Халқаро оилавий муносабатлар

Дата: 11.04.2013    

Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг оилавий муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари шундан иборатки, Ўзбекистон Республикасидаги доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар оилавий муносабатларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқ ва мажбриятларга эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган никоҳларни эътироф этишда, ўша давлатнинг қонунчилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида тузилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида тузилган никоҳлар, агар Оила кодексининг 16-моддасида назарда тутилган никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар бўлмаса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида ўша давлатнинг қонунчилиги асосида тузилган никоҳ Ўзбекистон Республикасида ҳам ҳақиқий деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ва фуқаролига бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳ тузиш ва уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича ҳал қилинади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича ФҲДЁ органларида чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳ Ўзбекитон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарида ёки консуллик муассасаларида бекор қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси худудидан ташқарида тегишли чет эл давлатининг қонун хужжатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳам ҳақиқий деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳдан ажратиш тегишли чет эл давлатининг қонун ҳужжатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда боланинг қонуний вакили ва бола фуқароликка эга булган давлат ваколатли органнинг розилиги, шунингдек агар ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинса, фарзандликка олиш ҳақида боланинг ҳам розилиги олиниши лозим. Агар фарзандликка олиш натижасида фарзандликка олинган боланинг Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари ҳамда халқаро шартномалари билан белгиланган ҳуқуқлари бузиладиган бўлса, фарзандликка олувчининг қайси фуқароликка мансублигидан қатьи назар, фарзандликка олиш мумкин эмас, фарзандликка олинган тақдирда эса, у суд тартибида бекор қилиниши лозим.

Ўзбекистон Ресупубликаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олиш фарзандликка олувчи қайси давлатнинг фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилганлиги, агар бола ёки унинг ота онаси (улардан бири) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан жўнаб кетишдан олдин яшаб турган жойдаги туман, шаҳар ҳокимининг фарзандликка олиш тўғрисидаги рухсатини олдиндан олган бўлсагина, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.

Чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлашда суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи ва бошқа органлар чет эл оила ҳуқуқининг нормаларини қўллашда мазкур нормаларнинг мазмунини уларнинг тегишли чет эл давлатида расмий шарҳланиши ва амалиётида қўлланишига мувофиқ тарзда аниқлайди.

Суд, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва бошқа органлар чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш далолатномаларини ёзиш органлари ва чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш мақсадида ёрдам ва тушунтириш олиш учун белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларига мурожаат қилишлари ёхуд экспертларни жалб этишлари мумкин.

Гуландом Ёдгорова,

Оқолтин туман ФҲДЁ

бўлими мудираси