25 йиллик тараққиётимиз йўли!

Мустақиллик, Ҳурматли Президентимиз И.Каримов таъбири билан айтганда, авваламбор, ҳуқуқ берди!

Ҳуқуқ – деган ибора ичида шундай кенг маънолар ётибдики, санаб саноғига етиб бўлмайди. Манашу ҳуқуқ сўзи билан кейинги ривожланиш босқичимиз белгиланиб, Ҳурматли Президентимиз И.Каримов бошчилигида шу даражага етилди ва ундан кўпига ҳам етилади.

Хусусан, автомабилсозлик соҳасидаги ривожланишни ўзини туркумлаш мумкин. Яъни, ўзимизнинг Ўзбекистонимиздан енгил автомабилдан тортиб, мототранспорт, юк ташувчи, турли хил автобуслар ва ҳаказолар ишлаб чиқарилмоқда.

Айниқса, тез юрар “TALGO” нинг Тошкент-Самарқанд, Самарқанд-Тошкент ва Тошкент-Қарши, Қарши-Тошкент йўналишларида жорий қилиниши оламшумул иш бўлди.

Ўтган асрнинг 90 ва 91 йилларидаги савдо дўконларидаги аҳвол билан таниш бўлганим холда шуни айтишим мумкинки, савдо дўконлари бўшаб, бор махсулотлар ҳам сифатсиз маҳсулотни ташкил қиларди. Айнан ўзимнинг тажрибамдан 1991 йил бошларида савдо дўконидан бир жуфт появзал олдим, уни на кийишимни на ташлаб юборишимни биламан, ундан чиқаётган ҳид чидаб бўлмас даражада эди. Энди солиштирадиган бўлсам, савдо дўконидан хоҳлаган появзални сотиб олиш мумкин. Ўзимизда ишлаб чиқарилган появзалларнинг йигирмадан ортиқ турлари мавжуд.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалга оширилган ишлар тақсинга лойиқ.

Жаҳон ҳамжамиятининг 2015 йил рейтинглари бўйича мамлакатимиз оналар ва болалар ўлимининг камлиги, перенетал соҳадаги ривожланиш кўрсаткичи бўйича, хуллас, она ва болалар парвариши кўрсаткичлари юзасидан жаҳондаги 192 та давлатдан олдинги 10 та давлат рейтингига эришди ва бу албатта юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мазкур соҳадаги одилона сиёсатидан далолат бермоқда.

Икки палатали парламент жорий қилиш бошқа ривожланган давлатларда бир неча ярим асрлик тараққиёт йўлини босиб ўтган бўлса, мамлакатимиз тараққиёти уни бир неча ўн йилликда ўддалади.

Шунингдек, қонунчилик ижодиёти соҳасидаги ривожланишни соатлаб гапириш мумкин. Қонунчилик соҳасидаги ривожаниш шу даражага етдики, уларни сифатига ва қонунбузилишни олдиндан кўра билиш ҳамда уни бартараф этиш мақсад қилиб олинди. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарлик профиликтикаси тўғрисида”ги қонун билан қонунбузилишни олдиндан кўра билиш ва уни содир этилишидан олдин бартараф этиш белгилаб олинди.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги эришилган ютуқни такрор ва такрор эслатишни жойиз деб биламан. Мамлакатимиз аҳолиси шу ўтган даврда бир ярим бароварга ошган бўлишига қарамай, бир йилда МДҲ ва бошқа давлатларга 10 млрд долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинаётганлигининг ўзи кўп нарсадан далолат беради. Биргина мисол билан шу жумлани тўлдиришим лозим. Мустақилликнинг дастлабки кунларида ҳалқимизга бир ойга етадиган бошоқли дон маҳсулотлари билан иш бошланган бўлса, юқорида санаб ўтилган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ривожланиш жуда кўп нарсадан далолат беради.

Яна бир нарса, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ривожланиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ!

Хозирда ҳар бир литцей ва коллежларга қараб кўзинг қувнайди.

Хуллас, бирорта соҳа қолмадиким, ривожланмаётган бўлса.

Мени ўзимнинг фикр мулоҳазамдан биргина мисол. Ривожланаётган соҳаларни мулоҳаза қилиб юрган бўлсам, муқобил энергиядан самарали фойдаланиш соҳаси эътибордан четда қолгандек бўлиб туйилганди. Бу мулоҳазамдаги кемтик 2013 йилда якунланди. Жумладан, 2013 йилда бутунжахон бошқа муқобил энергиядан самарали фойдаланиш ташкилотининг Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишидаги Президентимиз И.Каримовнинг маърузалари мени фикр мулоҳазаларимга нуқта қўйди. Бу соҳадаги қилинадиган ишлар юртбошимиз эътиборида эканлигини тушуниб етдим.

Айниқса, умумжаҳон бошқа муқобил энергиядан самарали фойдаланиш ташкилоти раҳбарининг чиқиш маърузасининг биринчи сатрларида бошқа давлатларда ўтказилган йиғилишларнинг бирортасида давлат раҳбарлари иштирок этмаганлигини таъкидлаб, биринчи маротаба Ўзбекистон Республикасида Президентининг ўзи ташкилот йиғилишида раислик қилишини юксак даражада баҳолади ва Ҳурматли Президентимиз И.Каримовга ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Биз ким эдик ва ким бўлдик” масаласида ўз фикрларимдан яна бир неча ўнлаб сатрларни тўлдиришим мумкин. Лекин, мустақиллигимизнинг дастлабки кунларни эслаб шуни айтиб ўтишим мумкинки, жаҳон тарихидаги барча ривожланишлар маблағ билан боғлиқ бўлган бўлса, Президентимиз И.Каримов соҳалар ривожи учун тегишли маблағни топди ва уни тегишли жой-жойига ишлатишда бошчилик қилганликларини самараси улароқ шу кунлардаги ривожланиш даражасига етдик.

Ҳеч кимга сир эмас, ҳар бир шахс ўз оиласини бошқарар экан, авваламбор, сарф қилиниши лозим бўлган маблағ билан ҳисоблашиб ва шунга қараб иш тутади.

Ҳурматли! Президентимиз И.Каримов мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб бутун бир давлатни салкўп нолдан бошқариб шу даражага етказилишига сабабчи бўлдилар.

Н.Бадалов, Гулистон шаҳар 4-сон ДНИ нотариуси


Рўйҳатга қайтиш