Оила мустаҳкамлиги – жамият мустаҳкамлигини таъминлайди

Оила – авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни, қолаверса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминлавчи омилдир. Шу туфайли оилани қўллаб-қувватлаш масаласи давлатмизнинг доимий диққат эътиборида турибди.

Оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади ва ривожланади. Шунинг учун ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотниниг Бош Ассамблеяси 1994 йилдан эътиборан ҳар йили 15 май кунини Халқаро оила куни сифатида нишонлашга қарор қилгани бежиз эмас. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 16-моддасида шундай дейилган: Балоғатга етган эркаклар ва аёллар ирқи, миллати ва динига қараб бирор бир чекловларсиз никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқига эгадирлар. Улардан никоҳдан ўтаётганларида ҳам, никоҳда бўлган вақтда ҳам ва никоҳ бекор қилинаётганда ҳам бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар.

Давлатимиз раҳбарлигида оширилаётган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий ислоҳотларнинг бош мақсади инсон, оила манфаатларини қаноатлантиришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг ташаббуси билан 1998 йил – “Оила йили”, 1999 йил “Аёллар йили”, 2000 йил – “Соғлом авлод йили”, 2001 йил – “Оналар ва болалар йили”, 2010 йил – “Баркамол авлод йили” деб эълон қилинди. ҳукумат томонидан ҳар йили Давлат дастурлари қабул қилиниб, собитқадамлик билан амалга оширилиб келинмоқда. Буларнинг ўзига хос рамзий сабаблари бор, албатта.

Юртбошимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ҳамда таъсири беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаганлар. Дарҳақиқат, инсондаги илк ҳаётий тушунчалар, дунёқараш, бокира туйғулар, аввало, оилавий муҳитда шаклланади. Халқимизда кенг тарқалган “Қуш уясида кўрганини қилади” деган мақолнинг мазмун-моҳияти ҳам шунга ишора.

2012 йил феврал ойида қабул қилинган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарор оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оилаларни, айниқса, ёш оилаларни ҳуқуқий ва ижтиомий-иқтисодий манфааталарини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини оширишга қаратилган муҳим дастурий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Мазкур қарор адлия идоралари зиммасига ҳам маълум вазифаларни юклайди.

Оилада бола тарбиясини яхшилаш, уларга қонунда белгиланган имтиёзларни тушунтириш, ўсиб келаётган ёшларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида 2012 йил феврал ойида Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси ҳамда “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати билан биргаликда вилоятда барча шаҳар ва туман умумтаълим мактабларида 2012-2015 ўқув йилларидаўқувчилар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олидини олиш ва бу борада ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича Ҳамкорлик Режаси тасдиқланди ҳамда мазкур ҳамкорлик режасининг ижроси ҳамкор идоралар томонидан амалга оширилмоқда. Ҳамкорлик режасига биноан “Таълим олиш ҳуқуқининг давлатимиз томонидан кафолотланиши”, “Вояга етмаганлар ўртасидаги назоратсизликларнинг профилактикаси”, “фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ва уларнинг олдини олишда жамоатчиликнинг роли”, “Ҳаёт – бебаҳо неъмат, ўз жонига қасд қилиш – кечирилмас ҳолат”(Ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш) каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари, ўқувчилар ва ота-оналарининг ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида, Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳиятини очиб берилган буклетлар, тарқатма материаллар тайёрланмоқда.

Адлия бошқармасининг 2012 йил 1-ярим йиллик иш режасига асосан, жорий йилнинг март ойида Боёвут, Гулистон ва Сирдарё туманларида туман маҳалла фуқаролари йиғинлари билан ҳамкорликда “Мустаҳкам оила йили” давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан маҳалла фуқаролари, оила қуриш арафасида турган ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида семинарлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда вилоят Адлия бошқармаси, “Маҳалла” жамғармасининг туман бўлимлари, ФҲДЁ мудиралари, туман ҳокимлиги ва “Камолот” ЁИҲ вакиллари иштирок этди. Бундан ташқари, барча шаҳар ва туман ФҲДЁ бўлимлари томонидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларда ота-оналик масъулиятини шакллантириш, никоҳга кирувчиларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш мақсадида ФҲДЁ бўлимига никоҳга кириш учун ариза билан мурожаат қилган ҳар бир жуфтлик учун оила қуришга тайёрлаш бўйича махсус “Оила дорилфунуни” рукни остида машғулотлар ўтказилиб келинмоқда. Унда никоҳ тузиш тартиби, қон-қариндошлик ўртасидаги никоҳларнинг оқибатлари, никоҳ ёши, тиббий кўрикнинг аҳамияти, оила қонунчилигининг ёш оилаларни ҳуқуқий ҳимоя қилишдаги аҳамияти, репродуктив саломатлик каби турли мавзуларда тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар қўмиталари билан биргаликда тушунтиришлар берилиб, маърузалар ўқилмоқда. Шунингдек, ўрта махсус таълим муассасаларининг битирувчи синфларида таълим олувчи ёшлар учун бутун ўқув йили давомида “Ёш оила қурувчилар мактаби” нинг ўқув машғулотлари ўтказалди. “Ёш оила қурувчилар мактаби”нинг иш режа жадвали тегишли идоралар, яъни ўқув муассаси раҳбарияти, шаҳар ва туман ФҲДЁ бўлимлари, шаҳар, туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмиталари, “Камолот” ЁИҲ шаҳар, туман Кенгашлари билан ҳамкорликда тайёрланиб, тасдиқланади ҳамда ўқув машғулотлари ҳамкор идоралар томонидан биргаликда ўтказилади.

2012 йил Мустаҳкам оила йили муносабати билан ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга оид фаолияти юзасидан Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган икки ойи мобайнида 33 маротаба учрашувлар, 10 маротаба марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларига чиқишлар амалга оширилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

бошлиғи Э.Ходжақулов