Фаол сиёсий жараёнлар

Давлат ва жамиятимизнинг турли соҳаларида амалга оширлаётган кенг ислоҳотлар натижасида эришаётган ютуқларимиз энг аввало миллий давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, жамият ҳаётини демократик анъана ва қадриятлар билан янада бойитиб бориш орқали халқимизга муносиб турмуш даражасини яратиш ва эртанги кунга катта умидлар билан қадам қўйиш имконини бермоқда.

Фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида, демократик ҳуқуқий давлатни барпо этишда ҳар бир сайловчининг ўрни, фаоллиги жуда муҳимдир. Ҳар бир фуқаро жамиятда бўлаётган ўзгаришлар ва турли жараёнларга ўзининг муносабатларини сиёсий ҳуқуқлари орқали намойиш этади. Шунинг учун ҳам ҳар бир фуқаро бу муносабатларга бефарқ бўлмаслиги, эртанги кунда ўзининг ҳуқуқларини ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётда амалга ошириш орқали юзага чиқишини теран англаши лозим.

Бинобарин, ҳозирги вақтда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти ҳамда сиёсий-ҳуқуқий фаоллиги даражаси уни тавсифловчи муҳим кўрсаткичларга айланиши лозим. Бу борада давлатимиз раҳбари И.Каримов 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси" номли мавзусидаги маърузасида "Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири, бу - қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир.

Шу билан бирга, давлат қурилишини, жамият ҳаётини янгилаш ва демократлаштириш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва аҳамиятини янада ошириш, ўз навбатида, улар фаолиятини моддий ва ташкилий жиҳатдан қўллаб - қувватлаш, уларнинг мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан кучли жамоатилик назоратини амалга оширишни таъминлашга қаратилган чора ва тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда тегишли механизмларни такомиллаштиришни талаб этади.

Ҳозирги кунда мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг барча жабҳалари қатори демократик сайлов тизимини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасида ҳам юртимизда тинчлик-хотиржамликни, сиёсий барқарорликни, ижтимоий тотувликни, иқтисодий тараққиётни, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ кенг қамровли ислоҳот ва модернизациялаш жараёнлари давом эттирилмоқда.

Бу жараёнлар "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси"да Юртбошимиз томонидан белгилаб берилганидек, эркин сайлов ва ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш принциплари, биринчи навбатда, ҳар бир шахснинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқи миллий давлатчилигимиз моделининг асосини ташкил этади ва у мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлиқ демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлган ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга масаладир.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар авваламбор инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини рўёбга чиқишини таъминлашга хизмат қилиши табиийдир ва бу йўлда халқнинг муштарак ҳоҳиш иродасини ифода этувчи сиёсий партияларнинг парламентдаги фаолиятига кенг имкониятлар яратади. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96, ва 98-моддаларига) 284-сонли қонунини қабул қилинишини мамлакатда чинакам кўппартиявийликнинг шаклланишига, фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёни сифатини кўтаришга ва бу жараёнга янги суръат бахш этишга, сиёсий партияларнинг ижро ҳокимиятини шакллантиришда ролини кучайтиришга, сиёсий партияларнинг жамиятни бошқаришда иштирокини ҳамда масъулиятини кучайтиришга, давлат бошқарувида, ижро ҳокимиятини шакллантиришда парламентнинг ролини янада кучайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Сирдарё туман 2-сонли ФҲДЁ

органи мудираси Мамлакат Каримова