Нотариат сохасини такомиллаштиришда ахборот коммуникация технологияларнинг ўрни

Дата: 13.12.2016    

Маълумки, инсоният ахборотлаштириш соҳасида ҳуқуқий инқилобий ўзгаришлар даврини кечирмоқда, бунинг натижасида эса умумжахон ахборотлашган ҳамжамият шаклланиб келмоқда. Бу ўзгаришлар асосини телекоммуникация ва компьютер технологиялари негизида ахборотни узатиш ва истеъмолчига етказиб беришнинг замонавий воситаси ҳисобланади.

Шу сабабли ахборот коммуникация технологиялари сохасини жадал ривожлантириш республикамизни иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ҳамда иқтисодий слохотларнинг бош йўналишларидан бири ҳисобланади.

Нотариат фаолиятига компьютер технологиясининг кириб келиши соҳа тараққиётини янги босқичга олиб чиқди. Хусусан, аввал нотариал харакатлар электрон ва қул ёзув машиналарда ёзиб кўчирилиб, ортиқча вақт сарфланарди, эндиликда нотариат сохаси тубдан ўзгариб, мамлакатимизнинг барча нотариал идоралари компьютер техникаси билан таъминланди, бу эса вақтнинг тежалишига ва энг асосийси фуқаролар ҳуқуқий муносабатларининг қисқа муддат ичида ҳал этилишига эришилди.

Эътиборли бир жиҳат. Таҳлиллардан маълум бўлишича, кейинги беш йил мобайнида нотариал харакатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчи фуқароларнинг сони бирмунча ўсди. Албатта, бу фуқаролар ҳуқуқий онгининг ошганлигидан далолатдир. Нотариат соҳасини такомиллаштиришда ахборот коммуникация технологиялари муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-банди иккинчи ва учинчи хатбошисида автомототранспорт воситалари билан боғлиқ махсус электрон маълумотлар базасини юритиш зарурлиги белгилаб қўйилган.

Айни пайтга келиб электрон маълумотларни шакллантириш учун тегишли техник (тақиқ) базаси яратилди. 2017 йил 1 январдан бошлаб ушбу электрон воситанинг ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бу, автомототраспорт билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни тезлашади ва фуқароларга қўшимча қулайликлар яратилганидан дарак беради.

Изланиш ва интилишлар жараёни изчил давом этмоқда. Чунончи, кўчмас мулк билан боғлиқ маълумотлар (тақиқ) базаси ҳам шакллантирилиб, ишга туширилмоқда. Бу эса тадбиркорлик субъектларига катта имтиёзлар яратилишига хизмат қилади. Хусусан, ҳар бир мулкдор ёки тадбиркор тасарруфидаги бино ва иншоотларини ижарага бериш жараёнида мурожаат қилган нотариал идораси орқали ижара шартномасини расмийлаштиради. Мазкур ҳолатда кўчмас мулкка нисбатан таъқиқ мавжуд ёки аксинчалигига доир маълумотларни интернет тармоғи орқали бир зумда аниқлаш имконини яратади.

Ж.Шукуров, Гулистон шаҳар 7-сон ДНИ идораси нотариуси