Соҳамиз тақозоси сабаб турли тақдирларни, турлича феълли кишиларни, инсон ҳаётида юз бераётган турли вазиятларнинг гувоҳи бўлишимизга тўғри келади.
Ишхонага эрталаб келишим билан мени ҳали анча эрта бўлишига қарамай эшик олдида бир аёл кутиб олди. Унинг нигоҳларида мен руҳий тушкинлик ва изтироб, кўзларида эса аллақандай хавотир борлигини тез пайқадим. Саломлашгач хонага таклиф қилдим.
Лекин бошқа жуфтликнинг тақдири мени ҳам ўйлантириб қўйди. Фуқаролар Г. ва Н. бўлимимизга қонуний никоҳни қайд этиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга қадар шаръий никоҳ асосида яшаб келаётганликлари, ҳозирда келин ҳомиладорлигини билдиришди. Шундан сўнг келин-куёв ўз хоҳишларига кўра белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтишди... Ўтишдию.. Тиббий кўрик натижалари улар ўйлагандай бўлиб чиқмади... Куёвда ОИТС касаллиги мавжудлиги аниқланди. Ҳомила ва онанинг соғлиги, қолаверса оиланинг кейинги тақдири нима бўлади?! Ҳозир келинда бу бедаво дард аниқланмабди, хўш, кейинчалик унга албатта юқмаслигига ким кафолат беради?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 365-сон Қарори никоҳланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши келажак авлоднинг баркамол шахс бўлиб етишишининг пойдевори эканлиги, авлоддан авлодга ўтиши мумкин бўлган ҳар хил ирсий касалликларнинг олди олиниши мумкинлиги, қолаверса, жуфтликлар бир-бирларининг соғликлари ҳақида яқиндан хабардор бўлишларига имкон бўлиши ва бунинг натижасида туғилажак фарзандларининг соғлигини таъминлашлари мумкин-ку. Шунингдек, мазкур қарор асосида тиббий кўрикдан ўтиш бепул амалга оширилиши ҳукуматимиз томонидан аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган самарали чоралари исботи эмасми!? Наҳотки мана шундай имкониятлар бўла туриб, инсон ўз соғлигига лоқайд бўлиши мумкин!
Д.Жураева, Сардоба туман ФҲДЁ бўлими мудири