Маҳалла институти жаҳонда ягона!

Дата: 14.06.2016    

Жаҳон ҳамжамиятининг эътирофига кўра, мамлакатимиздаги маҳалла институти жуда ноёб тузиладир.

Чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, элчихоналари раҳбар ва ходимлари ҳамда бошқа фуқаролар мамлакатимиздаги маҳалла институти билан танишар эканлар ўз фикр мулоҳазаларида жаҳондаги ривожланган мамлакатларда йўқ ютуққа эришганлигикларини таъкидлаб келишмоқда. Хусусан, телевидения орқали бир неча маротаба бу каби фирк-мулоҳазаларга гувоҳ бўлганлигимни айтиб ўтишим лозим.

Мамлакатимиздаги маҳалла институти тўғрисида гапирар эканман, унинг эришган ютуқлари ва мамлакатимиз тараққиётидаги ўрнини таъкидлаш лозим.

Ҳар бир жабҳада, маҳалла раислар ва оқсоқолларининг ўрни катта.

Уларнинг оилалар мустаҳкамлиги, маҳалланинг тинчлиги ва ёш ўсиб келаётган болалар тарбиясидаги аҳамиятини айтмасдан бўлмайди.

Ўзимнинг шахсий тажрибамдан маҳалланинг оила мустаҳкамлиги бўйича амалга оширган иши тўғрисида биргина мисол келтирсам. Яқинда бир оиланинг бузилиши даражаси фуқаролик ишлари бўйича судигача етиб бориб, иш суд томонидан эр ва хотинга олти ойлик муддат бериш билан давом этаётган жараёнда, маҳалла раисининг аралашуви билан эр ва хотининг ярашувига эришилгани катта ютуқлигини таъкидлайман.

Оиланинг асраб қолиниши давлатимиз ривожида катта аҳамиятга эга, албатта.

Ҳурматли Президентимиз И.Каримовнинг таъкидига кўра, оила давлатимиз бир бўлаги, ёшлар тарбияси ўчоғи ва давлатимиз мустаҳкамлиги гаровидир деган сўзларини айтиб ўтишим лозим.

Маҳалла ривожида тарихга назар солганимизда, собиқ иттифоқ даврида маҳаллага кам аҳамиятли ташкилот сифатида қаралиб, унинг давлатимиз ривожидаги таъсири билинмай келган.

Маҳалла институтининг мустақиллигимиз давридаги ривожига аҳамият берганимизда, давлатимиз мазкур институтнинг нодавлат нотижорат ташкилот сифатида қарамади. Чунончи, маҳалланинг ривожида айрим катта ваколатлар давлат томонидан маҳаллаларга берилганлиги унинг давлатимиз ривожидаги ўрни борлигидан далолат бермоқда. Масалан, кам таъминланган ёки икки ёшгача нафақаларнинг таркатилиши тўғрисидаги ваколатлар ва бошқа ваколатларнинг берилиши шулар жумласидандир.

Шунингдек, Оила ва Фуқаролик кодексларида маҳалла оқсоқоллари ва раисларига белгиланган ваколатларнинг берилганлигини уларга бўлган аҳамиятдан далолатдир. Масалан, Фуқаролик кодексидаги васият билан боғлиқ маҳалла оқсоқолига берилган ваколат ва ҳаказо...

Юртимизда бу йил май-июнь ойларида маҳалла оқсоқоллари ва раислари лавозимларига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Унда фаол қатнашиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Ўз вазифаларига муносиб номзодларни сайлаш орқали давлатимиз ривожига ҳиссамизни қўшайлик.

Бунинг учун ҳар биримиз маҳалла оқсоқоллари ва раислари лавозимларига тавсия этилган номзодлар билан танишишимиз ва номзод тўғрисида ўз фиркларимизни билдиришимиз лозим.

Н.Бадалов, Гулистон шаҳар 4-сон ДНИ нотариуси