Мустаҳкам оила жамият тараққиёти таянчидир

Дата: 10.06.2013    

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараёнида маънавиятни юксалтириш, оилавий муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки жамиятдаги ҳар қандай ўзгариш бевосита оила ва оилавий муносабатлар орқали содир бўлади. Оила жамиятининг иқтисодий ва маданий тараққиёт даражасини намоён қилади.

Оила миллий қадриятлар ва одоб-аҳлоқ қоидалари асосида келажак авлод давомийлигини таъминловчи, мақаддас иттифоқдир. Оиласиз жамиятни тасаввур этиб бўлмайди. Оиланинг жамиятдаги тутган ўрни ниҳоятда муҳимдир. Оила жамиятга ишлаб чиқариш кучларини узлуксиз етказиб беради. Ишлаб чиқариш кучлари эса, жамият тараққиётида белгиловчи, устивор аҳамиятга эга.

Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан оила мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда унинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш мақсадида йилларга алоҳида яъни 2012 йил “Мустаҳкам-Оила йили” ва 2013 йил “Обод турмуш йили” каби номлар берилиб ва шу асосда махсус дастур ишлаб чиқилди.

“Мустаҳкам оила йили” йилида мустаҳкам деган тушунчага урғу берилиб, унда соғлом, тотувлик, фаравонлик, оқибатлилик, бадавлатлик, маънавиятлилик, маданиятлилик, маърифатлилик, каби кўпгина сифатлар ифодаланмоқда. Бинобарин, юртимизда шундай оилаларнинг кўпайиши миллатнинг, мамлакатнинг юксалишида муҳим аҳамият касб этади.

Дарҳақиқат, оила-инсоният тафаккурининг олий маҳсули, жамиятнинг асосидир. Чунки бу маскан келажагимиз ворислари бўлган фарзандларимиз жисмонан соғлом, маънан етук ва баркамол шахс бўлиб етишишида муҳим рол ўйнайди.

Шунингдек, Президентимиз таъкидлаганидек, “Соғлом оила вужудга келиши учун, энг аввало, жамият ва давлат қайғуриши, шунга замин яратиб бериши лозим. Шундагина мустаҳкам оила дунёга келади. Оила соғлом бўлса, жамият соғлом, мамлакат қудратли, юрт тинч-осойишта бўлади”.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилганлиги, унда оила давлат томонидан ҳимоя қилиниши кафолатланганлиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги, никоҳ ва оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда барча тааллуқли давлат идораларига катта масъулият юклайди.

Мамлакатимизда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ҳар тамонлама соғлом фарзандлар туғилишига эришиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида, оила ва жамиятдаги маънавий муҳитни янада яхшилашга хизмат килади.

Шунингдек, оила ўз жамғармаси билан ҳам жамиятнинг иқтисодий тараққиётига ўз ҳиссасини қўшади. Жумладан, оилавий ҳунармандчилик, касаначилик, хизмат кўрсатиш ҳамда савдо-сотиқ дўконлари бунинг яққол мисолидир.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига мувофиқ Оила жамиятнинг асосий буғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Президентимиз таъкидлаганидек, оила,-ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишга бевосита таъсир кўрсатадиган гўшадир.

Д.Хамаданова,  Боёвут тумани ФҲДЁ бўлими инспектори