Асрларга таътигулик йиллар

Инсон яралибдики, эркинликка интилиб яшаган. Мурғак қалбининг, учқур, ҳаёлининг ҳамрохи олға интилиш, ниманидир бунёд этиш, авлодларга арзирли манба, қимматли мерос қолдириш мақсади булган. Бу эса ўз навбатида кундалик режа, мақсад орзу умид асосида ҳаёт кечириш тарзига айланиб боравериб, кейинчалик урф-одат, анъана тусини олганлиги қадим ўтмишдан бизларга маълум. Халқимизнинг азалий орзуси бўлган мустақиллик ҳам бизларга кенг имколниятлар эшигини очиб берди дейишга тўла асос бор.

Тарихан қисқа - йигирма беш йил давомида юртимизда руй берган ўзгаришлар, янгиланишлар, сохама соха эришилган улкан муваффақиятлар- ҳамма – ҳаммаси эркимизнинг қўлимизда, имкониятларимизнинг ўзимизда эканлиги туфайли амалга ошди. Истиқлолнинг ҳар бир куни бесамар кетмади. Элимиз Президентимиз рахнамолигида уларнинг ташаббуси билан ислохотларда фаоллик курсатди. Инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Ёшу кекса эъзозда, ғамхўрликда ва алабтта эътиборда бўлиб келаётганлигини хаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Тиббиёт, маориф, иқтисодитёт ва ижтимоий сохаларда амалга тадбир этилган янгича яшаш, мехнат килиш, бунёд этиш тафаккури теранлашди.

Бугун қай бир сохага эътибор қаратманг, олдинга силжиш, ютуқларни мустахкамлаш ва истиқболли лойихаларни жорий этишдай эзгу саъй харакатга рубару келасиз. Бундан чорак аср олдинги шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфасини, инсонларнинг онгу тафаккурини бугунги кундаги тасаввур ва изланишлар билан асло таққослаб бўлмайди. Қишлоқларимиз чиройи шаҳарникидан колишмайди. Юртдошларимиз жахон ареналарига чиқиб бормоқда. Дунё ахли мамалакатимизнинг ўзига хос йули, мақсади хамда истиқболи бор давлат сифатида тан олмоқда. Ахборот-телекоммуникация, маънавий - маърифий тизимлардаги бемисл ўзгаришлар, спорт йуналишидаги ютуқларимиз, ахолининг турмуш шароитини юксалтириш ва фаровонликка эришиш, ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш борасидаги изчил интилишлар самараси ҳам эндиликда қалбларимизни чексиз фахр-ифтихор туйғуларига буркайди.

Биргина, мен фаолият юритаётган тизимни олиб кўрайлик. Инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратиш бўйича қабул қилинган янги қарор, фармон ва қонунлар, уларнинг ижросини таъминлашга муносабатни, масъулиятни кучайтириш туфайли енгилликлар, имтиёзлар юзага келганлигининг ўзи ҳам фикримнинг тасдиғидан бир нишонадир. Кунига ўнлаб фуқароларимиз бизларга янги оила куриш, дунёга келган чақалоғига исм қўйиш юзасидан гувохномалар олиш учун мурожаат қилишади. Уларнинг юзидаги мамнунликни, бахту саодатга талпиниш харакатини, ёшлардаги келажакка ишончни кузатиб шу юрт фарзанди эканлигимдан, элимизнинг қувончига шерик бўлаётган касбда мехнат қилаётганлигимдан фахрланаман. Бундай хис туйғулар хар бир ватандошимизга, хар бир хамкасбимга йулдошлигига аминман.

Ёруғ жаҳонда одам учун тинчлик, соғлик ва албатта эмин-эркин бахтли хаёт кечиришдан ортиқ саодат бўлмаса керак. Мустақилликнинг ўтган даврида бир мақсад, танлаган одилона йулдан оғишмай хайрли ва истиқболли режалар руёби, ойдин хаётни таъминлашдай эзгу ниятлар хамрохлигида яшаётган бағрикенг, матонатли элимиз асрларга тенг ишларни бажаришга қодирлигини барча давлат ва миллатларга амалда намоён қилишда давом этаверади.

Д.Ташметова, Гулистон туман ФХДЁ булимии мудираси.


Рўйҳатга қайтиш