Соғлом она ва болa йили давлат Дастурининг ижроси

“Соғлом она ва бола йили”нинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида гапирар эканмиз, халқимиз ўртасида кенг тарқалган “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур” деган ҳикматли иборани эсга олишимиз зарур.

Репродуктив саломатлик ва никоҳ ёши

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришган дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда инсон саломатлигини мухофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланди.Ушбу эзгу мақсаднинг руёби йулида соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш учун Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари, кўплаб қонунлар қабул қилинди. Энг асосийси, қабул қилинган мазкур мухим меъёрий ва долзарб булганхужжатларнинг ижроси таъминланишига эришиб келинмокда.

Соғлом она ва бола - мамлакатимиз таянчи

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, оилаларда ва жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, навқирон авлоднинг баркамол бўлиб вояга етиши учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари изчил ҳамда босқичам-босқич амалга оширилаяпти.

Соғлом она соғлом жамият демакдир

Ишхонага эрталаб келишим билан мени ҳали анча эрта бўлишига қарамай эшик олдида бир аёл кутиб олди. Унинг нигоҳларида мен руҳий тушкинлик ва изтироб, кўзларида эса аллақандай хавотир борлигини тез пайқадим. Саломлашгач хонага таклиф қилдим.

Соғлом бола — халқимиз ғурури келажагимиз давомчиси

МАЪЛУМКИ, истиқлол йилларида мамлакатимизда ёшлар камолоти давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Бундай ғамхўрликнинг натижаси бугун ёшларимизнинг эришаётган ютуқларида, улар забт этаётган юксак марраларда акс этмоқда. Зеро, ерга қадалган ниҳол ҳам яхши парвариш қилинган жойда униб, яшнаб, куртак ёзади. Соғлом авлод тарбияси ва камолоти йўлида қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг ижроси давлатимизнинг ҳар бир идорасида масъулият билан амалга оширилмоқда.

Фарзандингиз кимга тақлид қилади?

Мамълумки, 2014 йил мамлакатимизда «Соғлом бола йили» деб эълон қилинди. Чунки соғлом келажакни фақатгина соғлом авлод барпо этади. Соғломлик тушунчаси фарзандларни нафақат жисмоний ва руҳий, балки маънавий жиҳатдан ҳам ҳеч қандай нуқсонсиз улғайишини ўзида ифода этади.

“Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси мажлисининг 38-сон баёни (ЭДО-07/1-103, 2014 йил 28 февраль) билан тасдиқланган

“Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тармоқ дастури ижроси юзасидан М А Ъ Л У М ОТ

Баркамол шахс мустаҳкам оила маҳсули

ИНСОН камол топиб, вояга етадиган маскан оиладир. Оила барқарорлиги, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш — давлат ва жамият тараққиётининг даражасини белгилаб беради.

Бола саломатлигига масъулмиз

Фаровон, тинч оилада бола соғлом баркамол топади. Мухтарам юртбошимизнинг “Фарзанлари соғлом юрт қудратли бўлур, Қудратли юртнинг фарзандлари соғлом бўлур” деган сўзлари бежиз эмас.

Соғлом ва баркамол авлод тарбияси

Сирдарё вилоят ҳокимиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг қонунчилик асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

“Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тармоқ дастури ижроси юзасидан М А Ъ Л У М ОТ

Фарзандларимиз соғлом бўлса юрт қудратли бўлади

2014 ЙИЛ 19 февраль куни Президентимизнинг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Соғлом бола йилида қонунчиликнинг такомиллашуви

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Ўзбекистонда “ислоҳот ислоҳот учун эмас, ислоҳот инсон учун, инсон манфаати учун” тамойили дадил илгари сурилди ва у изчиллик билан амалга оширилмоқда, бир сўз билан айтганда, инсон манфаатлари улуғланди.

Ватан келажаги соғлом авлод тақдирида

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2014 йилни “Соғлом бола” йили деб эълон қилиниши барча юртдошларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг бундай оқилона қарорга келиши мустаҳкам асосларга эга. Боиси, мустақилликнинг дастлабки йилларидан юртимизда “Соғлом она-соғлом бола” масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Соғлом бола миллатимиз ёруғ келажагининг мевасидир

Юртбошимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасида ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида 2014 йилни мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилиб, ўта муҳим, ҳал қилувчи мезонларни белгилаб бердилар.

Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги

Инсон аввало оила бағрида униб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини, жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Соғлом бола келажак пойдевори

Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт.

Соғлом муҳит асоси

Эндигина атак-чечак қилиб қадам ташлаётган гўдакнинг беғуборларча қилаётган ножоиз ишларини кузатиб, “Аййая-аййая” яъни “уят”, «бу ишни қилсанг, ёмон бўлади», деб унга нима яхшию нима ёмонлигини ўргатамиз, танбеҳ берамиз.

Келажакнинг нурли истиқболи

Ободлик аввало оиладан бошланади. Фарзанд учун ота-онанинг турмуш тарзи андозадир. Шу боис ҳам ҳар бир ота-она ўз оиласида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга масъул ҳисобланади. Жонажон юртимизда ҳукуматимиз томонидан соғлиқни сақлашга, оилани мустаҳкамлашга, фан, маданият ва таълим соҳасига бениҳоя катта эътибор қаратилганки дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида инсон манфаатлари бунчалик юксакликка кўтарилмаган.


Соғлом бола йили 1 - 20 из 23
Начало | Пред. | 1 2 | След. | Конец Все