Фуқаролардан келиб тушаётган аризалар ва уларнинг ечимлари ҳақида

Дата: 05.08.2016    

Аввало шуни айтиш лозимки, фуқаролик ҳолати далолатномалари-фуқаролар ҳаётидаги туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш каби воқеа ҳамда фактларнинг ваколатли органлар томонидан тасдиқланишидир.

Айрим ҳолларда илгари тузилган далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш зарурияти туғилиб қолиши мумкин. Бундай ҳолларда далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш учун етарли асослар мавжуд бўлиб, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда, ушбу далолатнома ёзувлари сақланаётган жойдаги ФҲДЁ органлари ёки фуқароларнинг доимий яшаш жойидаги ФҲДЁ бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Аммо кўп ҳолларда фуқаролар далолатнома ёзувига тузатиш киритиш у тузилган вақтда йўл қўйилган хатоликларни тузатишни талаб қилган ҳолда ариза билан мурожаат этилади.

Амалиётда жуда кўп фуқаролар далолатнома ёзувида собиқ Иттифоқ даврида имло хатолар билан ёзишганлигини ёки ота-она ҳақидаги маълумотлар нотўғри ёзилганлиги, шунингдек туғилган йил, ой ва санаси нотўғри эканлиги ҳақида ариза билан мурожаат этишади.

Шуни айтиш лозимки, далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлгандагина ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.

Етарли асослар мавжуд бўлмаганда эса ФҲДЁ органи далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишни рад этиш тўғрисидаги хулоса устидан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларига ариза билан мурожаат этишлари мумкин.

Мисол учун собиқ Иттифоқ даврида қайд этилган айрим никоҳ ҳақидаги далолатнома ёзувлари фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи хужжатлари асосида эмас, хўжалик китобларига қараб ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асосида ҳам никоҳлар қонуний расмийлаштирилган.

Жуда кўп ҳолларда эса, фамилия.исм ва ота исмлар рус тилидаги айтилиши бўйича ёзилган. Масалан: Джураев Ибрагим Джаникулович; ё бўлмаса бирор бир фильм қаҳрамонларига хавас қилиб, миллатига тўғри келмайдиган исмларни қўйишган. Масалан: 1967 йилда туғилган қиз болага Жанна Д Арк; Пекин; Фрунзе; Сталин; Раджу; Сангам ва ҳаказолар.

Ҳозирда хам фуқаролар айнан шунақа фильм қаҳрамонлари ёки бошқа халқ қўшиқчиларига хавас қилиб, уларнинг исмларини беришга қизиқишади. Масалан: Эсмеральда; Узер ва бошқалар.

Шу ўринда савол туғилади. Нима инсонлар фақат ҳозирги кун билан яшаш керакмаску, аҳир эртага, келажакда бу исмлар болага нисбатан ноқулайлик “исмига” нисбатан туғдирмайдими? Нима учун миллатимизга мос бўлган исмларни қўймаслигимиз керак.

Биз ФҲДЁ ходимлари шундай исмлар қўйиш билан келган фуқароларга, кейинчалик бу исмга бола норози бўлиб, ариза билан исмини ўзгартириш бўйича мурожаат этиши мумкинлигини ҳам тушунтириб ўтамиз.

Бундан ташқари кўп учрайдиган ҳолатлардан бири бу “миллат”нинг нотўғри ёзилишидир.

Бу ҳолатда ҳақиқатдан ота ёки онасининг; бобоси ёки бувисининг шу миллат вакили эканлигини асослантирувчи хужжат тақдим этилса, миллатини ўзгартириб берилиши мумкин.

Агар боланинг ота-онаси икки ҳил миллат вакили бўлса, бола фуқаролик паспортини олиш ёшига етганида ИИБ нинг паспорт хизмати бўлимига ариза асосида ота ёки онанинг миллатини олиш ҳуқуқига эга.

Кўп ҳолларда янги туғилган чақалоққ яқин қариндошлари келиб, исм қўйиб туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиб кетганидан сўнг, бу исм ёқмади, бошқа исм қўйиш мумкинми деб сўрашади.

Албатта, ота-онанинг биргаликдаги аризаси асосида боланинг фамилиясини, исмини ўзгартиришлари мумкин. 16 ёшгача боланинг ота-она аризаси асосида: 16-18 ёшгача эса ота-онанинг розилиги билан боланинг аризаси асосида далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш мумкин. 18 ёшдан бошлаб эса ИИБ нинг Хулосаси асосида фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Никоҳ ҳақидаги далолатнома ёзувида хотин никоҳдан кейин эрнинг фамилиясига ўтсада, аммо фуқаролик паспортини ҳали алмаштирмаган бўлиб, никоҳдан кейинги фамилиядан фойдаланмаган бўлса, хотининг аризаси асосида никоҳга қадарли бўлган фамилиясида қолиши мумкин.

Тиббиётнинг ривожланиббориши натижасида кўпгина давлатларда жинсни ўзгартириши муносабати билан далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар ҳам киритиб борилаяпти. Албатта шундай ҳолатда фақатгина тиббий хулоса асосида ўзгартиришлари мумкин.

Аввало ҳар бир фуқаро ўзига нисбатан қайд этилган далолатнома ёзувларига беэътибор бўлмасликлари лозим.

Л.Муратова, Боёвут туман ФҲДЁ бўлими мудираси