Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Адлия вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 

МАЪЛУМОТНОМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Республикада жорий қилинаётган “Электрон ҳукумат” тизими доирасида, замонавий ахборот тизимларини қўллаш орқали фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш, марказлашган электрон базаларни яратиш, бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан электрон тарзда маълумот алмашишни ташкиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Қонун ҳужжатлари маълумотлари Миллий базаси (LexUZ тизими) янада ривожлантирилмоқда. Шунингдек, “Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари ягона электрон архиви”, “Нотариуслар маълумотларининг автоматлаштирилган тизими” ва Суд Департаментининг “E-Ijro” ахборот тизимлари яратилмоқда.
Адлия вазирлиги томонидан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (LexUZ тизими) ҳам бир қатор янгиликлар киритилмоқда. Хусусан, 2014 йилда тизимнинг асосий саҳифаси қайта ишланди. Ҳужжатларни излаш тизими янада такомиллаштирилди. Замонавий ҳамда оммабоп Android-тизимли мобиль телефонларда ишлаш учун махсус дастурий восита ишлаб чиқилди. Янгиланиш натижасида тизим фойдаланувчилари сони янада ошди. Ўртача бир ойда фойдаланувчилар сони 60 мингни ташкил этмоқда.
Ягона давлат интерактив хизматлари порталини (ЯДИХП) ривожлантириш бўйича, вазирлик томонидан мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар учун махсус номенклатура журнали очилган бўлиб, янги келиб тушган мурожаатларни мутахассислар томонидан мунтазам текшириш йўлга қўйилган. Барча келиб тушган мурожаатлар ички электрон ҳужжат айланиш тизимида рўйхатга олинади ва ижроси назорат қилинади.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, “ФҲДЁ органлари ягона электрон архиви” (ФҲДЁ ЯЭА) ахборот тизими Республикада ахолининг ягона маълумотлар базасининг муҳим қисми ҳисобланади. Чунки айнан ФҲДЁ органлари томонидан туғилиш, никоҳ ва ўлим қайд этилади.

Ягона ФҲДЁ ЯЭАни яратиш:

– фуқаролик ҳолати актлари ягона маълумотлар базасини яратиш, ФҲДЁ ЯЭАни шакллантириш ва уни сақлаш;

– Адлия вазирлиги ахборот-коммуникация таъминотини (кейинги ўринларда АКТ деб юритиолади) ривожлантириш ва такомиллаштириш;

– ФҲДЁ органлари ходимларини тўлиқ ва ишончли маълумот билан ўз вақтида таъминлаш;

– фуқаролик ҳолати далолатномаларидан фойдаланишга ваколатли бўлган давлат органларининг сўровларига тўлиқ ва ишончли маълумот тақдим этиш;

– тизимни марказлашган ҳолда бошқариш;

– тизимда ахборот хавфсизлигини таъминлаш имкониятини беради.

Ҳозирда ФҲДЁ органларини ягона тармоққа уланган, махсус дастурий таъминот яратилган бўлиб, дастур орқали далолатнома ёзувларини киритиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, ягона маълумотномалардан (классификаторлардан) фойдаланиш, ҳисоботларни тайёрлаш имкониятлари яратилди.

Вазирлик томонидан яратилаётган яна бир тизим бу “Нотариус” ахборот тизими. Тизимнинг асосий мақсади ва вазифалари қўйидагилардан иборат:

– барча нотариал идораларини ягона ахборот тизимига бирлаштириш;

– аҳолига кўрсатилаётган хизматларни тезкорлигини ошириш;

– барча ҳисобот шаклларини ва бланкаларни электрон шаклга ўтказиш;

– нотариусларнинг бошқа ташкилотлар билан электрон маълумот алмашувини йўлга қўйиш;

– нотариал харакатлар натижасида фуқароларга ўтадиган мулкни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш;

– нотариал ҳаракатларнинг сир сақланиши учун шарт-шароитларни яратиш ва бу асосда ҳужжатлар ва архив материалларнинг бут сақланишини таъминлаш ҳамда бу соҳада қонунбузарликларни олдини олиш кўзда тутилмоқда.

Мазкур тизим нотариат соҳасидаги электрон маълумот алмашувининг дастлабки босқичи бўлиб, кейинчалик судлар, Ергеодезкадастр хизмати, Суд департаменти, ички ишлар, ФҲДЁ, солиқ органлари ва бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан маълумот алмашувини йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Суд Департаменти томонидан ижро ҳужжатларининг электрон маълумотлар базасини яратиш, улар ҳисобини юритиш ҳамда суд қарорлари, қонун ҳужжатларида белгиланган органларнинг ҳужжатларини ижро этиш муддатларига риоя этилишини назорат қилиш, ижро ҳужжатларидаги ундирув ҳисобини юритиш, статистик ҳисоботларни автоматик тарзда тайёрлаш мақсадида “E-Ijro” тизими ишлаб чиқилмоқда.

“E-Ijro” тизими ижро иши, алиментларни ўндириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида ижро ишини юритиш, мол-мулк қидируви, қидирувга эълон қилинган қарздор шахслар, автомототранспорт воситалари, олиб берилиши лозим бўлган болалар, маъмурий ва жиноий жаримага тортилган шахслар, архив ва ҳисоботлар, бошқа ташкилотлар билан маълумот алмашинувини ташкил қилиш бўлимларидан иборат.

“E-Ijro” тизимини яратиш ишлари 4 босқичда амалга ошириш режалаштирилган.

