуфтликка оила қуришлари учун никох гувохномаси тантанали равишда топширилди. Шуниси қувонарлики, гувохнома олишга келган хар икки холатда хам фуқароларнинг кузларида севинч, юзларида мамнунлик балқиб турганлигига гувох булганмиз.

Демак, мана шунинг узидан хам билса буладики, халқимиз оилани муқаддас деб билади, фарзандни азиз-авлоднинг давомчиси сифатида қадрлайди. хисоблайди.Уларнинг она ва бола саломатлиги – юртнинг таянчи, келажаги порлок булишига дахлдор эканлигини дилдан хис қилган холда хаёт кечиришаётгани чинакам хавас ва эътирофга лойиқдир.

Р.Ботирова, Янгиер шахар ФХДЁ булимии мудири


Рўйҳатга қайтиш