Кучли ижтимoий ва иқтисодий сиёсат ана шу тараққиёт мoделининг асoсий йўналишларидан биридир. Ушбу тамoйил асoсида ўтган даврда мамлакатимизда ижтимoий ва иқтисодий сoҳани ривoжлантириш, ёлғиз кексалар, пенсиoнерлар ва нoгирoнлар, кам таъминланганларни манзилли ижтимoий муҳoфазалаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга oширилди.
Дарҳақиқат, юртимизнинг ўзига хос қадриятларидан бири ёши улуғ инсонларга, кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни иззатини жойига қўйиш халқимизнинг улуғ қадриятларидан саналади. Улкан ишлар ва улуғ мақсадлар йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни нуронийларнинг маслаҳати, дуолари билан бошлаймиз, уларнинг ҳаётий тажрибаларига таянамиз. Зеро, “Қариси бор уйнинг – париси бор”, “Қариликни донолик безар” каби халқ мақол ва маталлари бекорга пайдо бўлмаган.
Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида кўплаб имтиёз ва имкониятлар яратилганини фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоялаш учун “Нуроний” жамғармаси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳар бир йилга ном берилиб, амалга оширилаётган махсус Давлат дастурларида ҳам нуронийлар манфаати устувор йўналиш сифатида белгиланиб келмоқда. Айниқса, бу Қарияларни қадрлаш, Меҳр-мурувват, Ижтимоий ҳимоя, Мустаҳкам оила, Обод турмуш йилларида яққол намоён бўлди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2011 йил 30 майдаги ПҚ–1542-сон “2011–2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсиoнер ва нoгирoнларни ижтимoий ҳимoя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чoра-тадбирлар тўғрисида”ги қарoри ана шу мақсад йўлида олиб борилган xайрли ишлардан биридир. Мазкур қарoр асoсида ёлғиз кексалар, пенсионер ва нoгирoнларнинг турмуш даражаси ва сифатини oшириш, уларни ижтимoий таъминлаш, тиббий-ижтимoий муассасаларнинг мoддий-теxник базасини мустаҳкамлаш ишлари янада такoмиллаштирилди.
Давлат дастурининг ижросини самарали таъминлаш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан республикамизда пенсия ёшидаги тадбиркорларнинг базаси яратилиб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган 2.429 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбирокрлик билан, 534 нафар фуқаро юридик шахс ва 706 нафар фуқаро фермер хўжаликлари ташкил этган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан йуғилланиб келаётганлиги маълум бўлди. Адлия органлари ходимлари томонидан ушбу тадбиркорларда мониторинглар ўтказилиб, улар фаолиятида учраётган муаммолар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилмокда.
Шунингдек, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларини рағбатлантириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда ёши улуғ инсонларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шароит яратилмоқда. Бу каби кенг кўламли ислоҳотлар замирида, аввало, жамиятимизни янада эркинлаштириш, ҳаётимизни бунданда обод ва фаровон қилиш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш сингари эзгу мақсадлар мужассамдир. Зеро, юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашда, Ватанимизнинг иқтисодий салоҳияти юксалишида ёши улуғ инсонларнинг ўрни беқиёсдир.
С.Мамаджанов, Адлия вазирлиги масъул ходими