Гаров ипотека шартномаси

Дата: 12.01.2013    

Касб такозоси билан турли холатдаги муаммоларга дуч келамиз. Бир куни эр ва хотин етаклашиб келиб, каттагина ховли жойни тенг бўлиб олиш масаласини кўндаланг кўйишди. Уларнинг фикрича уйни тенг бўлиб олиш керак эди. Афсуски бунинг учун керакли ҳужжатлар зарур бўлишини улар билишмасди.

Истаса ўғлининг номига расмийлаштирсин, истаса ўзига,менга барибир дерди жаҳл билан никоҳи бузилган эркак.-Шу масаламизни ҳал килиб беринг мана шу коғозларни тасдиқласангиз етарли.

Лекин бу оиланинг уйига тақиқ қуйилган эди. Шу сабаб уни тасарруф этиш мумкин эмас. Нотариал идораларнинг ҳам ўзига хос талаблари қонун коидалари борки уларни четлаб ўтиш мумкин эмас.

Давлат нотариал идораларидаги нотариуслар Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги қонунга биноан нотариал харакатларни амалга оширадилар. Шундай нотариал харакатлардан бири мол мулкни бошқа шахсга ўтқазишни тақиқлаб кўйишдир. Хўш бу қандай ҳолатларда амалга оширилади. Қонун ҳужжатларида кўрсатилган холларда шунингдек банклар (бошқа кридит ташкилотлари) тегишли ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уй, квартира,уйнинг ёки квартиранинг бир кисми ва бошқа кўчмас мулк сотиб олиш ёки қайта тамирлаш ва бошқа мақсадларда берилган қарзларнинг қайтарилишини таъмирлаш учун кўчмас мулк гаровга кўйилган бўлса гаров шартномаларини тасдиқлаш вактида мазкур кўчмас мулк жойлашган худуддаги давлат нотариуси кўчмас мулкка нисбатан тақиқ қўяди. Сўнг бу ҳакда «Ергеодезкадастр» давлат кўмитаси худудий бўлинмасига хабарнома юборади. Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи хужжатга нотариус томонидан тақиқ қўйилганлиги ҳақида белги қўйилади ва тақиқлар хисобини олиб борилиши белгиланган давлат нотариал идорасига маълумот учун юборилади. Агар гаров шартномасининг предмети автомоттранспорт воситалари бўлса уни хатлаш,бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш унга оид маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкининг шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофик уларга давлат нотариуси томонидан гаров шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилгунинга қадар тақиқ қўйилади. Бу хақда транспорт воситасини қайд этиш гувохномасига ёзиб қўйилиб у рўйхатда турган тегишли ДЙХХХ органига ҳамда тақиқлар ҳисобининг олиб борилиши белгиланган давлат нотариал идорасига маълумот юборилади.

Тарафлар ўртасида тўлов мажбуриятини кечиктириш шарти билан кўчмас мол мулкни ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтқазиш бўйича битимларни тасдиқлашда тўлов тўлиқ амалга оширилгунга қадар битимларда кўрсатилган мулкка тегишли тартибда тақиқ кўйилади.Давлат нотариал идораси ипотека шартномаси бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтқазиш тақиқланганлиги тўғрисида кўчмас мулк жойлашган ердаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасини хабардор қилади.Суд, тергов, прокуратура органлари, суд ижрочилари ва давлат нотариуслари томонидан кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтқазиш тақиқланганлиги ва ҳатланганлиги тўғрисидаги хабарлар тақиқлар ва хатловларни рўйхатга олиш китобида қайд этилади.

Давлат нотариуслари банклар (бошқа кредит ташкилотлари) тегишли ташкилотларнинг қарз мажбуриятлари бажарилганлиги хақида ёхуд гаров (ипотека) тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақидаги хабарни олганларидан сўнг кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасининг бошқа шахсга ўтқазилишига қўйилган тақиқни олиб ташлайдилар. Тақиқ олиб ташланганлиги хақида тегишли идораларга (нотариуснинг ўзидаги тақиқ китобидан ,кадастр, ииб) хабар қилинади.

Савол: Нималарни гаров мулки сифатида қўйиш мумкин?

Жавоб: Гаров мулкларига кўчмас мулклар (уй жойлар савдо дўконлар бино иншоатлар) ва кўчар мулклар (автотранспорт воситалари ва ускуналар) киради.

 Икром Хатамов

Гулистон шаҳар 1-сонли ДНИ нотариуси