“Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси мажлисининг 38-сон баёни (ЭДО-07/1-103, 2014 йил 28 февраль) билан тасдиқланган

“Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси мажлисининг 38-сон баёни (ЭДО-07/1-103, 2014 йил 28 февраль) билан тасдиқланган Назорат режанинг 1-бўлими, шунингдек Давлат дастурида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш 
назарда тутилган бандлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

(2014 йил 25 август ҳолатига)

Т/р.

Т/р

НР.

Тадбир номи

Ижро муддати

Бажарилган ишлар

1.

1.

“Болаларни уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

I чорак

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Вояга етмаганларни уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Адлия вазири томонидан 2014 йил 27 январда эътирозлар билан имзоланган (3-23-877/6-сон хат).

Лойиҳа Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2014 йил 10 мартда 05-441-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Ҳозирги кунда лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президент девонида кўриб чиқилмоқда.

2.

2.

Янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

I чорак

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Адлия вазири томонидан 2014 йил
31 мартда эътирозлар билан имзоланган (3-34-4049/6-сон хат).

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 2014 йил 31 мартда 0110-16-258-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Ҳозирги кунда лойиҳа Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилмоқда.

3.

3.

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик хотиржамлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасига Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 2 июлда розилик имзоси қўйилган ҳамда лойиҳа Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 26 мартдаги маълумотига кўра, “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги
лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасида қайта ишланиб, Давлат дастурининг 3-банди талабларига мослаштирилган ҳамда лойиҳа “Аҳолининг санитария-эпидемиологик хотиржамлиги тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси деб номланган.

2014 йил 24 июлда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Аҳолининг санитария-эпидемиологик хотиржамлиги тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган. Ҳозирда лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

4.

4.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
2001 йил 12 майдаги 222-II-сонли “Лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхати тўғрисида”ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

III чорак

Мазкур Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда 2014 йил
18 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

5.

5.

Янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

IV чорак

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2014 йилнинг
18 июлида 3/22-364/1-сон хат билан манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш (имзолаш) учун юборилди. Ҳозирда лойиҳа вазирлик ва идоралар томонидан визалаштирилиб, улар томонидан билдирилган таклиф ва эътирозлар асосида қайта кўриб чиқилмоқда.

6.

6.

“Ўзбекистон Республикасининг “Йод танқислиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

IV чорак

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, ишчи тартибида қайта ишланган ҳамда лойиҳа адлия вазири томонидан 2014 йил 4 апрелда имзоланган.

Мазкур Қонун лойиҳаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2014 йил
21 апрелдаги 19-01/89-сон хати билан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

7.

7.

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2014 йил

IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси адлия вазири томонидан 2014 йил 21 майда эътирозлар билан имзоланган
(3-24-6065/6 -сон хат).

Мазкур лойиҳа Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2014 йил
21 майдаги 19-01/104-сон хати билан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

8.

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2014-2018 йилларда аҳоли репродуктив саломатлигини, хотин-қизлар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси.

2014 йил

II чорак

Бажарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014–2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ–2221-сон қарори қабул қилинди.

9.

9.

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат музейларининг болалар
ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси.

2014 йил

II чорак

Бажарилган.

2014 йил 11 июлда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат музейларининг болалар
ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
189-сон қарори қабул қилинган.

10.

50.

Чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар касалликларига ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий этиш ва кенг қўллаш, шу жумладан:

туғма нуқсонлар ва ривожланишнинг аномалияларида реконструктив-тиклаш ва эндоваскуляр операциялар ўтказиш, шу жумладан туғма юрак нуқсонига чалинган 1200 нафар болани операция қилиш;

энг замонавий эшитиш имплантантларидан фойдаланган ҳолда кохлеар-имплантантияни жорий этиш, шу жумладан 2014-2016 йилларда 3 та операция қилиш, улардан 100 та операция – 2014 йилда;

қандли диабет касаллигига чалинган болалар ва ўсмирларни даволашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш;

туғма сон бўғини чиқиши, тирсак суякларининг синиши ва сколиозларни тезкор даволаш;

гидроцефалияда, бош ва орқа мия ўсмаларида, умуртқа поғонасида нейрохирургик операцияларни қўллаш.

