Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомда Адлия вазирлигининг жамият ва давлат бошқарувини такомиллаштиришдаги роли белгилаб берилган.

Мазкур Низом асосида ҳудудий адлия органининг вазифа ва функциялари ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси 
адлия вазирининг 
2011 йил 30 сентябрдаги 
96-ум-сон буйруғига

9-илова

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1602-сонли қарорига мувофиқ Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ваколати доирасига кирувчи вазифаларни ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудудда амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Бошқарма тизимига Бошқарма таркибий бўлинмалари, ФҲДЁ органлари, давлат нотариал идоралари ва нотариал архив киради.

Бошқарма маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Вазирликка бўйсунади.

3. Бошқарма ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом, Вазирлик Ҳайъатининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

4. Бошқармани моддий-техник таъминлаш Бошқармага ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Бошқарманинг бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Бошқарма ўз фаолиятини бошқа давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

6. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

II. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган жамият ва давлат қурилиши соҳасида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш;

(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 
21 майдаги 101-ум-сон буйруғи таҳририда).

(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 
21 майдаги 101-ум-сон буйруғига асосан чиқариб ташланган).

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга ошириш; амалдаги қонун ҳужжатларида “оқ доғлар”ни, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлаш;

фуқаролик жамияти институтларининг ҳар томонлама ривожланишини, уларнинг аҳолининг турли қатламлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда фаол иштирокини ҳуқуқий таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва ҳалқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатишининг қонунийлигини, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни таъминлаш; ўз ҳудудида рўйхатдан ўтган халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўтказиш;

жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган давлат томонидан тартибга солиш тизимини изчил такомиллаштириб бориш;

бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, бу соҳада бюрократик тўсиқ ва ғовларни яратишга йўл қўймаслик;

шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш, шартномаларни, энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасида шартномаларни тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи субъектларга  амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш.

8. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

8.1. Норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш соҳасида:

а) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасида:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарликни амалга оширади;

норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва ўз ваколати доирасида уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

ўз ташаббусига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан таҳлил қилади ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратиб берадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий қиладиган қоида ва нормаларни, тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатларни вужудга келтирувчи қоидаларни аниқлаш юзасидан таҳлил қилади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини мониторинг ва таҳлил қилишни амалга оширади;

қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таъминлаш, қонунчиликдаги “оқ доғлар”ни бартараф қилиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади, қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирликка тақдим қилади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

б) қонунчиликни тизимлаштириш соҳасида:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олади ва қонун ҳужжатларини туркумлаштириш ишларини олиб боради;

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари банкини (фондини) шакллантиради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга классификатор асосида кодлар беради;

давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади;

в)  Бошқарма фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича хулосалар беради.

(8.2-кичик банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 майдаги 
101-ум-сон буйруғига асосан ўз кучини йўқотган деб топилган).

8.3. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторингни амалга ошириш соҳасида:

нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларининг давлат ва ҳисоб рўйхатидан ўтказади;

ўзи томонидан рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестрини юритади;

нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсис ҳужжатларига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши устидан назорат қилади;

нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилган маблағлар, грантлар, бошқа молиявий ва моддий ресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;

нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатишларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда, гуманитар муаммоларни ҳал қилишда, мамлакат аҳолисининг турли қатламлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоялашда фаол қатнашишини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирликка тақдим этади;

қонун ҳужжатларини бузаётган ва тақиқланган фаолият билан шуғулланаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш мақсадида давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти ҳақида, шу жумладан, ажратилган маблағлардан фойдаланилиши ҳақидаги ҳисоботларни қабул қилади;

нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари бузилганда, уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки уларни тугатиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун киритади;

8.4. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасида:

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликни доимий равишда таҳлил қилади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва Вазирликка тақдим этади;

давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

халқаро тажрибани ўрганади ва халқаро-ҳуқуқий нормаларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Вазирликка тақдим этади;

фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш, аҳолида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат руҳини, қонунга итоаткорликни шакллантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ҳолатини таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уларни яхшилаш юзасидан тегишли давлат органларига таклифлар киритади;

инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда адвокатуранинг ролини кучайтиришга, фуқаролик жамияти институтларининг ривожланишига ҳамда уларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланишига кўмаклашади;

инсон ҳуқуқлари бўйича, шу жумладан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши мониторинги соҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) минтақавий вакили ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқишини таъминлайди, улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради;

8.5.Давлат органлари, жамоат ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот бўйича ишларини самарали мувофиқлаштириш соҳасида:

ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълимнинг аҳволини таҳлил қилади, уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Вазирликка тақдим этади;

жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларнинг аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини ташкил этади;

ҳуқуқ соҳасидаги таълим ишларининг услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этади, ҳуқуқий тарбия ва таълимнинг замонавий шаклларини жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича Вазирликка таклифлар беради;

Бошқарма учун ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологияларини жорий этилиши бўйича Вазирликка таклифлар беради;

Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идораларни қонунчилик материаллари билан таъминлаш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан юридик ва жисмоний шахсларни белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлайди;

8.6. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишнинг давлат томонидан тартибга солинишини амалга ошириш соҳасида:

а) нотариат ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш фаолиятини ташкил этиш бўйича:

давлат нотариал идораларини ташкил этиш ва тугатиш, нотариус лавозимини таъсис этиш ва тугатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирликка таклифлар киритади;

нотариуслар томонидан касб мажбуриятларининг, шу жумладан нотариал иш юритув қоидаларининг бажарилиши юзасидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади, уларнинг ишини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

давлат нотариал идораларини қатъий ҳисобдаги гербли (махсус) бланкалар билан таъминлайди;

фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олишни ташкил қилади, ФҲДЁ органлари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва уларни назорат қилади;

ФҲДЁ органларини ташкил қилиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш юзасидан Вазирликка таклифлар беради, шунингдек уларнинг ишини текширади, таҳлил қилади ва умумлаштиради;

ФҲДЁ ва нотариат идоралари ходимлари томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни кўради;

ФҲДЁ органларини қатъий ҳисобдаги гербли гувоҳномалар бланкалари билан таъминлайди;

б) адвокатура ва юридик ёрдам тизимини ривожлантириш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ва адвокатлик тузилмаларининг фаолиятида кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссияси таркибини тасдиқлайди;

адвокатларга лицензиялар беришни ва адвокатлик тузилмаларини (адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик ҳайъатлари) давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга қўйишни амалга оширади;

давлат рўйхатидан ўтган (ҳисобга қўйилган) адвокатлик тузилмаларида ишлаётган адвокатларнинг тегишли давлат реестрларини  юритади;

адвокатлар малакасини ошириш бўйича тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

адвокатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек адвокатлик тузилмалари томонидан таъсис ҳужжатларига, устав фаолиятига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя қилиши устидан назоратни амалга оширади;

в) давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларининг юридик хизматини ривожлантириш бўйича:

(8.6-кичик банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 майдаги 101-ум-сон буйруғи таҳририда).

давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларида ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга оширади, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқади;

(8.6-кичик банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 майдаги 101-ум-сон буйруғи таҳририда).

юридик хизматлар ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган юридик хизматлар фаолиятини тартибга соладиган аниқланган қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этишга йўналтирилган, шунингдек айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш бўйича ўз ваколати доирасида чора-тадбирлар кўради;

туман ва шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати ходимларини тайинлашда қатнашади;

давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматларига ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмалар беради;

(8.6-кичик банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 майдаги 101-ум-сон буйруғи таҳририда).

давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, туман ва шаҳар ҳокимликларининг, бошқа давлат ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказади ва аттестациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;

юридик хизматлар ходимларининг малакасини ошириш юзасидан Вазирликка таклифлар киритади;

юридик хизматлар ходимларининг ҳисобини юритади;

юридик хизматларининг маълумотлар базасини тузиш ва юритиш тартиби лойиҳасига, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш бўйича Вазирликка таклифлар киритади;

8.7. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, кичик бизнес, ҳусусий тадбиркорлик, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:

тадбиркорликни ҳуқуқий таъминлаш ва ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича Вазирликка таклифлар киритади ва ушбу чора-тадбирларни амалга оширади;

тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайди;

тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, микрофирмалар, кичик корхоналар, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва самарали фаолият кўрсатиши учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш бўйича қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ўрганади, шунингдек уни такомиллаштириш юзасидан Вазирликка таклифлар киритади;

назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятини текширишлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни таъминлайди;

Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва тўлдириш тартиби лойиҳасига таклифлар беради, тадбиркорлик субъектлари ўртасида унинг тарқатилишини таъминлайди ва уни тўлдириш тартибига риоя қилинаётганлиги бўйича мониторинг амалга оширади;

тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради;

(8.7-кичик банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 майдаги 101-ум-сон буйруғига асосан чиқариб ташланган).

давлат тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларини тегишли маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда аниқлайди, ўрганади ва мониторингини амалга оширади;

тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаатларини кўриб чиқади, кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида уларни хабардор қилади;

8.8. Шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш соҳасида:

хўжалик юритувчи субъектларга шартномаларни, энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасидаги хўжалик шартномаларини тузишда ва бажаришда ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;

шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади ва Вазирликка киритади;

хўжалик юритувчи субъектлар, энг аввало, уларнинг мансабдор шахсларини шартнома интизомини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар қўлланиши устидан назорат олиб боради;

хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг шартнома интизомига риоя қилиши бўйича масъулиятини ошириш юзасидан иш олиб боради;

қишлоқ хўжалигида шартномалар тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи субъектларнинг қонунчиликка риоя қилиши устидан назорат олиб боради.

8.9. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни ташкил этишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлаш соҳасида:

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни, ломбардларни, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини, юридик шахс бирлашмаларини ва вилоятда ташкил этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказади;

юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишда қонунийликка риоя қилинишини таъминлайди;

ўзи томонидан рўйхатдан ўтказилган юридик шахсларнинг давлат реестрини юритади;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва ўз устав фондларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўради;

туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бўйича инспекциялари фаолиятида ушбу соҳада бюрократик тўсиқлар ва ғовларни олдини олиш мақсадида қонунийликка риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бўйича инспекциялари фаолиятига услубий ёрдам кўрсатади;

8.10. Замонавий талабларни ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократлаштириш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида:

замонавий талаблар ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократлаштириш жараёнларини, стандартларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Вазирликка таклифлар беради;

кадрлар ишини юритади, шунингдек ҳуқуқшунослар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Вазирликка киритади;

Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идораларнинг кадрлар заҳирасини яратади, уларни тайёрлаш ва стажировкадан ўтишини ташкил этади, танлашни амалга оширади ва белгиланган тартибда жой-жойига қўйишда қатнашади, уларни қайта тайёрлашни ташкил этади;

8.11. Фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасида:

Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан фуқароларнинг шикоят ва аризаларини кўриб чиқади, ушбу масалалар бўйича шикоят ва аризаларнинг ҳар томонлама холисона кўриб чиқилишини таъминлайди;

қонунчиликнинг бузилиши ҳолатлари юзасидан тушган шикоятлар бўйича зарур ҳолларда жойларда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан биргаликда текшириш ўтказган ҳолда адолатли қарорлар қабул қилинишини таъминлайди;

Бошқарманинг тизимига кирувчи идораларнинг шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятини ўрганади, бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштиради ва киритади;

8.12. Ҳуқуқий статистика соҳасида:

давлат органлари ва бошқа органлардан олинган ҳуқуқий статистика маълумотларини умумлаштиради ва таҳлил қилади;

адлия органлари ва муассасаларида статистика ҳисоботи ва бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатлари шаклларини ишлаб чиқиш бўйича Вазирликка таклифлар беради;

адвокатура фаолияти тўғрисидаги статистика маълумотларини ўрганади;

фуқаролик ҳолати далолатномалари ва нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш, шунингдек Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича статистикасини юритади;

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга оширади.

