9 май - хотира ва қадрлаш куни

Дата: 27.04.2016    

Биринчи жахон урушидан сўнг, европанинг йирик олимлари, сиёсатшунослари мазкур уруш олиб келган салбий оқибатлари билан танишиб, бу каби урушнинг қайта такрорланмаслиги учун барча чораларни кўриш кераклигини таъкидлаганлар.

Урушни олдини олиш мақсадида европа давлатлари ўртасида 20 асрнинг 
30 йиллар охирларида тузилган Мюнхен шартномаси ва бошқа кўрилган чораларга қарамай, иккинчи жахон урушининг олдини олиш имконияти бўлмади.

Барча кўрилган чораларга қарамай, Германиянинг 1939 йил 15 март куни Чехославакияга ва шу йилнинг 1 сентябрдаги Полша давлатига қилган босқинчилик юриши кейинчалик 20 аср фожеяси деб топилган иккинчи жахон уруши бошланишига олиб келди.

Тарихдан маълумки, Ўзбекистонликлар фашизмга қарши сафарбар этилиб, Ўрта Осиё ҳарбий округидан фронт учун 1941 йилнинг июнидан 1942 йилнинг охиригача харбий сафарбарлик асосида 109 та ҳарбий қўшилма тузилиб, харакатдаги армияга ва Олий Бош қўмондонлик қароргоҳи резервига 86 дивизия ва бригада жўнатилди.

Ўзбекистондан урушга яроқли 50-60 %и, аниқроғи 1.433.230 киши урушга сафарбар этилди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида 120 минг ўзбекистонлик жангчи Совет Иттифоқи орден ва медаллари билан мукофатланди. Жумладан, 338 ўзбекистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазавор бўлиб, 53 киши Шуҳрат орденининг учала даражасини олишга муваффақ бўлди.

Президентимиз И.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз - келажак йўқ” асарларидаҳар бир шахс ўз тарихини билиши ва ундан тегишли хулосалар чиқариши хусусидаги фикрлари, юқоридаги қонли урушни қайта такрорламаслик ва унинг салбий оқибатларини тушуниб етишга ундайди.

Иккинчи жахон уруши даври эсланар экан, Ўзбекистоннинг урушга қўшган хиссасини гапирмасдан бўлмайди. Юқорида санаб ўтилган инсон омили билан бирга фронт ортида қилинган меҳнатни англаш уни қадрлаш лозим. Фронт ортида қилинган меҳнат чексиз сабр ва бардошни талаб этган бўлиб, ўша даврларда яшаган ота-боболаримиз хотирасига кўра, уруш даврида 15 ва ундан ортиқ соатларда иш ташкил этилган бўлиб, инсоннинг сабрини синаган. Хусусан, озиқ-овқатнинг танқис бўлган бир шароитида 15 соатдан ортиқ ишлаш ҳақиқий матонатдир.

Шу боис, Президентимиз И.Каримовнинг ташаббуси билан 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” деб эълон қилиниши нафақат уруш қатнашчилари, балки фронт орти ишчиларига маълум бир имтиёзларни берди. Жумладан, фронт ортида қилинган меҳнат натижаси МДҲ давлатлари ўртасида биринчи бўлиб, Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олиниб, белгиланган тартибда пенсия тайинланишида имтиёз ва кўшимчалар берилишига олиб келди.

Ҳамда, Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчи транспортида бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 1997 йил 30 августдаги қонуни билан қуйидагилар шаҳар йўловчи транспортида бепул юриш ҳуқуқига эга бўлдилар;

- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласида бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

- 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва 1-гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

- 1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуҳсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар.

Президентимиз И.Каримов ҳар йили 9 май кунига бағишланган йиғилишларда ўзларининг фикрларини давоб эттириб, урушнинг ёки минтақавий мажороларнинг салбий оқибатларига тўҳталиб кетмоқдалар. Хусусан, 2013 йил 9 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак” номли маърузаларида уруш ва унинг салбий оқибатларига тўҳталиб, Авғонистонда мавжуд ўта оғир ва таҳликали бир вазиятда АҚШ ва Европа давлатларининг АЙСЕФ, яъни тинчликни ўрнатиш кучлари деб ном олган ҳарбий қўшинларнинг 2014 йилнинг охиригача ушбу мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши билан Авғонистонда ўзаро қарама-қарши кучлар ўртасидаги курашнинг авжига чиқиши, террорчилик, қурол-яроғ савдоси, наркотрафик, турли диний, миллатлараро низоларнинг кучайиб, фуқаролар урушининг яна қайтадан бошланиши хавфи ортиши, авғон можаросини бартараф этишнинг ягона йўли – сиёсий йўл бўлиб, қанчалар қийин бўлмасин, қарама-қарши кучларни музокаралар орқали ўзаро келишувга олиб келиш кераклиги ўз тасдиғини топаётганлиги таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолият консепциясига мувофиқ мамлакатимиз тинчликсевар сиёсат юритиши ва харбий сиёсий блокларда иштирок этмаслиги, Ўзбекистон қўшни давлатлардаги қуролли можороларга ва кескинлик ўчоғларига тортилишининг олдини олиш юзасидан барча зарур чора-тадбирларни кўриши ҳамда ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг харбий базалари ва объектлари жойлаштирилишига йўл қўймаслиги баён қилинди.

Якуний сўз билан айтганда мамлакатимиздаги тинчлик энг олий бахт ва саодатдир. Тинчликни қадрига етиш ва асраб-авайлаш лозим.

А.Махсуджонов, Мирзаобод туман ДНИ нотариуси