Хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қонунларнинг жойлардаги ижроси

Дата: 20.06.2016    

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2015 йилнинг 15 майида “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг қабул қилиниши бу борада амалга оширилаётган ишлар сохасида мухим ва зарурий қадам бўлган бўлса, шу йилнинг 28 сентябрида қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор мазкур фармон билан амалга оширилиши назарда тутилаётган эзгу мақсадларнинг мантиқий давоми бўлди дейиш мумкин.

Ушбу фармон ва қарорларни қабул қилишдан мўлжалланаётган асосий мақсад барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш ва рухсатномалар расмийлаштиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш ва тадбиркорларга қулай шароит яратиб беришдир.

Юқоридаги Фармон ва Қарорларнинг ижросини таъминлаш борасида Сирдарё вилояти ҳудудида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.

Хусусан ташкил этилган “ягон дарча” марказларини молия, иқтисод, ҳуқуқшунослик ҳамда компютер технологиялари соҳасида билимга эга бўлган малакала 140 нафар номзодлар билан суҳбат ўтказилиб ушбу номзодлардан 80 нафари танлаб олинда ва лавозимга тайинлаш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборилди.

Хозирги кунда адлия бошқармаси томонидан “ягона дарча” марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланишни кенг жорий этиш ва марказларни коммуникация хизматлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, 16 турдаги давлат хизматларни кўрсатиш тартиби, муддатлари ва “Е-ijro” тизимидан фойдаланиш тўғрисида тегишли давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳамда барча туман (шаҳар)лардан “ягона дарча” марказларининг ходимларига ўқув амалий семинарлари ўтказилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда амалда тўлиқ ижросини ташкил этиш – нафақат бунинг учун масъул бўлган давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг, қолаверса, ҳар биримизнинг устувор вазифамиз эканлигини ёдимиздан чиқармаслигимиз зарур.

Б.Абдуллаев, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими