Нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби

Дата: 04.11.2016    

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 44-моддасига мувофиқ, ҳар қандай юридик шахс қонун хужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйҳатидан ўтказилиши лозим ва у давлат рўйҳатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган хисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарорида ННТлар давлат рўйхатидан ўтиш учун аризага давлат тилидаги устав ёхуд юридик шахс ҳисобланадиган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом, икки нусхада Устав (низом) тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва таъсисчи(лар) вакил қилган шахс имзоси билан тасдиқланган бўлиши, таъсис шартномаси – ННТ ассоциациялари (уюшмалари) учун, ННТни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис съезди (конференцияси)нинг ёки умумий йиғилишнинг баённома ёхуд таъсисчининг қарори (республика ва вилоятлараро ННТ учун тегишли алоҳида бўлинмалар ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши, ННТнинг почта манзили сифатида фойдаланиш учун мўлжалланаётган кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат, сиёсий партиялардан ташқари, ННТни тузиш ташаббускорлари ёхуд таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар, уларда жисмоний шахслар учун – фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи ҳамда юридик шахслар учун - номи, почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси кўрсатилиши, ташаббускор фуқаролар рўйхати, камида уч минг кишининг рўйхати – касаба уюшмалари учун эса камида ўн кишининг рўйхати – бошқа жамоат бирлашмалари учун, сиёсий партиялардан ташқари, "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар – сиёсий партиялар учун, шу жумладан:

сиёсий партиянинг дастури;

мазкур партияга бирлашиш хоҳишини билдирган, камида саккизта ҳудудий субъектларда (вилоятларда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган камида йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори, бош ННТ давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси – алоҳида бўлинмалар учун; дастлабки маблағларнинг шаклланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (вақтинча жамғариб бориладиган ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси) – жамоат фондлари учун эса, васиятноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси – васиятнома бўйича ташкил этилаётган жамоат фондлари учун: белгиланган миқдорда давлат божининг тўлангани тўғрисидаги банк тўлов ҳужжатлар қайта давлат рўйхатидаг ўтказишг учун ННТни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис съезди (конференцияси)нинг ёки умумий йиғилишнинг баённома ёхуд таъсисчининг қарори (республика ва вилоятлараро ННТ учун тегишли алоҳида бўлинмалар ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади), ННТнинг почта манзили сифатида фойдаланиш учун мўлжалланаётган кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат: бош ННТ давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси – алоҳида бўлинмалар учун тақдим қилиш кўрсатилган.

ННТларнинг алохида бўлинмаларини хисобга қўйиш учун аризада ННТнинг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартиби, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган бош ташкилот уставининг нусхаси ёки бош ташкилот уставига мувофиқ ишлаб чиқилган давлат тилида, икки нусхадаги алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом. Алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом тақдим этилганда бош ташкилот уставининг нусхаси илова қилинади;

ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинмани очиш тўғрисидаги баённомаси (қарори), ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси, ННТ марказий раҳбар органи томонидан алоҳида бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси, ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, алоҳида бўлинмага тегишли бўлган ўзгартиришлар киритилган ННТни қайта рўйхатдан ўтказишда ННТ бевосита ёки алоҳида бўлинма орқали алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйган адлия органига қайта рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қуйидаги тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт:

алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни ёки янги таҳрирдаги низомнинг давлат тилидаги икки нусхаси, шунингдек бош ташкилотнинг янги таҳрирдаги уставининг ёки уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг нусхаси (бош ташкилотнинг янги таҳрирдаги уставининг ёки уставга алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тўхтатиш тартибини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни тақдим этилганда алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матнини ёхуд низомнинг янги таҳририни тақдим этиш талаб қилинмайди);

ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси – раҳбар ўзгарган тақдирда, ННТ марказий раҳбар органи томонидан алоҳида бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси – раҳбар ўзгарган тақдирда, ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқлаган нусхаси – номи ўзгарган тақдирда.хужжатлар илова қилиниши кўрсатилган.

С.Мирзабоев, Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси бўлими бошлиғи