Кексаларни эъзозлаш-ўзликни англаш

Дата: 13.05.2016    

Кексалик хам буюк бахт ҳисобланади. Фарзандлари, невара-ю эвараларининг боғрида кексалик гаштини суришнинг ўз таровати бор.

Ўзбек халқи хамиша ўзининг инсоний қадриятларни улуғлаши билан бошқа миллатлардан ажралиб туради, бунда кичикларни иззатлаш, кексаларни хурматлаш каби фазилатлар хам ўз аксини топган. Давлатимизда яқинда умумхалқ байрами 9-май Хотира ва Қадирлаш куни кенг нишонланади, шу муносабат билан 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қўллаб-қувватлаш, ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга, фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ҳамда сифатини ошириш, уларни тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, кўриш ва эшитиш органлири таянч ҳаракат тизими ва юрак-қон-томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, уларни реабилитация воситалари билан имтиёзли таъминлаш, кекса инсонларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳакмлашга қаратилган тадбирларга маҳаллалар, “Нуроний жамғармаси” бошқа нодавлат ташкилотлар ва ижтимоий тузилмалар билан биргаликда адлия бошқармаси ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Аждодлар хотирасини ёд этиб эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафлармизда юрган осмонимиз мусаффолиги юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларни эъзозлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардандир.

Инсон тарихий хотирасиз яшаолмайди. Зеро, ўзининг, ўз аждодларини ўтмишини ота-боболарини эзгу ишларини жасоратини яхши билган ва улар мартлигидан доимио фахрланган кишигина ўтмиш аждодларига муносиб бўлишга, хаёт қийинчилакларини енгишга, уларнинг анъаналарин давом эттиришга интилади. Она юртини қадрлашга уни кўз қорачиғидай қадрлашга олий мақсад деб билади. Мамлакатимизда Юртбошимизнинг ташаббуслари билан умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келаётган Хотира ва Қадрлаш кунининг мазмун мохиятида хам шу нарса мужассамдир.

Машъум урушда эл эрки ва ватан шаънини муносиб химоя қилиб ортига зафар билан қайтган мамлакатнинг вайрон бўлган иқтисодини қайта тиклаш йўлида фидокорона меҳнат қилиб собиқ фронтчиларнинг элликга яқини вилоятимизда бугун хаёт бўлиб, оилалар файзи ва кўрки, пиру бадавлат нуронийси сифатида ёш авлод учун мардлик ва жасорат, ирода ва матонатнинг жонли тимсолиги айланган.

А.Мансуров, Янгиер шахар 2-сон ДНИ нотариуси