Репродуктив саломатликни таъминлаш

Оила – жамият негизи. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади.

Ўтган йиллар мобайнида юртимизда оила тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти, жамиятда тутган ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, барча ҳуқуқий асослар яратилганини таъкидлаш лозим. Айниқса, аёллар ва болалар манфаатлари, саломатлигини ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Конституциямизнинг 14-бобида ҳам оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши қатъий белгилаб қўйилган. Оила Кодекси ва бошқа қонунлар орқали ёш ва кўп болали аёлларни ишга қабул қилишда имтиёзлар белгиланган.

Янги оила қураётган ёшларнинг тиббий кўрикдан ўтаётгани, ҳомиладор аёллар, болаларнинг бепул тиббий хизматдан фойдаланаётгани оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Репродуктив саломатлик инсоннинг фақат маълум касалликлари ёки бирон-бир мажруҳлигигагина таълуқли эмас, балки унинг тўлиқ жисмоний, ақлий ва ижтимоий равнақи ҳолати ҳисобланади.

Репродуктив ҳуқуқ эса, эр-хотин ва шахсларнинг онгли равишда ўз фарзандлари сонини ривожлантириш, уларнинг туғилиш вақтини, туғриқ оралиғини белгилашдир.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жисмоний ва маънавий баркамол ёш авлодни вояга етказиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 

13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1096-сон Қарорини бажариш юзасидан ҳамда “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 июль 
ПҚ-1144-сон Қарорлари эълон қилинган.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ушбу Қарорлар ижросини таъминлашда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, туман ва шаҳар ФҲДЁ органлари томонидан юқоридаги Қарорлар ижросини таъминлашда мақсадида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” жамғармаси билан хамкорликда чора-тадбирлар режаси ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш омиллари, эрта ва шаърий никоҳларни олдини олиш масалаларида семинарлар, давра суҳбатлари ва мулоқатлар ўтказиш юзасидан иш режалари ишлаб чиқилган.

Иш режаси ижросини таъминлаш юзасидан коллеж ва лицейларда, мактаб ва тиббий муассасаларда, корхона, ташкилотларда ҳамда фуқаролар ўртасида аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жисмоний ва маънавий баркамол ёш авлодни вояга етказиш мақсадида, ФҲДЁ органлари томонидан давра сухбатлари ва йиғилишлар ўтказилиб, ўтказилган йиғилишлар давомида ушбу мавзуларга тегишли буклетлар ва плакатлар тайёрланиб аҳолига етаказиб берилмоқда.

Сирдарё вилояти ФҲДЁ органлари томонидан 2012 йилнинг 1-ярим йилигида жами бўлиб 114 маротаба “Оила дорилфунуни” бўйича ўқув машғулотлари ўтказилган бўлиб, ўқув машғулотларида оилада соғлом фарзандни дунёга келтириш, оилада тиббий маданиятни ошириш, оиладаги ҳурмат, эътибор масаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Унда, 7056 нафар шаҳслар иштирок этиб, шулардан 2060 нафари никоҳланувчи шаҳслар ҳамда 4996 нафари ёшларни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августидаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низом талаблари ижросини ФҲДЁ органларида доимий равишда маниторинг ўтказилиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар туфайли кейинги йилларда оилаларнинг бузилиб кетиши, ёлғиз оналик ёки оталикни белгилаш, эрта турмушга чиқиш ҳолатлари камаймоқда.

Буюк келажак сари дадил одимлаётган юртимиз одимларига назар солган кишининг кўнгли ғурур ва ифтихорга тўлади. Тўғрида, ўтган ота-боболаримиз учун ширин тушдай бўлган катта ўзгаришларни кўриб қувонмасликнинг ўзи бўлмайди. Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ барча-барча соҳаларга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Жумладан, оилани мустаҳкамлаш, унинг мақомини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш давлатимиз раҳбарининг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ҳа, давлатимизда амалга оширилаётган иқтисоий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий-маърифий чора-тадбирларнинг бош мақсади оила манфаатларини қаноатлантиришдан иборатдир. Зеро, юртбошимиз такидлаганларидек, “Буюк давлатни фақат соғлом миллат, соғлом авлодгина қура олади”. Ана шундай келажак бунёдкорлари, юрт таянчлари эса оилада шаклланади.

Сирдарё вилоят адлия

бошқармаси етакчи

маслаҳатчиси Б.Э.Назаров