Юридик шахслар – фаолияти доимий эътиборда

Дата: 01.04.2013    

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, бу соҳа фаолиятини рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилди. Маълумки, тадбиркорлик билан шуғулланиш мамлакатимиз фуқароларининг муҳим конститутциявий ҳуқуқларидан бири бўлиб, бу ҳуқуқларни юзага чиқарилишига давлат ҳар томонлама кўмаклашади ҳамда уларни тула кафолатлайди.

Бугунги кунда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилган бўлиб, бу борада адлия органлари зиммасига ҳам бир қатор вазифалар юклатилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарорига асосан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга мувофиқ Адлия органларига юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни ташкил этишда қонунчиликка риоя этилиши таъминлаш вазифаси юклатилган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда адлия органлари томонидан бир қатор муҳим ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бу борада Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан ҳам муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, бўлим томонидан 228 та юридик шахс бирлашмалари ҳамда 50 хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар бугунги кунда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, уларга вилоят адлия бошқармаси томонидан қонунда белгиланган асосларда тегишли гувоҳномалар берилган.

Бўлим томонидан жорий йилда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш борасида қонунийликка риоя қилиниши юзасидан туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияларида бошқарма иш режасига асосан ўрганишлар ўтказилди ҳамда ўрганиш натижаларига кўра тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш борасида инспекциялар томонидан 534 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, адлия бошқармаси томонидан қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича 6 та тақдимномалар ҳамда 6 та огоҳномалар киритилди ва ушбу тақдимномалар натижасига кўра, 8 нафар шахсга нисбатан қонунда белгиланган интизомий жавобгарлик чоралари кўрилди. Келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида доимий мониторинг ҳамда ҳисобот таҳлил ишлари йўлга қўйилган.

Шунингдек, бўлим томонидан 2012 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисдаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича вилоятнинг барча туман ва шаҳар ҳокимликларида масъул идоралар раҳбарлари билан ҳамкорликда семинар тренинглар ҳам мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Хулосаа қилиб айтганда, бугунги кунда тадбиркорик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқаролар учун, рўйхатдан ўтказиш борасида бир қатор енгиллик ва имтиёзлар яратилганки, бу эса ўз-ўзидан тадбиркорларни эркин фолият кўрсатиши ва янада ривожланиши учун муҳим замин яратмоқда.

Санжар Мирзабоев,

Сирдарё вилоят адлия

бошқармаси юридик шахсларни

давлат рўйхатидан ўтказиш

бўйича етакчи маслаҳатчиси