Йил

давомида

2014-2016 йиллар

Йил

давомида

Йил

давомида

Йил

Давомида

Бажарилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Адлия вазирлигига 2014 йил 7 мартда
06-4/19-сон хат билан Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан 100 дона эшитиш имплантантларини сотиб олиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси тақдим этилди. Мазкур лойиҳа вазирлик томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 2014 йил 7 мартда эътирозлар билан имзоланди (4-33-3233/6-сон хат).

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 154-ф-сон фармойиши қабул қилинган.

11.

59.

Қуйидагилар йўли билан ҳомиладор аёллар ва чақалоқларга перинатал ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш:

11 та перинатал марказни замонавий тиббиёт ускуналари билан қўшимча равишда жиҳозлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш;

Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Қашқадарё
ва Андижон вилоятларида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари тузилмасида неонатал жарроҳлик бўлинмаларини ташкил этиш ҳамда уларни замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш;

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган замонавий перинатал технологияларни, шу жумладан, самарали перинатал парвариш қилиш, кечиктириб бўлмайдиган акушерлик ёрдами, болалар ёшидаги касалликларни интеграция­лашган юритиш, кўкракдан эмизиш ва чақалоқларнинг бирламчи реанимацияси бўйича жорий этиш.

Йил

давомида

Бажарилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг мазкур банд ижроси юзасидан қабул қилинган 2014 йил 28 майдаги 185-сон “Ўзбекистон Республикасида перинатал тиббий ёрдамни ҳудудийлаштириш тўғрисида”ги буйруғи ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ушбу ҳужжат фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббий муассасалар фаолиятига нисбатан татбиқ этилган тақдирда, ўз хусусиятига кўра ички ҳужжат ҳисобланиши ҳамда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиладиган ҳужжатлар тоифасига кирмаслиги ҳақида 2014 йил 5 июнда Соғлиқни сақлаш вазирлигига 6-24/30-6872/6-сонли хат юборилган.

12.

60.

Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираси юкламасини 1,5 баробар қисқартириш, айни вақтда уларга узоқ муддат хизмат қилганлик учун рағбатлантирувчи устамалар миқдорини икки баравар ошириш ҳисобига бириктирилган аҳоли, энг аввало, ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни патронаж кузатишни кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Йил давомида

Бажарилган.

2014 йил 5 мартда Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сон қарори қабул қилинган.

13.

63.

Республика минтақаларини тиббиёт кадрлари билан мустаҳкамлаш учун клиник ординатура тизимида 1300 нафар юқори малакали мутахассислар, шу жумладан 350 нафар педиатрия ихтисослари мутахассисларини тайёрлаш.

Яқин ва узоқ хориж мамлакатларининг етакчи тиббиёт марказлари ва клиникаларида 500 нафар мутахассиснинг, шу жумладан 230 нафар педиатр, акушер-гинекологлар ва тиббиёт ҳамшираларининг ўқиши ва стажировкасини ташкил этиш.

Йил давомида

Бажарилган.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 14 июлдаги “2014/2015 ўқув йилида клиник ординатурага қабул тўғрисида”ги 241-сон буйруғи қабул қилинган.

14.

66.

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2015-2020 йилларда болаларни айниқса қишлоқ жойларда мактабга тайёрлашни яхшилашга йўналтирилган мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш;

болаларни қамраб олишнинг паст кўрсаткичларига эга бўлган аҳоли пунктларида мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасинини босқичма-босқич мустаҳкамлаш, шунингдек мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек янги муассасалар қуриш;

болаларни мактабгача таълим билан 45 фоизгача қамраб олишни таъминлаш учун мавжуд қувватлардан фойдаланиш коэффициентини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

болани ўқитиш, ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик
ва жисмоний ривожлантириш масалаларини ўз ичига олувчи, шунингдек болалар билан психологлар ва дифектологларнинг мажбурий ишлашини назарда тутувчи таълим талабларига мувофиқ болаларни мактабга тайёрлашнинг принципиал жиҳатдан янги дастурларини тайёрлаш ва жорий этиш;

малака тоифалари берган ҳолда мактабгача муассасалар ходимларининг аттестацияси тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мактабгача таълим
муассасалари ходимларини тайёрлашни такомиллаштириш
ва малакасини ошириш.

