ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИДА – АЁЛЛАРГА БЕРИЛГАН ИМТИЁЗЛАР

Дата: 20.12.2012    

Узбекистон Республикасининг Конституциясига мувофик хар бир шахс мехнат килиш, эркин иш танлаш, хакконий мехнат шартлари асосида ишлаш ва конунда белгиланган тартибда ишсизликдан химояланиш хукукига эгадир.

Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда шунингдек айрим фукаролар ихтиёрида мехнат шартномаси (контракт) буйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг мехнатга оид муносабатлари мехнат тугрисидаги конунлар ва бошка норматив хужжатлар билан тартибга солинади.

Хар бир шахснинг мехнат хукукларини химоя килиш кафолатлари, бу химоя мехнат тугрисидаги конун хужжатларига риоя килинишини текширувчи ва назорат килувчи органлар, шунингдек мехнат низоларини курувчи органлар томонидан амалга оширилади.

Тургунлик йиллари аёлларни ута огир мехнат турлари билан банд килиб куйган эди. Завод ва фабрикаларда , далаларда хамда огир кул мехнатида асосан аёлларимиз банд булган эди. Бу холат албатта аёлларимизнинг соглигига, фарзандлар соглигига уз таъсирини утказмасдан колмади.

Мустакиллик йилларида хотин кизларнинг жамиятда мавкеи янада мустахкамланди. Давлатимиз рахбари хотин кизларнинг фаоллигини янада ошириш, уларнинг мавкеини юксалтириш, хукукларини хар томонлама химоялаш, жамиятда узининг муносиб урнига эга булиши учун зарур ижтимоий , сиёсий-иктисодий шарт шароитларни яратиш масаласига доимий эътибор бериб келмокда. Мустакиллик йилларида жамият хаётининг барча жабхаларида хотин кизлар ролини кучайтириш ва макомини ошириш, уларнинг хукук хамда конуний манфаатларини химоя этиш юзасидан салмокли ишлар килинди. Узбекистонда хотин кизлар ва эркаклар тенг хукукли экани конститутциявий принцип хисобланади.

Узбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 149 моддаси Ижтимоий таътиллар , Ходимлар куйидаги ижтимоий таътиллар олиш хукукидан фойдаланадилар :

-хомиладорлик ва тугиш таътиллари (233- модда) :

- болаларни парваришлаш таътиллари (232,234,235-моддалар) :

- укиш билан боглик таътиллар (252,254,256- моддалар) :

- ижодий таътиллар (258- модда) :

Ушбу кодекснинг 224- моддасига асосан : Хомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга кабул килишни рад эти шва уларнинг иш хакини камайтириш таъкикланади. Хомиладор аёлни ёки уч ёшга тулмаган боласи бор аёлни ишга кабул килиш рад этилган такдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга ёзма равишда маълум килиши шарт. Мазкур шахсларни ишга кабул килишни рад этганлик устидан судга шикоят килиниши мумкин.

Ушбу кодекснинг 225- моддасига асосан: Мехнат шароити нокулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар мехнатини куллаш такикланади. Ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний булмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат курсатиш ишлари) бундан мустаснодир.

Аёлларнинг улар учун мумкин булмаган нормадан ортик юкни кутаришлари ва ташишлари манн этилади.

Ушбу кодекснинг 231- моддасига асосан: Аёлларга йиллик таътилларни бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар:

- хомиладор аёлларга бола тукан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хохишига кура тегишлича хомиладорлик ва тугиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан кейин берилади.

- Ун турт ёшга тулмаган битта ва ундан ортик болани (ун олти ёшга тулмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлгиз ота, ёлгиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никохдан ажрашганлар, ёлгиз оналарга) ва муддатли харбий хизматни утаётган харбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик таътиллар, уларнинг хохишига кура ёз вактида ёки улар учун кулай булган бошка вактларда берилади.

Хулоса килиб, шуни айтиш мумкинки, юртимизда оила, оналик ва болалик манфаатларини таъминлаш, хотин кизларни хар томонлама куллаб кувватлаш, рагбатлантириш, хукукий, иктисодий ва ижтимоий жихатдан мухофазалаш, жойларда уларни иш билан таъминлаш, саломатлигини мустахкамлаш, хотин кизлар хукукларини кафолатлаш, мустахкамлаш борасида тинимсиз ишлар олиб бормокдалар.

Зокирова Ойгул

Янгиер шаҳар 1-сон давлат

нотариал идораси нотариуси