8.13. Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идораларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлашни амалга ошириш соҳасида:

Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар ходимларининг моддий ва ижтимоий таъминоти тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;

Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар биноларини, шу жумладан давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ органларини капитал қуриш ва таъмирлаш чораларини кўриш бўйича Вазирликка тегишли таклифлар киритади;

Бошқармада бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади ва юритади.

III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Бошқарма ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, бошқа ташкилотлардан, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан уларнинг ваколатига кирувчи масалалалар юзасидан ҳужжатларни, статистика ва бошқа маълумотларни, таҳлилий материалларни, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш, талаб қилиш ва олиш;

(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 
21 майдаги 101-ум-сон буйруғи таҳририда).

Вазирлик кўриб чиқиши учун қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш бўйича белгиланган тартибга риоя қилиниши юзасидан текширишлар ўтказиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига: ишлаб чиқиш муддатини кўрсатган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш зарурлиги тўғрисида; улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш зарурлиги тўғрисида; қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, уларни амал қилишини (тўлиқ ёки бир қисмини) тўхтатиб туриш ёхуд уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида тақдимномалар киритиш;

(9-банднинг олтинчи, еттинчи, саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 майдаги 101-ум-сон буйруғига асосан чиқариб ташланган).

давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя қилинишини текшириш. Кўрсатиб ўтилган органларнинг раҳбарларига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек инсоннинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш чораларини кўриш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

адвокатларга берилган лицензияларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тугатиш;

адвокатлар малака комиссияларига адвокатларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини киритиш;

адвокатлик тузилмаларига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф қилиш тўғрисида кўрсатмалар юбориш;

давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларида ҳуқуқий ишлар аҳволини, шунингдек уларнинг юридик хизматлари фаолиятини текшириш, улардан амалга оширган ишлари тўғрисида маълумотлар тақдим этишларини талаб қилиш, кўрсатилган органларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ёки уларнинг айби билан давлатга ёки ташкилотга етказилган моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги масала билан юқори турувчи органларга ёки судга мурожаат қилиш;

(9-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 
21 майдаги 101-ум-сон буйруғи таҳририда).

юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатиш;

тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни жавобгарликка тортишнинг асослилигини зарур ҳужжатлар билан танишиш йўли билан ўрганиб чиқиш;

(9-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 
21 майдаги 101-ум-сон буйруғи таҳририда).

тадбиркорлик субъектларининг “ишонч телефони” орқали тушаётган мурожаатларини кўриб чиқиш, барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларига риоя этиш бўйича қонун ҳужжатларининг оғишмай бажарилишини текшириш. Кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган: аниқланган қонун ҳужжатлари бузишларини, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида; тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш тўғрисида тақдимномалар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, қонунларида ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мансабдор шахслар томонидан бузилиши ҳолатлари аниқланганда, шунингдек адлия органларининг қонуний талаблари мансабдор шахслар томонидан бажарилмаганда, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифлар киритиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан назорат органлари ва лицензияловчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инсон, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини бузувчи қарорларини, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) тўхтатиб қўйиш;

жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишлар бўйича инсон, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузувчи суд ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида давлат божи тўламасдан суд инстанцияларига таклифлар киритиш;

инсон, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларига, шунингдек, шартнома интизомига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаатларни текширишни амалга ошириш, шунингдек, Бошқарма фаолияти доирасига тааллуқли бўлган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг, илмий ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш;

(9-банднинг ўн сакизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 
21 майдаги 101-ум-сон буйруғи таҳририда).