2014 йил

III чорак

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2014 йил 27 февралда тасдиқланган “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси мажлисининг 38-сон баёнининг 8-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига жорий йилнинг 6 мартида
3-31-504/1-сон хат юборилиб, Давлат дастурида назарда тутилган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш бўйича манфаатдор вазирлик, идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузишлари ҳамда тасдиқланган ишчи гуруҳлари ҳақидаги маълумотларни Адлия вазирлигига тақдим қилишлари сўралган.

Юқорида назарда тутилган хат билан манфаатдор вазирлик ва идораларга Давлат дастурида назарда тутилган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлари таркибига киритиш учун Адлия вазирлигидан номзод тақдим этилган.

Ҳозирда лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

15.

70.

2009-2014 йилларда ташкил этилган болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасидан ва шарт-шароитларидан самарали фойдаланиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан:

ҳар бир мактабда мусиқа, рақс, инструментал ва вокал болалар ижодий жамоаларини ташкил этиш;

мактабларни дарсликлар, ўқув қўлланмалари ҳамда замонавий ва классик бастакорларнинг мусиқа асарлари тўпламлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш;

бюджетдан ташқари мавбағлардан (ота-оналар тўловидан) фойдаланиш тартибини такомиллаштириш, шу жумладан уларни маҳорат дарслари ва кўрик-танловлар тадбирларини ташкил этишга, фестиваллар, танловлар, кўргазмалар, ижодий мактабларда қатнашишга, шунингдек ўқувчилари танловларда юқори натижаларга эришаётган ўқитувчилар ва концертмейтрларни рағбатлантириш механизмини кенгайтиришга йўналтириш;

болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқитувчилари ва концертмейстрлари малакасини ошириш учун шарт-шароитларни яхшилаш.

Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2014 йил
I чорак

Амалга ошириш
– йил давомида, шу жумладан: 2014 йил
II чорак

2014 йил
II чорак

2014 йил

III чорак

2014 йил

IV чорак

Бажарилган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг
2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли “Ота-оналар томонидан болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори 2014 йил 17 апрелда 1898-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

16.

73.

Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, чора-тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан:

халқ таълими тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари фаолиятини ҳар томонлама танқидий ўрганиб чиқиш;

2015-2018 йилларда халқ таълими тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларининг моддий-техника базасини босқичма-босқич модернизациялаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

такомиллаштирилган ўқув дарстурларини, маърузалар матнлари ва бошқа амалий материалларни ишлаб чиқиш;

халқ таълими тизими методистлари ва бошланғич синфлар ўқитувчилари иш ҳақини тенглаштириш.

Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш - 2014 йил II чорак

Амалга ошириш - 2014 йил

III-IV чораклар

Бажарилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 августдаги “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 234-сон қарори қабул қилинган.

17.

78.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини модернизация қилиш бўйича (БЎСМ ва ОЗБЎСМ) 2015-2019 йилларга мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича кўзда тутиладиган:

фаолият олиб бораётган БЎСМларни (500 дан ортиқ) уларнинг моддий-техника базасидаги буюмларни, малакали тренерлар билан таъминланганлигини ва ҳудудий жойлашишини мақбуллаштирилишни ўрганиш юзасидан тўлиқ хатловдан ўтказиш;

асосий олимпия спорт турлари бўйича фаолият олиб бориш учун шароитлар яратиш, спорт заллари ва майдонларини қуриш, реконструкция қилиш;

зарур бўлган спорт ускуналари ва анжомлари билан таъминлаш;

юқори малакали тренерлар, инструкторлар ва мутахассислар, айниқса хотин-қизлар орасидан таъминлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

ўқув-машғулот жараёнларида ташкилий-методик ва тиббий ёрдам билан таъминлаш.

