Тиббий кўрикнинг аҳамияти

Дата: 26.04.2016    

Оила энг муқаддас даргоҳ ҳисобланади. азалдан ҳалқимиз оилага муқаддас гўша сифатида қарашган. Зотан, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган энг яхши анъналар, урф-одатлар маросимлар, гўзал қадриятлар дастлаб оила аталмиш муқаддас даргоҳда шаклланади. Авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлом, баркамол оилани мустахкамлаш масалаларига катта эътибор қаратилди.

Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, Соғлом оила вужудга келиши учун энг аввало жамият ва давлат қайғуриши, шунга замин яратиб бериши лозим. Шундагина мустаҳкам оила дунёга келади. Оила соғлом бўлса, жамият соғлом, мамлакат қудратли, юрт тинч осойишта бўлади. Ҳақиқатдан ҳам соғлом юрт қудратли бўлур. Ана шу маънода Ўзбекистонда жамиятнинг дастлабки бўғини бўлган оилани мустахкамлаш масалаларига катта эътибор қаратилди. 1998 йил Президентимиз томонидан оила йили, 1999 йили “Аёллар йили”, 2000 йил “Соғлом оила йили”, 2001 “Оналар ва болалар йили”, 2012 йили эса “Мустахкам оила йили” деб эълон қилинди. Яна бир муҳим жихат ушбу йиллар дои расида қатор истиқболли дастурлар қабул қилинди. Бу дастурлар доирасида амалга оширилган лойиҳалар ягона эзгу мақсадга оила аталмиш қўрғонни мустахкамлаш масалаларига қаратилди. Никохланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш хусусида қабул қилинган Вазирлар Махкамасининг қарори ҳам ушбу дастур доирасида ишлаб чиқилган. Азалдан ҳалқимиз ёшларнинг оила қуришига жуда эътиборли бўлишган.

Ҳалқимизда 7 уруғни суриштириб сўнгра никоҳ қуришга ахдлашишган. Ана шу маънода тиббий кўрикнинг ташкил этилиши биринчидан соғлом фарзандни дунёга келтиришда иккинчидан айрим ёшлар ўртасида учраб турадиган ирсий касалликларда юрак касалликларни олдини олади. Шунингдек тиббий кўрик натижасида ОИТС ва бошқа турли юқумли касалликларнинг олди олинади. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 7-боби Никохнинг тугатилиши билан боғлиқ қатор нормаларни ўз ичига қамраб олган. Унда қайд этилишича никох эр ёки хотиннинг вафот этиши ёки суднинг қарори билан бекор қилиниши мумкин.Айниқса кейинги йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалаларига катта эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан қизлар ўртасида учраб турадиган эрта никохнинг олдини олиш масалаларига бағишланган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ана шу мақсадда жойларда мутахассислар, шифокорлар, намунавий оила вакиллари иштирокида турли хил семинарлар, сухбатлар бахс мунозаралар ташкил этилмоқда. Вилоятимизнинг барча ўқув даргохларида хусусан касб-хунар коллежларида ана шундай учрашувлар ўтказилди. Ўтказилган сухбатларда оиланинг жамиятдаги ўрни, қизларнинг мустахкам оила барпо этишдаги маъсулияти уларнинг касб-хунарли бўлиши ва бошқа жихатлар хусусида атрофлича маълумотлар, зарур тавсиялар бериб ўтилди. Зеро, мустахкам ҳар томонлама баркамол оила жамиятнинг таянчидир. Оила соғлом экан, юрт албатта ушбу жаннатмакон Ватанимиз хамиша қудратли бўлади.

Д.Тошметова, Гулистон туман ФХДЁ бўлими мудири