1. Ижро ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш;

2. Махсус ижро ҳужжатларини юритиш ва назорат қилиш;

3. Мол-мулк қидируви тизими бўйича бошқа ташкилотлар билан маълумотларни алмашишни йўлга қўйиш;

4. Ҳисоботларни юритиш ва архивлаш.

Ҳозирда “E-Ijro” тизимининг биринчи босқичи синов тариқасида ишга туширилган.

Бундан ташқари, мол-мулкни қидирув соҳасида Суд Департаменти томонидан Кадастр қўмитаси, Солиқ қўмитаси, электрон алоқа алмашинуви ташкил этилган.

Вазирликнинг 2011 йил 12 ноябрдаги 103-ум-сон буйруғи билан Вазирлик тизимида АКТни жорий этиш ва ривожлантиришга масъул этиб вазир ўринбосари Усманов Анвар Акрамович тайинланган. Адлия вазирининг 2013 йил 31 январдаги 14-ум-сон қарорига асосан АКТни татбиқ этиш ва ривожлантириш, информацион хавфсизликни таъминлаш, дастурий таъминотни кузатиб бориш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказига юклатилган.
Белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида адлия вазирининг 2013 йил 8 октябрдаги 212-ум-сон буйруғи билан телекоммуникацияларни бошқариш ва информацион хавфсизликни таъминлаш, информацион тизим яратиш ва уни ишга тушириш мақсадида Марказ низоми ва янгиланган тузилма тасдиқланди.

Вазирлик томонидан “Вазирликда АКТни ривожлантириш концепция”си ишлаб чиқилган ва ушбу концепцияни амалга тадбиқ этиш мумкинлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги эксперт хулосаси олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатининг 2012 йил 27 февралдаги йиғилиш баёни ижроси юзасидан вазирликда АКТ ҳолати таҳлил қилинган ва “Адлия органларида ва муассасаларида ахборот технологияларини жорий қилиш орқали компьютер техникаси ва электрон ҳужжат алмашиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг хабарига кўра АКТ ни ҳолатини баҳолаш тизими бўйича 2014 йил 4-чорак натижаларига кўра 75.8% деб баҳоланган.

Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий адлия бошқармалари ва муассасалари, ФҲДЁ бўлимларида локал компьютер тармоқлари жорий қилинган.

Вазирлик раҳбарияти ва бошқарма бошлиқлари учун Интернетга чиқиш учун фойдаланувчи номи ва паролидан фойдаланиш, бошқа ҳодимлар вазирлик кутубхонасида ўрнатилган компьютер орқали кириш йўлга қўйилган.

Адлия вазирлиги ходимлари ишининг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш, ижро назоратини кучайтириш ҳамда қоғоз сарфини қисқартириш мақсадида “Justice” электрон ҳужжат айланиш тизими ишга туширилган.

Адлия вазирлиги томонидан жорий қилинган Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (LexUZ тизими) ҳам бир қатор янгиликлар киритилди. Жумладан, тизимнинг асосий саҳифаси қайта ишланди. Ҳужжатларни излаш тизими такомиллаштирилди. Замонавий ҳамда оммабоп Android-тизимли мобиль телефонларда ишлаш учун махсус дастурий восита ишлаб чиқилди. Янгиланиш натижасида тизим фойдаланувчилари сони янада ошди. Ўртача бир ойда фойдаланувчилар сони 90 мингтани ташкил этмоқда.

Ягона давлат интерактив хизматлари порталини (ЯДИХП) ривожлантириш бўйича Адлия вазирининг 93-ум-сон буйруғи қабул қилинган бўлиб, вазирлик томонидан мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш бўйича бир қатор амалий ишлар қилинган, шу жумладан, мурожаатлар учун махсус номенклатура журнал очилган. Мутахассислар томонидан янги келиб тушган мурожаатларни кунига 3 мартадан текшириш йўлга қўйилган. Барча келиб тушган мурожаатлар ички электрон ҳужжат айланиш тизимида рўйхатга олинади ва ижроси назорат қилинади. ЯДИХП да давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва хизмат учун ҳақлар муддати жойлаштирилган. Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам жойлаштириш йўлга қўйилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли “Ўзбекистон республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти модернизация қилинди. Ушбу ишлар натижасида расмий веб-сайтнинг мобил қурилмалар учун махсус кўриниши, имконияти чекланган шахслар учун қулайликлар, бош саҳифанинг дизайни янги кўриниши, янги бўлимлар ва бошқалар ишга туширилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорига мувофиқ базавий интерактив давлта хизматлари жорий қилинган. Бундан ташқари, “Интерактив хизматлар” бўлимида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар учун маълумотлар”, “Ҳужжатлар ва бланкалар”, “Саволлар”, “Нотариус калькулятори” каби хизматлар жорий қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда лицензиялаш ва рухсатномаларлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган www.license.uz сайти юритилмоқда.

2012 йил декабр ойида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарорга мувофиқ вазирлик ходимлари компьютер саводхонлиги бўйича аттестациядан ўтказилган. 2013 йил Ҳуқуқий аборот маркази ходимлари KSBT Plus йўналиши бўйича аттестациядан ўтказилди ва махсус сертификациялар олиниши таъминланди.

2014 йил ноябрь ойида Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда ахборот технологиялари бўйича малака ошириш вазирлик хоимдларига ўқув машғулотлари ўтказилди. 



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi