“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун ва моҳияти

Дата: 11.04.2016    

Бизга маълумки, ўтган давр мобайнида васийлик ва хомийлик масалалари юзасидан келиб чиқаётган муаммо, ечим ва хаказо муносабатларни тартибга солиш, уни ижобий ҳал қилишда маълум бир қонуннинг йўқлиги сабабли соҳавий масалаларни ечишда муаммоларни келтириб чиқариб келди. Хусусан, васийлик ва хомийлик масалалари юзасидан фуқаролик қонунчилигида битта модданинг борлиги мазкур соҳада келиб чиқаётган муносабатларни тартибга солишни қийинлаштирди.

2013 йил 12-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда 16 та масала кўриб чиқилди ва шулардан 9 та қонун қабул қилинди. Айниқса, “Васийлик ва хомийлик тўғрисида”ги Қонун Сенаторлар томонидан қизғин маъқулланди.

Қонуннинг асосий мақсади васийлик ва хомийлик институтининг ягона қонунчилик ва ҳуқуқий асосларини, шунингдек қонунийликка риоя этилишининг, васийлик ва ҳомийликка муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлашнинг реал ҳуқуқий кафолатларини яратишдан иборат. Қонуни тўққиз боб ва элликта моддадан иборат.

Ҳозирги вақтга келиб, васийлик ва хомийлик билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва Оила кодекслари ҳамда бир қатор бошқа қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиниб келинган бўлиб, уларда васийлик ва хомийлик соҳасидаги барча масалалар ва улар фаолиятини амалга ошириш механизми етарли даражада тартибга солинмаётганлиги сабабли, ушбу Қонунни қабул қилиниши заруриятини қилтириб чиқарди.

Васийлик ва хомийлик соҳасида ягона норматив ҳужжат йўқлигидан келиб чиқиб, ушбу Қонуннинг қоидаларида васийлик ва ҳомийлик органларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини аниқлаш, васийлик ва ҳомийликни белгилаш, устидан васийлик ёки хомийлик белгиланган шахснинг мол-мулкни сақлаш ҳамда бошқариш механизми ва етим болалар ва ота-онасининг қармоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқиқий механизмларига доир нормаларни такомиллаштириш назарда тутилди.

“Умумий қоидалар” деб номланган 1-бобда Қонуннинг мақсади, асосий тушунчалар ҳамда васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат сиёсатининг йўналишлари, шунингдек васийлик ва ҳомийликнинг асосий принциплари белгиланган.

Давлат органларининг васийлик ва хомийлик соҳасидаги ваколатларига бағишланган 2-боб васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи органлар тизими белгилаб олинди ва уларнинг ваколатлари, асосий вазифалари кўрсатилиб ўтилди.

Васийлик ва ҳомийликни белгилашда ҳамда васийлик ва ҳомилик тайинлаш масалаларига бағишланган 4-бобда ота-она вақтинча бўлмаганида, васийлик ёки ҳомийликни белгилашга доир нормалар акс эттирилиб, васий ёки хомийлар этиб тайинлана олмайдиган шахслар доираси аниқлаб берилди, дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш тартиби, шахсга бир неча васий ёки ҳомий белгилаш, бир шахсни бир неча васийликдагиларга васий ёки ҳомий этиб тайинлаш, вояга етмаганларнинг ўзи берган ариза бўйича уларга васий ёки хомий тайинлаш тартиби кўрсатилиб ўтилди.

Шунингдек, ота-онаси бор шахсга васий ёки хомий белгилаш хусусиятлари акс эттирилган ваколатлари берилди.

Қонуннинг 6-бобида васийлар ва хомийларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари акс этирилган нормалар жорий этилди.

Ҳамда 7-бобда васийликдаги ёки хомийликдаги шахснинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, васийликдаги ёки хомийликдаги шахснинг мол-мулкини бошқариш, муҳофаза қилиш, васийлик ва хомийлик органларининг васийликдаги ёки хомийликдаги шахсларнинг мулкий ҳуқуқларини амалга оширишга тааллуқли рухсатномалар, васийлик ва хомийлик органларининг рухсатини олмасдан васийликдаги ёки хомийликдаги шахс номидан шартнома тузиш оқибатлари, васий ёки хомий томонидан келтирилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир қоидалар ва васийликдаги ёки хомийликдаги шахсга нафақа тайинлаш нормалари ҳам баён этиб берилди.

“Васийлик ва хомийлик соҳасидаги назорат” деб номланган 8-бобда васийлар ва хомийлар мажбуриятларининг ижро этилиши устидан ва васийлик ва хомийлик органларининг фаолияти устидан назорат масалалари тўғрисидаги нормалар мустаҳкамланган бўлиб, васий ва хомийнинг ҳисобот бериши, етказилган зарарни қоплаш тартиби, шу жумладан васий ёки хомийнинг қонунга хилоф харакатлари (харакатсизлиги) устидан шикоят бериш тартиби кўрсатилиб ўтилган.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши васийлик ва ҳомийликка муҳтож фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича реал ҳуқуқий кафолатларни яратди десак муболаға бўлмайди.

Қонун мамлакатимиз ривожидаги беш тамойилдан бири, яъни кучли ижтимоий ҳимоя соҳасига ўзининг катта ҳиссасини қўшади. Васийлик ва хомийликка муҳтожларни қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш орқали уларнинг онгида давлатимиз қонунлари ва ғамҳўрлигига бўлган ишончини оширади деб ҳисоблайман.

Н.Бадалов, Гулистон шаҳар 4-сон ДНИ нотариуси