Инсон ҳуқуқлари адлия эътиборида

Дата: 01.08.2016    

1948 йил 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари принциплари содда ва мукаммал шаклда баён этилагн ушбу ҳужжат халқаро экспертлар томонидан инсонлар томонидан яратилган “инсоният тарихида энг буюк ҳужжат” деб бежиз айтилмаган.

Мустақиллик йилларда мамлакатимизда қонун устуворлигини, суд-ҳуқуқ тизимини инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ишончли механизмига айлантиришга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасини янада либераллаштириш ва демократлаштиришга, суд ҳокимиятининг нуфузини ҳамда унинг чинакам мустақиллигини оширишга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди ва бугунги кунда мамлакатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш билан бир қаторда ҳар бир шахснинг дахлсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар деб белгилаб қўйилган.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ўз ваколати доирасида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2016 йил 6 ой давомида жами 90 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 5 таси ариза ва 81 таси шикоят, 4 таси “Ишонч телефони”га қилган мурожаатларни ташкил қилади.

Ушбу шикоятларнинг 24 таси тегишлигига кўра бошқа ташкилотларга юборилган, 5 та қолдиқ, 1 та аноним, 5 та ариза, 51 таси кўриб чиқилган, шундан 28 таси қаноатлантирилган, 23 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Мурожаатларнинг 5 таси ариза бўлиб, шундан 1 таси ҳуқуқий тушунтириш, 4 таси кўриб чиқилди.

“Ишонч телефони”га қабул қилинган 4 таси, 1 таси ҳуқуқий тушунтириш, 3 таси кўриб чиқилган бўлиб, 75% қаноатлантирилган.

Булардан ташқари, фуқаро Э.Хайитовнинг “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК Сирдарё вилоят филиалидан пеняни ундиришда амалий ёрдам сўраб ёзган аризаси ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижалари бўйича фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига 15.576.000 сўм пеняни ундириш тўғрисида даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилди.

Бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги иш режаларига асосан идораларда ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар натижасида жами 411 тадан зиёд қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ва ўтказилган ўрганишлар натижасида қонунбузилиш ҳолатларини, унинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имконият яратувчи ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида 12 та тақдимномалар, судларга 18 та даъво аризалар киритилди, тақдимномалар натижасида 15 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган бўлса, 2 қарор бекор қилинди. Маъмурий жавобгарликга тортиш юзасидан 4 та таклифлар киритилиб 3 та мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликга тортилди.

Президентимиз таъбири билан айтганда “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон учун, инсон манфаатлари учун” эканини кишилар онгига янада чуқурроқ сингдиришимиз, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг замирида шу халқнинг фаровон ҳаёт кечириши, юртимиз равнақи, келажак авлоднинг нурли истиқболи ётганини теранроқ тушунтиришимиз лозим бўлади.

А.Мавланов, Сирдарё вилоят адлия бошқармасимасъул ходими