Инсон ҳуқуқлари адлия эътиборида

Дата: 27.06.2016    

Мустақиллик йилларда мамлакатимизда қонун устуворлиги, суд-ҳуқуқ тизимини инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ишончли механизмига айлантиришга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасини янада либераллаштириш ва демократлаштиришга, суд ҳокимиятининг нуфузини ҳамда унинг чинакам мустақиллигини оширишга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди ва бугунги кунда мамлакатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш билан бир қаторда ҳар бир шахснинг дахлсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар деб белгилаб қўйилган.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ўз ваколати доирасида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2016 йил 5 ой давомида жами 77 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 3 таси ариза ва 70 таси шикоят, 4 таси “Ишонч телефони”га қилган мурожаатларни ташкил қилади.

Ушбу шикоятларнинг 21 таси тегишлигига кўра бошқа ташкилотларга юборилган, 6 та қолдиқ, 1 та аноним, 3 та ариза, 43 таси кўриб чиқилган, шундан 25 таси қаноатлантирилган, 18 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Мурожаатларнинг 3 таси ариза бўлиб, шундан 1 таси ҳуқуқий тушунтириш, 2 таси кўриб чиқилиб, 75 % қаноатлантирилган.

“Ишонч телефони”га қабул қилинган 4 та мурожаатнинг, 1 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. 3 таси эса кўриб чиқилган бўлиб, 75% қаноатлантирилган.

Булардан ташқари, фуқаро Э.Хайитовнинг “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК Сирдарё вилоят филиалидан пеняни ундиришда амалий ёрдам сўраб ёзган аризаси ўрганиб чиқилиб, натижалари бўйича фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига 15.576.000 сўм пеняни ундириш тўғрисида даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилди.

Бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги иш режаларига асосан идораларда ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар натижасида жами 410 тадан зиёд қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ва ўтказилган ўрганишлар натижасида қонунбузилиш ҳолатларини, унинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имконият яратувчи ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида 11 та тақдимномалар, судларга 18 та даъво аризалар киритилди, тақдимномалар натижасида 15 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган бўлса, 2 қарор бекор қилинди. Маъмурий жавобгарликга тортиш юзасидан 4 та таклифлар киритилиб 3 та мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликга тортилди.

А.Мавланов, Қ.Қаршибаев, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари