Фермер хўжалигиер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида

Дата: 30.08.2016    

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари шу жумладан, фермер хўжаликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, ривожлантириш, уларни иқтисодий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида барча ҳуқуқий асослар яратиб берилмоқда. Хусусан:

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 30 апрель 1998 йилдаги;

Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун 26 август 2004 йлдаги (янги таҳрир);

“Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом (2005 йил 19ноябрь, рўйхат рақами 1523);

“Боғ ва узумзорлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолатларда ер ижара шартномасини бекор қилиш тартиби тўғрисида”ги низом (2007 йил 14 март, рўйхат рақами 1663) ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларини кўплаб мисол қилишимиз мумкин.

Фермер хўжаликларининг қонуний манфаатлари самарали ҳуқуқий ҳимоя қилинишини, фермер хўжаликларини тугатиш ва ташкил этишнинг белгиланган тартибига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкаларини бериш ва уларни олиб қўйиш бўйича ҳудудий фермерлар кенгашларининг хулосаси олиниши ҳамда ушбу масала халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияда кўриб чиқилиши белгиланди.

Ушбу ўзгариш билан фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаларини бериш ва уларни олиб қўйиш жамоатчилик иштирокида кенг муҳокама этилмоқда.

Бу жараён ўз навбатида фермерликни ривожлантириш, ерни ҳақиқий эгасига бериш, ерга нисбатан эгалик ҳиссини шакллантиришга ҳизмат қилади.

Шу билан бирга, ер майдонларини мақбуллаштириш қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари зиммасига шахсий жавобгарлик масаласи юклатилди.

Шунингдек, фермер хўжалигини фаолиятига холис ва одилона баҳо берилишини таъминлаш мақсадида ер участкаларини бериш ва уларни олиб қўйиш туман фермерлари кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгашларининг хулосалари ҳамда хўжалик судларининг тегишли қарорлари асосида амалга оширилиши назарда тутилди.

Хусусан, ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш ва фермер хўжалигининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ер майдони ҳажмини ўзгартириш, уни тугатиш шартнома интизоми бузилиши ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилиши аниқланган ҳолларда ихтиёрийлик ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташаббуси билан амалга оширилиши;

ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман (шаҳар) ҳокими) томонидан тақдим этиладиган даъволар асосида, хўжалик суди қарорига мувофиқ амалга оширилиши;

фермер томонидан ижара шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, ихтисослашувнинг бузилганлиги, ер майдонларидан оқилона фойдаланмаганлик, шартномалари шартларининг мунтазам бажарилмаганлик, самарасиз ва паст рентабеллик билан иш юритилиши фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни фаолиятини тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатишга асос ҳисобланиши қатъий белгилаб қўйилди.

Ихтиёрийлик асосида фермер хўжалиги ер участкаси майдонини мақбуллаштириш

СХЕМАСИ

кучириб олиш

Фермер хўжалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг, шунингдек хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер участкаси майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш

СХЕМАСИ

кучириб олиш

А.Таджибаев, Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи