Ёшлар - келажагимиз

Дата: 12.03.2013    

Жамиятимизнинг асосий бўғини саналган оила ҳамда болаларга ғамхўрлик қилиш ўзбек ҳалқининг миллий қадриятлари сирасига киради. Юртимизда болаларнинг тўкис тарбия олиши ва шаклланиши учун қулай шарт-шароитларни яратишдан асосий мақсад, биринчи навбатда, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва шу орқали соғлом авлодни вояга етиштиришга эришишдир.

Бунда уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, улар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар ва турли ножўя ҳаракатларни одини олиши ҳам долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Бу борада Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29-сентябрда қабул қилинган “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонуни вояга етмаганлар ҳуқуқларини таъминлаш, улар ўртасида содир этиладиган турли ҳуқуқбузарликлар ва ножўя ҳаракатларни олдини олиш борасидаги муносабатларни тартибга солишда асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Маълумки, ушбу қонуннинг асосий мақсади вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Бунда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг хам ўзига хос ўрни бор албатта, зеро қонунининг 19-моддасида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида-вояга етмаганларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний, меҳнат тарбиясида иштирок этиши, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиши, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларга ва оилаларга ёрдам кўрсатиши, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилинишига ва мослашувига кўмаклашиши ҳамда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилиши белгилаб берилган.

Маҳаллаларда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини йўлга қўйилишида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар ва махаллаларнинг ўзоро хамкорлигининг ахамияти каттадир.

Ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва маънан етук шахс этиб тарбиялашда энг аввало, оила ва маҳаллада бу борада ҳар томонлама соғлом муҳитни яратиш зарур. Бунинг учун эса албатта ҳар бир маҳаллада ҳуқуқий-маънавий тарғибот ишларини кучайтириш, уни таъсирчан ва самарали усулларидан кенг фойдаланиш лозим.

Ўтган йилда вилоят адлия бошқармаси томонидан 112 маротаба давра суҳбатлари ва 26 маротаба семинарлар ўтказилди ҳамда 78 маротаба “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонун юзасидан маърузалар қилинди.

Тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, адлия, ички ишлар ходимлари, соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳалла фаоллари, шунингдек, ота-оналар ва ёшлар иштирок этди. Шунингдек, мутахассислар томонидан маҳалла фуқароларига вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тушунчаси, ушбу фаолиятнинг асосий вазифалари, принциплари ҳамда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар ва уларнинг ваколатлари тўғрисида батафсил тушунтириш берилиб, бу борада адлия идорлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини оширишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг адлия органлари, жамоат бирлашмалари билан ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш мухимдир.

Камола Юлдашова,

Сайхунобод туман ФҲДЁ бўлими инспектори