Оила ва аёл - қонун ҳимоясида

Конституция - мамлакатнинг асосий Қонуни. Ҳар бир давлатнинг Конституцияси унда яшовчи ҳалқнинг сиёсий донолиги ва тафаккури маҳсулидир. Демократик жамиятнинг Конституцияси билан кафолатлаб қўйилган энг муҳим белгилардан бири ҳам айнан қонун устиворлигинининг таъминланганлигидир.

Мамалакатимиз Конституцияси ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, ҳалқимизнинг муносиб ҳаёт кечиришини, тинчлик ва миллий тотувликни таъминлашга интилган ҳолда инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети тамойилларига содиқлигини эълон қилди, мустақил мамлакатимизнинг демократия ва ижтимоий адолат ғояларига садоқатли эканини тасдиқлади, ҳалқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари устиворлигини тан олди.

Қонун устувор бўлган юртимизда никоҳни мустаҳкамлаш хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уларнинг оила ва жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ тарзда олиб борилмоқда.

Президентимиз таъбири билан айтганда ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномасидир. Шу маънода, асосий Қомусимиз халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Чунки, уни ишлаб чиқиш ва муҳокама этишда бутун халқ иштирок этди. Бир сўз билан айтганда, Конституциямиз том маънода халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсулидир.

Оила азал-азалдан муқаддас қўрғон саналган. Мамлакатимизда оила масаласига сиёсат даражасида эътибор бериб келинади. Шу боис, оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши белгиланган.

Юртбошимиз Ислом Каримов оилага таъриф бериб, “Авваломбор оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор”, деган эди.

Дарҳақиқат, инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало, оила мустаҳкам, тинч бўлса, жамият барқарор бўлади, униб-ўсаётган фарзандлар ҳар тамонлама камол топишига имкон яратилади.

Агар оила мустаҳкам бўлмасачи, албатта, бу жамиятнинг аҳлоқий ва маънавий негизига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Шу сабаб оила тинчлиги ва мустаҳкамлиги масаласи жуда муҳим ва долзарб ҳисобланади.

Аёл зоти ҳамиша ўзининг мукаррам мақомини баланд сақлаб юриши керак. Зеро, аёл ёмонликка қўл берса, миллат келажаги завол топади. Ахир, фарзанд учун, энг аввало, она масъул. Шунинг учун ҳазрати Соҳибқирон ўғиллари ва набираларига келин танлашда ҳамиша ўзлари иштирок этган. Келиннинг насл-насаби, тарбияси билан қизиққан. Хатто келинларига етарли эътибор бермаган ўғилларини жазолаган ҳам.

Бугуннинг аёли-фикрлаш доираси кенг, хоҳ уйда бўлсин, хоҳ жамият ишида ҳамиша эзгулик учун, фарзандлари тарбияси, равнақи учун курашадиган ақлли, дидли, фаросатли, ҳақиқий ўзбек аёли, ҳазрати аёл бўлиб қолишини истардим.

Д.Шамсиева, Сайхунобод туман ФҲДЁ бўлими мудираси 


Рўйҳатга қайтиш