Узлуксиз таълим тизимида интерфаол методлардан, ахборот коммуникацион технологияларни қўллаш-таълим самарадорлигининг асосидир

Дата: 26.05.2016    

Янги аср таълимининг муҳим вазифаларидан бири таълимни глобаллаштириш, яъни таълим-тарбия жараёнига комплекс ёндошишни амалга оширишдан иборат.

“2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умумиллий дастури” нинг мақсади ҳам ХХI асрда таълим муассасаларида моддий-техника захирасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш билан бирга, таълим мазмунини янгилаш ва такомиллаштиришга қаратилгандир.

Янги аср таълимининг муҳим жиҳатлари- мавжуд метод ва усулларни уйғунлаштириш, ўқувчиларда якка тартибда, жуфтликда ва гуруҳларда ишлаш кўникмаларини шакллантириш, дўстона ўқув муҳитини яратишдан иборат.

Ҳозирги кун таълимининг муҳим жиҳатларидан бири- бу айни пайтда таълим жараёнига кенг қамровда жорий этилиб борилаётган интефаол усулларидир. Интерфаол усул ҳар бир ўқувчига ўз билими, қобилиятини тенг намойиш қилиш имкониятини яратади.

Ўқитувчиларга бу усулларни тўлиқ сингдириш учун туман август шўъба йиғилишлари ҳам интерфаол усулда ташкил этилмоқда. Бунда ўқитувчилар кун тартибидаги масалаларни гуруҳларга бўлиниб интерфаол усулда таҳлил қиладилар.

Узлуксиз таълим тизимида интерфаол методларидан, ахборот коммуникацион технологияларини қўллаш- таълим самарадорлигининг асосидир.

Жамият тараққиётида узлуксиз таълимни тез суръатлар билан етакчи ўринларга чиқиб олишида интерфаол усулларнинг, ахборот коммуникацион технологияларнинг ўрни беқиёсдир.

Сўнгги ўн-ўн беш йил мобойнида ёшларга билим беришда таълим жараёнини ташкил этишда интерфаол методдан фойдаланиш кенг кўламда амалга оширилмоқда.

“Қандай усуллар интерфаол методлар саналади? Бошқа усуллардан уларнинг фарқи нимада?” деган саволларга жавоб бериб ўтишни маъқул топамиз.

Ҳозирги кунда замонавий дарсларни ташкил этишда қуйидаги интерфаол методлардан фойдаланилмоқда: тақдимот, видеотопишмоқ, ролли, ақлий хужум, тармоқлар, заковатли зукко, қора қути, Вен диаграммаси, юзма-юз мулоқот, мунозара, ўзаро таълим, ҳамкорликда таълим, кичик гуруҳларда ишлаш ва бошқалар.

Бу усулларнинг барчасидан фойдаланишда ўқитувчи мавзунинг мазмунини ўқувчиларни ўйлашга, излашга, ақлий қобилият ва имкониятларни ишга солишга мослаштирилган муаммоли савол, вазифа ва вазиятлар ҳосил қилади.

Ҳаммамизга маълумки, ХХI аср ахборот асри деб ҳисобланади. Ҳозирги кунда асосий вазифалардан бири ахборот коммуникацион технологияларни жадаллик билан узлуксиз таълим тизимига жорий этиш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Жараённинг ахборотлашуви тизим иштирокчилари фаолиятини барча турларини янги самарали турларга алмашишга, ўқувчиларда ахборот ресурсларидан фойдаланиш кўникмаларини шаклланишига ва натижада ўқувчи ва талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожланишига замин яратади. Узлуксиз таълим тизимида ахборот технологияларидан фойдаланиш, ўқув жараёнининг самарадорлиги кескин ошишига олиб келади. Бунда:

- ўқувчилар жаҳоннинг янги илмий –методик адабиётларидан фойдаланиш имкониятларидан фойдаланишга эга бўладилар;

- Чет эл ва республикамизнинг етакчи оммавий таълим муассасалари ахборот ресурс марказларидаги тегишли маълумотлар билан танишадилар;

- турли мавзуларда видеоконференциялар ташкил қилиш амалга оширилади.

- Ўқитувчиларнинг ўзаро семинар ва тренинглари ўтказилади.

- Масофали таълим, ахборотлар алмашиниш ва шунга ўхшаш жуда кўп имкониятларга эга бўладилар.

- Электрон ўқув-таълим ресурсларини яратилиши таълим олувчиларни замонавий шаклдаги ахборот манбалари билан таъминлашга имкон беради.

Электрон ўқув-таълим ресурслари ўз таркибига, фанга оид электрон дарслик ва қўлланмалар, кўрсатмалар, гиперматнлар, мультимедияли воситалар, услубий қўлланмалар, электрон тест ва топишмоқлар, электрон луғат каби ўқувчи мустақил билим олишини таъминловчи ресурсларни олади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, узлуксиз таълим жараёнида ахборот коммуникацион технологияларидан кенг фойдаланиш, таълим сифатини кўтариш ва самарадорлигини оширишни таъминлашга етарли имкониятлар яратади.

Г.Эргашева, Мирзаобод туман ФҲДЁ бўлими инспектори