2014 йил

III чоракда - дастурларни ишлаб чиқиш

2015-2019 йилларда-

амалга ошириш

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2014 йил 25 июлдаги 01-11-16-3251-сон хат билан мазкур банд ижроси юзасидан ишлаб чиқилган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритилганлигини маълум қилган.

18.

79.

Барча умумтаълим мактабларини спорт заллари билан қамраб олишни таъминлаш бўйича 2015-2020 йилларга мўлжалланган дастурни тайёрлаш ва тасдиқлаш, (камқувватлилари бундан мустасно) умумтаълим мактабларида қурилаётган спорт заллари сонини икки баробарга ошириш.

2014 йил

III чорак,

2015-2020 йилларда -амалга ошириш.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2014 йил 25 июлдаги 01-11-16-3251-сон хат билан мазкур банд ижроси юзасидан ишлаб чиқилган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритилганлигини маълум қилган.

19.

80.

“Ёшлик” жисмоний-спорт жамияти фаолиятини танқидий ўрганиш асосида унинг фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш орқали келгусида болаларни спорт билан шуғулланишга кўпроқ жалб этиш.

2014 йил

II чорак

Бажарилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги “Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 210-сон қарори қабул қилинган.

20.

81.

2014-2017 йиллар мобайнида таълим ва ўқув-машғулот жараёнини комплекс модернизация қилиш чора-тадбирларини босқичма-босқич амалга ошириш:

асосий олимпиада спорт турларини қамраб олган 12 та республика ва вилоятлар олий спорт маҳорати мактабларини;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида тренерларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш замонавий илмий методика марказини ташкил этиш.

Тадбирларни ишлаб чиқиш – 2014 йил
II чорак

Амалга ошириш – 2014-2017 йиллар

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тақдим қилинган лойиҳа
2014 йил 18 августда Адлия вазири томонидан эътирозлар билан имзоланган.

Лойиҳа Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 2014 йил 21 августда
01-10-06-687-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

21.

83.

Андижон вилоятида республиканинг барча ҳудудларида таҳсил жараёнида яхши натижаларга эришган ўқувчилар учун таътил мобайнида “Ўқувчи-ёшлар республика маркази” оромгоҳини ташкил этиш.

Тасдиқлаш-

2014 йил
I чорак

Бажарилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўқувчи-ёшлар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 115-сон қарори қабул қилинган.

22.

98.

Болаларда табиатга меҳр ва унга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш, уларнинг қизиқишларини ҳайвонлар ва ўсимликлар оламини ўрганишга жалб этиш учун шароитлар яратиш мақсадида:

2014-2015 йилларда Тошкент ва Термиз шаҳарлари ҳайвонот боғларини, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Ботаника боғини реконструкция қилиш;

2014-2016 йилларда Тошкент ҳайвонот боғининг Самарқанд ва Фарғона шаҳарлари филиалларини замонавий архитектура усуллари ва ечимларидан фойдаланган ҳолда қуриш.

2014-2016 йиллар

Бажарилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги“2014–2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди Институтининг ботаника боғини ривожлантириш Концепцияси тўғрисида”ги
211-сон қарори қабул қилинган.

23.

99.

Зарафшон шаҳрида болалар аквапаркини бунёд этиш.

Қуйидагиларни мукаммал таъмирлаш:

Республика қўғирчоқ театри;

“Томоша” болалар мусиқий театр-студияси.

Йил мобайнида

Тасдиқлаш – 2014 йил

II чораги

Йил давомида

Бажарилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 августдаги “Республика қўғирчоқ театри биносини мукаммал таъмирлаш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 218-сон қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев томонидан 2014 йил 14 июлда тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 106-баёни билан “Томоша” болалар мусиқий театр-студияси биносини мукаммал таъмирлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар белгиланган. 

 


Рўйҳатга қайтиш