Ижара муносабатлари

Дата: 13.07.2016    

Ижара шартномаси инсон тамаддунига асос солинганидан вужудга келиб, у ёки бу шаклда мавжуд бўлиб келган.

Хусусан, собиқ иттифоқ даврида ижара мавжуд бўлган бироқ, бироз чекланган эди.

Бироз чекланган сўзини бежизга ишлатилгани йўқ, жумладан, ҳаммага маълум собиқ иттифоқ даврида хусусий мулк шакли чекланиб, ижара муносабатларининг кўпи (аксарияти) давлат ташкилотлари ўртасида тузилиб келинган эди.

Яқин тарихдан мазкур чеклов ва давлат тузуми ўзини оқламаганлиги ва уни олиб келган оқбатлари маълум. Ўтган асрнинг 1989-1990 йиллардаги давлат инқирози, сал кам очарчилик ҳолати хеч кимга сир эмас.

Мустақилликка эришилганидан сўнг, тадбиркорлик, хусусий мулк шаклига берилган эътибор мамлакатимиз ривожига тамал тошини қўйган бўлса, ижара муносабатлари ривожлантирди.

1995 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг биринчи қисмини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни билан ва 1996 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг иккинчи қисмини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунлари билан Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба ижара муносабатларига катта аҳамият қаратилиб, мазкур муносабатларда тадбиркорлар иштирокига кенг аҳамият қаратилди.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига кўра ижара шартномасига қуйидаги тариф берилади - ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.

Ижара шартномасининг объекти этиб қўйидагилар кўрсатилган - ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин.

Ҳурматли! Веб сайт меҳмонлари алоҳида эътибор билан ўқишлари лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига 538-моддасига кўра, ижара шартномаларининг субъекти (иштирокчиси) ижарага бериш ҳуқуқи шу мол-мулк эгасига тегишлидир. Қонунда мулкдор томонидан мол-мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ҳам ижарага берувчи бўлишлари, албатта, барча фуқаролар, барча мулк эгалари ижара муносабатларида иштирок этишлари мумкинлиги кўрсатилган.

Мазкур муносабатлар кириб келмаган соҳа ва жабханинг ўзи йўқ.

Уй-жой ижараси бўладими, корхона ижараси бўладими, бино ёки иншоот ижараси бўладими, автомоторанспорт ижараси ва ҳаказо.

Давлатимиз ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳам ўзининг иштироки борлигини таъкидлаш мумкин. Хусусан, давлатимиз томонидан берилган имтиёзлар асосида уй-жой ижараси шартномаларидан тегишли давлат органлари ходимлари томонидан кенг миқёсда қўлланиб келинмоқда.

Шу ўринда, ижара шартномалар тегишли давлат нотариал идоралари томнидан тузилар экан, ижара шартномалари тузиш учун нималар керак бўладиган деган савол туғилиши табиий?

Ижара шартномаси тузиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

- мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;

- ижарага берилаётган мулк давлат рўйҳатидан ўтказиладиган мулк бўлса, унинг бошқа шахсга тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги тўғрисидаги маълумот;

- ижара нарсаси умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр ёки хотининг розилиги) ёҳуд барча эагаларининг розилиги;

- ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилган мол-мулкни топшириш далолатномаси;

- васийликдаги шахсга қарашли бўлган мол-мулк бир йилдан ортиқ муддатга ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги;

- шахснинг ёки корхона ва ташкилотнинг идинтификацион рақами (солиқ коди).

Ижара шартномаси тарафлар иштирокида тузилиб, имзоланади. Ижара мулки бўйича давлат рўйҳатидан ўтказилиши талаб этилган ҳолатлар бўйича тегишли давлат органидан рўйҳатдан ўтказилади.

Ижара шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги 533-сонли Қарори д) кичик бандига асосан шартномаси суммасининг 1,0 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг камида 20 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

А.Махсуджанов, Мирзаобод туман ДНИ нотариуси