Ягона оилада

Дата: 13.12.2016    

Бағрикенглик – халқимизга хос юксак фазилат ҳисобланади.Озод ва обод Ватанимизда 130 дан ортиқ миллат ҳамда элат вакиллари туғишган ака-укалардек тинч-тотув истиқомат қилаётганликлари хам дилларга чексиз қувонч бағишлайди. Яна шуниси алоҳида эътирофга сазоворки,миллатлар ва элатлар ранг-баранглиги жиҳатидан жахонда бизга тенглашадиган давлатлар камдан-кам. Бундан ташқари, дунёдаги кўп миллатли ва тараққий этган давлатлар қаторида мухим ўринга эга эканлигимизнинг ўзи хам салоҳият ва салобатда ўз мавқеимиз борлигидан ёркин далолат берадиДемак, Ўзбекистон –умумий уйимиз, биз ягона оиламиз. Бу оилани бошқаришнинг бутун машаққатларини фақат оила бошлиғининг ўзи билади. Юртимизда шу пайтгача ҳали бирон миллат ёки элатнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари, диний эътиқодлари,миллий ғурури камситилган инсонни топа олмаймиз. Мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда турли миллат вакилларининг миллий-маданий марказлари кенг фаолият юритиш учун барча шарт-шароит яратилган. Ўзбекистонни ардоқлаш, шу заминда яшаётган бошқа миллат вакилларига ҳурмат билан қарашни ўзаро тинч тотувликни тарғиб қилишдан иборат.

Шу уринда бир мисол. Вилоятимизнинг отахон санъат даргохи- Олим Хўжаев номидаги вилоят мусиқали драма театри Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Қарорига биноан 1975 йил 26 сентябрда Ўзбекистон халк ёзувчиси Абдулла Қаҳҳорнинг “Муҳаббат” – драммаси ҳамда озарбайжон композитори Узеир Хожибековнинг “Аршинг Моло-лон” мусиқали комедиясини намойиш этиш билан ўзининг биринчи мавсумини бошлагани миллатлараро тотувликнинг илдизи тарихга хам дахлдорлиги намоён бўлади.Ўшанда даргох илк томошабинларини қабул қилгани хамон ёдимда ,-дея фахр билан эслайди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени нишондори, тожик миллатига мансуб атоқли санъаткор Шарифжон Жумаев. Ўтган 42 йил вақт ичида жамоа 160 дан зиёд ўзбек ва қардош драматургларнинг асарларини муваффақият билан сахналаштирди. Бир неча миллат вакилларининг асарларинии сахналаштириб томошабинлар эътиборига хавола этди.

Истиқлол йилларида шахарда қад ростлаган ижтимоий иншоотлар, боғу роғлар, гулзорлар барпо қилингани янада дилни яшнатиб,кўзни қувонтиради. Яна бир муҳим жиҳат. Маҳаллада турли миллат ва элат вакиллари тинч тотув ҳаёт кечирмоқда. Уларнинг меҳнат қилишлари учун, ўқиб изланиш, ўз салоҳиятини намоён этилгани учун қулайликлар етарли,тинч-осуда хаёт тарзи ва шароит яратилган. Шу боис ҳам юртимизда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликнинг барқарорлигидан фахрланса арзийди. Буларнинг ҳаммаси Констутициямизнинг ҳаётийлигидан далолат беради.

Вилоятимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакиллари буни дилдан хис қилиб, жонажон Ўзбекистонни, жаннатмонанд Ватанни ягона оилам, кўзимизга тутиё юртимиз деб қадрлайдилар.

Х.Шодиева Янгиер шахар 2-сон ДНИ нотариуси