Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Адизов Бахрон Бахриевичнинг Бухоро вилоятидаги “Buxoro Adolati Plyus” адвокатлик фирмаси муассислари (шериклари) таркибидан чиқиши муносабати билан вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 10 апрелдаги 96-ум-сонли буйруғига биноан тўхтатилган адвокатлик мақоми унинг Бухоро шаҳрида янги “XOSIYATLI HIMOYA” адвокатлик фирмасини таъсис этиши муносабати билан бошқарма бошлиғининг 2014 йил 16 апрелдаги 102-ум-сонли буйруғига асосан тикланди.

Адвокатура эълонлари

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 60-ум-сонли буйруғига асосан Тўрткўл туманидаги “Гулдурсунлик адвокат” адвокатлик бюроси адвокати Каландаров Комилжон Матякубовичнинг Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Адвокатура эълонлари

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 7 апрелдаги 16-А-ум-сонли буйруғига асосан Ашуров Иброхим Юлчиваевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 24 сентябрда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000375 рақамли лицензиянинг амал қилиши тугатилди ҳамда адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 10 октябрда берилган №0280 рақамли гувоҳнома йўқолганлиги сабабли бекор қилинди.

Адвокатура эълонлари

Наманган вилояти адлия бош­қармасининг 2014 йил 28 мартдаги 55-ум-сонли буйруғига асосан вилоятдаги “Муайян Нишанова” адвокатлик бюроси адвокати Абдуллаев Баходир Махмудович вафот этганлиги сабабли унга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 8 майда берилган NA 000012 сонли лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Адвокатура эълонлари

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 10.03.2014 йилдаги №72-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “SABR ISHONCH” адвокатлик фирмаси адвокати Alimov Aleyor Rustemovichга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 09.12.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Адвокатура эълонлари

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 26.02.2014 йилдаги №58-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “S YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокати Арутюнян Рубен Рашитовичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 31.05.2010 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Адвокатура эълонлари

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2014 йил 25 февралдаги 28-ум-сонли буйруғига асосан Тахтакўпир туманидаги “Уснатдинов Мурат” адвокатлик бюроси адвокати Уснатдинов Муратбай Утемисовичга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 15 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи QR №000041 сонли лицензиянинг амал қилиши 3 ой муддатга тўхтатилди.

Адвокатура эълонлари

Фарғона вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 20 февралдаги 53-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Legal aid” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Мирзоян Кристина Шмавоновна Фарғона шаҳридаги “Мўътадил ҳидоя ҳимоя” адвокатлик фирмасига кирганлиги муносабати билан адвокатлик мақоми (лицензия 03.06.2009 йил, FE №000017, адвокатлик гувоҳномаси №311, 20.02.2014 й.) 2014 йил 20 февралдан тикланди.

Адвокатура эълонлари

Малака комиссиясининг 27.01.2014 йилдаги 1-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 03.02.2014 йилдаги №38-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “MEZON — HUQUQ” адвокатлик фирмаси адвокати Исломбеков Рустамбек Фатхуллаевичга Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 26.05.2009 йилда берилган ТS-000103 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 30.06.2009 йилда берилган 281-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Адвокатура эълонлари

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 29.01.2014 йилдаги №30-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “YUNUSOBOD HUQUQIY YORDAM” адвокатлик бюроси адвокати Джураева Азиза Темуровна вафот этганлиги сабабли Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 21.04.2011 йилда берилган TN 001402 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Адвокатура эълонлари

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 23.01.2014 йилдаги №25-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HONOUR ATTORNEY” адвокатлик фирмаси адвокати Бойтемиров Жасуржон Мухтаровичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 23.11.2011 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Эълон

2013-2014 йилларда Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини ижроси мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизими техник топшириғини яратиш бўйича танлов эълон қилади.

Адвокат

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 17.01.2014 йилдаги №18-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “LEGAL ASSIST” адвокатлик бюроси адвокати Аннаева Таслима Амировна адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги сабабли адвокатлик мақоми амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига биноан мазкур иш даврига тўхтатилди.

Адвокат

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 20 январдаги 5-А-ум-сонли буйруғига асосан “QONUN” адвокатлик фирмаси адвокати Турапов Равшанбек Муратовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 3 июнда берилган TS 000197-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунга қадар ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Адвокат

Қорақалпоғистон Республикасидаги “HUMO-VIK” адвокатлик бюроси адвокати Рем Югай Николаевич вафот этганлиги сабабли унга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 15 июнда берилган QR №000054-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 15 январдаги 7-ум-сонли буйруғига асосан тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни эълон қилади

Андижон вилояти

Андижон шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Олтинкўл туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни эълон қилади

Қашқадарё вилояти

Шаҳрисабз туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни эълон қилади

Андижон вилояти

Андижон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни эълон қилади

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳар 5-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Боёвут туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни эълон қилади

Қорақалпоғистон Республикаси

Чимбой туман давлат нотариал идорасида 1 нафар


Эълонлар 101 - 120 из 133
Начало | Пред. | 3 4 5 6 7 | След. | Конец Все