хўжалик шартномалари бажарилиши жараёни устидан мониторингни амалга ошириш, шартнома интизоми бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектларга аниқланган бузилишларни бартараф этиш, шунингдек шартнома мажбуриятларини бажарилмаганлиги (лозим даражада бажарилмаганлиги) натижасида етказилган зарарни қоплаш юзасидан белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш; тақдимномада баён қилинган талаблар белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда ваколатли органлар ёки судлар олдига шартнома интизомини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларига риоя қилиниши, шунингдек уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишини текшириш, улардан тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этишларини талаб қилиш, кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, таъсис ҳужжатларини ва қонун ҳужжатларини бузганлиги учун мансабдор шахсларни белгиланган жавобгарликка тортиш учун, шунингдек уларнинг айби билан давлатга ёки ташкилотга етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича юқори турувчи органларга ёки судга мурожаат қилиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабиларда) иштирок этиш;

тегишли давлат органлари ва муассасаларидан нодавлат нотижорат ташкилотларни тугатиш бўйича тартиб-таомилни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни сўраш;

барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ҳуқуқий статистикани ташкил этиш ва юритиш учун зарур бўлган маълумотларни олиш;

давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволар билан мурожаат қилиш;

Бошқарма фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган тегишли бўлинмалар ташкил этиш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш юзасидан белгиланган тартибда Вазирликка таклифлар киритиш.

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

10. Бошқарманинг ходимлари ўз ваколати доирасида назорат функцияларини амалга оширишда:

давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга риоя қилиш шарти билан текширишни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, давлат органларининг электрон базаларидан (банкларидан) фойдаланиш учун хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг ҳудудларига ва биноларига кириш;

Конституция, қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш мақсадида давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, назорат тузилмаларининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларини уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш учун олиш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиёти тўғрисида маълумотни сўрашга ва олишга ҳақлидир.

(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 
21 майдаги 101-ум-сон буйруғи таҳририда).

11. Бошқарма, зарур ҳолларда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ҳудудий ва таркибий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни чиқаришга ҳақлидир.

12. Бошқарма давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва норма ижодкорлиги фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига, қонунийликка риоя қилиши устидан таъсирчан назорат қилиниши, шунингдек ўзига юклатилган бошқа вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

IV. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

13. Бошқармага Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Ўзбекистон Рсепубликаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бошқарма бошлиғи бошчилик қилади.

Бошқарма бошлиғининг Ўзбекистон Рсепубликаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

14. Бошқарма бошлиғи:

яккабошчилик асосида Бошқарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва Бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Бошқарма тизимидаги бошқа ходимларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа ходимларнинг Бошқарма фаолиятининг алоҳида қисмларини бошқариши ҳамда Бошқарма тузилмасининг иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Бошқарма таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

ходимлар белгиланган умумий сони доирасида Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар тузилмасига ўзгартиришлар киритиш бўйича Вазирликка таклифлар киритади, Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар штат жадвалини ишлаб чиқади ва Вазирликка тақдим қилади;

Бошқарманинг харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва Вазирликка белгиланган тартибда тасдиқлатиш учун тақдим қилади;

Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар ходимларини белгиланган тартибда мартаба даражалари бериш учун тақдим этади;

Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал этади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича Вазирликка таклиф киритади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

15. Бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар ходимларига эгаллаб турган лавозимига ва иш стажига мувофиқ белгиланган тартибда махсус унвонлар – мартаба даражалари берилади ва белгиланган хизмат муддати учун устама ҳақи тўлаб борилади.

16. Бошқармада Бошқарма бошлиғи (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Бошқарма фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Бошқарма бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Бошқарма фаолиятининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишни давом эттириш; инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини ҳар томонлама ривожлантириш; ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш; тадбиркорликни ҳуқуқий таъминлаш ва ривожлантириш самарадорлигини оширишга, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; шартнома интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 
21 майдаги 101-ум-сон буйруғи таҳририда).

Бошқарма номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Бошқарма ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Бошқарма ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Бошқарма бошлиғининг буйруқлари билан амалга оширилади. Бошқарма бошлиғи ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Бошқарма бошлиғи пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирликка ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирликка хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг Ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади. 



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi