Инсон ҳуқуқлариэнг олий неъмат

Дата: 01.11.2016    

Мустақиллик йилларда мамлакатимизда қонун устуворлигини, суд-ҳуқуқ тизимини инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ишончли механизмига айлантиришга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасини янада либераллаштириш ва демократлаштиришга, суд ҳокимиятининг нуфузини ҳамда унинг чинакам мустақиллигини оширишга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда мамлакатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш билан бир қаторда ҳар бир шахснинг дахлсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ўз ваколати доирасида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.Бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига2016 йил 9 ой давомида жами 120 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан6 таси ариза ва 100 таси шикоят, 2 таси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, 12 таси “Ишонч телефони”га қилган мурожаатларни ташкил этади.

Ушбу шикоятларнинг 29 таси тегишлигига кўра бошқа ташкилотларга юборилган, 1 та аноним70 таси кўриб чиқилган, шундан 40 таси қаноатлантирилган, 30 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Мурожаатларнинг 6 таси ариза бўлиб, 1 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 таси қаноатлантирилган.

“Ишонч телефони”га қабул қилинган мурожаатлар сони 11 та, 1 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 11 таси қаноатлантирилган.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 680 та қонунбузилиш аниқланиб, улар юзасидан18 та таъсир чоралари киритилган.

Шундан, киритилган 18 та тақдимноманинг 17 тасининг ижроси таъминланган.

Шу билан бирга, фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб 9 та фуқаролик судига, хўжалик судига эса15 та 4 921,0 сўмлик даъво аризалари киритилган.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 4 та таклиф киритилиб 3 та мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Маърифий тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Гулистон шаҳар 14-сонли МТМда, Сирдарё тумани 31-сонли МТМда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси А.Мавланов иштирокида “Жисмоний ва юридик шахслар адлия эътиборида” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, Президентимиз таъбири билан айтганда “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон учун, инсон манфаатлари учун” эканини кишилар онгига янада чуқурроқ сингдиришимиз, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг замирида шу халқнинг фаровон ҳаёт кечириши, юртимиз равнақи, келажак авлоднинг нурли истиқболи ётганини теранроқ тушунтиришимиз лозим бўлади.

А.Мавланов, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими