Оила-жамият ҳимоясида

Асосий Қонунимиз-Конституциямизда Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатиб ўтилган.

Оиланинг доимий равишда давлат муҳофазасида бўлишининг кафолатлари мустаҳкамлаб қўйилган экан, конституциямизда оила аъзоларининг ҳуқуқ ва бурчлари, эр-хотиннинг тенглиги, ота-онанинг вояга егмаган фарзандлар олдида мажбуриятига оид қоидалар ўз ифодасини топган. Ушбу нормалар халқимизнинг азалий урф-одатлари, қадриятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилгани эътиборга молик.

Аввало, оила давлат ҳимоясида дейилганда, вужудга келган оилаларни сақлаб қолиш ва уларни мустаҳкамлашга қаратилган давлат томонидан кўрилган чора-тадбирлар тушунилади. Чунки давлатнинг оила хусусидаги ғамхўрлиги, авваломбор, ҳукумат юритаётган кучли ижтимоий сиёсатда намоён бўлмоқда.

Оиланинг давлат муҳофазасида эканлиги қабул қилинаётган қатор қонунлар ва қонун ости хужжатларида ўз аксини топмоқда.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида қилинаётган қабул қилинаётган қарорлар ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон ўз аҳамиятига кўра, ёш оилаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш соҳасида жиддий норматив-ҳуқуқий хужжат бўлиб қолди.

“Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 апрелдаги 124-сон қарорида ёш оилалар ҳаётининг қулай маиший шароитлари яратилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қиммат бўлмаган уй-жойга эга бўлишни янада кенгайтириш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги катта аҳамиятга молик бўлди.

“Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сон қарори бунда жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар тамонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила институти, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилгандир.

Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”га тўхталиб ўтиш ўринлидир. Унда давлатнинг муҳим ижтимоий сиёсий аҳамиятга молик масалалари сирасида оилавий бизнесга ҳам катта эътибор берилган. Оилавий бизнес ҳар бир оила учун даромад манбаи. Бу ўз навбатида, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш баробарида мамлакатнинг иқтисодий тараққиётини юксалтиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Никоҳ-оила вужудга келишининг бирдан-бир асоси. Никоҳ эркак ва аёл ўртасидаги ихтиёрий розилик ва тенгликка асосланиб тузилган иттифоқ бўлиб, унинг мақсади оила қуриш, болаларни умуминсоний қадриятлар ва аъналар асосида тарбиялашдан иборат.

Никоҳ тузишнинг муҳим шартларидан бири-никоҳланувчиларнинг ўзаро розилигидир. Никоҳниўзаро розилик асосида тузиш шарти унинг эркин ва тенглик принципи асосида вужудга келишини таъминлаш билан бирга, оила барқарор ва мустаҳкам бўлишини ҳам таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган еспубликаси “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низом”га кўра, никоҳланувчи шахслар психик, наркологик касалликлар, таносил, сил касалликлари ва ОИВ/ОИТС касалликлари бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.

Давлатимиз томонидан сўнгги йилларда оилаларда тинчлик ва осоишталикни таъминлашга, моддий ва маънавий турмуш шароитларини яхшилашга, фарзандларни ҳар жиҳатдан соғлом қилиб тарбиялашга жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда. Юртбошимиз томонидан 2012 йилни “Мустаҳкам оила йили” деб номланиши ҳам юқоридаги фикрларимизнинг ёрқин далилидир.

2012 йилнинг 27 февралида Президентимизнинг “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат оила институтининг ҳуқуқий асосларини, қонунчилик ьазасини мустаҳкамлашга қаратилгани билан улкан аҳамиятга эгадир. Бу ўринда биз оилага оид қонунлар нафақат бир йилга ёки яқин келажаккаЮ балки узоқ истиқболга ҳам йўналтирилган бўлиши лозимлигини чиқур ҳис қилмоғимиз шарт.

Оиланинг тинчлигини ва фаровонлигини таъминловчи, фарзандлар тарбияси, уларнинг келажаги, жамиятда барча муносабатларда аёл ва эркакларнинг тенглигини эътироф этувчи қонун нормалари орасида Оила кодекси алоҳида ўрин тутади. Оила кодексининг никоҳдан ажратиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи нормаларида асосий қоида сифатида оилаларни сақлаб қолиш учун зарурий барча чораларни кўриш лозимлиги, оилани сақлаб қолишнинг имкони қолмаган, оилавий муносабатларни батамом тамомланган деб ҳисобланган тақдирдагина никоҳдан ажратишга йўл қўйилиши мумкинлиги белгиланган.

Келажаги буюк фарзандларимизнинг тарбияси-оиладан, уларнинг аҳлоқ одоби эса остонадан бошланади. Биз келажаги буюк бўлган Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юртда яшамоқда эканмиз, шу Буюк юртга ҳар тамонлама муносиб инсон бўлишимиз, оилаларимизнинг мустаҳкамлигини таъминлашга, фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларида, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ўз ҳиссасизни қўшишимиз, оиламизни асраб-авайлаш эса барчамиз учун асосий вазифа бўлиши лозим.

Боёвут туман

ФҲДЁ бўлими мудираси: Лола Муратова