Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларда бўш иш ўринлар ҳақида ЭЪЛОН

Т/р

Идора номи

Вакант лавозим

Вакант бўлган лавозим штат бирлиги

Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар

Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар ўрнига

Бошқарма марказий аппарати бўйича

1.

-

-

-

-

-

Давлат нотариал идоралари бўйича

2.

Сайхунобод туман давлат
нотариал идораси

Нотариус

1

Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга эга бўлган, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган

салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

3.

Гулистон шаҳар 1-сондавлат
нотариал идораси

Нотариус ёрдамчиси

1

Олий юридик маълумотгаҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган

салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

4.

Гулистон шаҳар 4-сондавлат
нотариал идораси

Нотариус котиби

1

Олий-юридик,
ўрта-махсус юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

5.

Сайхунобод туман давлат
нотариал идораси

Нотариус котиби

1

Олий-юридик,
ўрта-махсус юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

6.

Янгиер шаҳар 1-сондавлат
нотариал идораси

Нотариус ёрдамчиси

1

Олий юридик маълумотгаҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган

салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

7.

Сирдарё туман 4-сондавлат
нотариал идораси

Нотариус котиби

1

Олий-юридик,
ўрта-махсус юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

ФҲДЁ органлари бўйича

8.

Ховос туман 2-сон ФҲДЁ бўлими

Мудира

1

Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга эга бўлган,

юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан, ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

9.

Ширин шаҳар ФҲДЁ бўлими

1-тоифали инспектор

1

Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. (Инспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим)

10.

Сирдарё туман 1-сон ФҲДЁ бўлими

1-тоифали инспектор

1

Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. (Инспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим)

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;

- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

- қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

- илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;

- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.

Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

22-бандига мувофиқ,танловга ҳужжатларни топшириш муддати эълон тегишли расмий веб-сайтда жойлаштирилган кундан бошлаб камида 15 календарь кунни ташкил этиши лозим.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ариза билан тегишли адлия органи ёки муассасасига мурожаат қилади.

Шунингдек, 23-бандига мувофиқ танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- номзоднинг паспорт нусхаси;

- иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

- ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

- мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;

- таржимаи ҳол;

- 086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;

- 3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

- шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

- солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

- фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

- яшаш жойидан маълумотнома.

Ҳужжатларни топшириш муддати охирги куни 16.12.2016 й 

 


Рўйҳатга қайтиш