Ёшлар - бизнинг келажагимиз

Дата: 20.04.2016    

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Дастурни бандма – банд ижросини таъминлаш томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш, дунёвий, илмий ва ахлоқий савиясини ошириш, сохта диний ғояга қарши мустаҳкам мафкуравий тафаккурни шакллантириш, “Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги”, Ёшлар, шу жумладан, вояга етмаганлар ўртасида ичкиликбозлик, тамаки махсулотлари ёки гиёхванд моддасини истеъмол қилиш каби иллатларнинг олдинин олиш бўйича жахон тажрибаси ҳамда замонавий шакл ва услубларни қўллаган холда мутасади идоралар билан ҳамкорликда жойларда семинарлар ва давра сухбатлари ўтказиб келмоқда. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларни ҳар қадамда ҳис этиб турибмиз. Булар, ўз навбатида, ёшларнинг доимо Ватанга, эл-ртга мухаббат ва садоқат руҳида камол топиш, аждодларимизга муносиб авлод бўлиш маъсулиятини юклайди.

Болалар хуқуқларини ҳимоя қилиш, бунинг учун зарур ҳуқуқий асосларни яратишга истиқлолнинг дастлабки давриданоқ алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг “Бола хуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияси 1992 йилдаёқ Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида болаларнинг тенг хуқуқлилиги мукамал тарзда ифода этилди. Мамлакатимизда ёшларни соғлом, жисмонан ва маънан етук, кенг дунёқарашга ва хуқуқий маданиятга эга, халқи ва ватани учун фидойи этиб тарбиялашга мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлабоқ энг долзарб масалалардан бири сифатида қараб Юртбошимиз бошчилигида амалга оширилаётган кенг қамровли чора тадбирлар республикамиз тараққиётида янада улкан мармарларга эришилишининг кафолати бўлмоқда. Ёшлар камолоти ҳақида сўз кетар экан, энг аввало, уларнинг таълим – тарбиясига алоҳида тўхталиш жоиз. Дунё стандартлари даражасида йўлга қўйилган таълим тизимисиз кўзланган марраларга эришишнинг иложи йўқ.

Юртимизда 2008 йилнинг “Ёшлар йили” ва “Баркамол авлод йили” 2016 йилни «Соглом она ва бола йили» деб номланиши ҳамда уларга мувофиқ давлат дастурлари қабул қилиниши давлатимизнинг ёшларга қаратаётган юксак эътиборининг ифодасидир. Бундан кўриниб турибдики, аҳолининг аксарият қисмини ташкил этувчи ёшлар билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этиш долзарб аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам, юртимизда ёшларни Ватанга меҳр-мухаббат ва садоқат рухида тарбиялаш, пухта билим олишлари, миллат, юрт тарихини, урф-одатлари ва расм – русмларни ҳурмат қилишга ўргатиш, уларда тадбиркорлик, ишчанлик, мустақил фикрлаш қобилиятини шакиллантиришга энг муҳим вазифа сифатида қаралмоқда ва кўзланган мақсадларга эришиш учун барча шарт – шароитлар яратилаяпти. Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ижодий интелектуал салоҳиятини ошириш, йигит – қизларни хар томонлама етук шахслар этиб вояга етказиш юзасидан кенг кўламли чора – тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек оила – жамиятнинг асосий бўғини сифатида болалар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Ота – она ҳамда фарзандлар ўртасидаги муносабат нафақат оила қонунчилиги балки жамиятда муҳим қадрият сифатида шаклланган аҳлоқ меъёрлари билан ҳам тартибга солинади. Ҳар бир ота-она фарзандини тарбиялаш, камолга етказиш учун жавобгар ҳисобланади. Улар ўз болларининг соғлиғи, жисмоний, рухий, маънавий ва ахлоқий тарбияси хақида ғамхўрлик қилишлари шарт.

З.Нарбутаева, Сирдарё тумани 2-сон ДНИ нотариуси