Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 10 августдаги буйруғига асосан адвокат Алимов Муратхон Умархонович “UMAR-TOJ-NUR” адвокатлик бюросидан ишдан бўшаганлиги сабабли унинг адвокат мақомининг амал қилиши бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * * *

Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 8 августдаги 212-ум-сонли буйруғига асосан “Komil-Jumamurot” адвокатлик бюроси адвокати Комилбой Жумамуратовга бошқарма томонидан 2010 йил 28 майда HZ 000103 рақам билан берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокат мақоми тугатилди.

* * * *

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ адвокат Ubaydullayev Alisher Ibodullоyevich (Убайдуллаев Алишер Ибодуллоевич)га Бухоро туманида янги “ARMADA CONSULT” адвокатлик бюросини таъсис этиши муносабати билан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 11 августдаги буйруғига асосан адвокатлик мақоми берилди.

* * * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 5 августдаги 320-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SHAFQAT” адвокатлик фирмасининг адвокати Мардонов Ачил Исматович адвокатлик мақоми тўхтатиб турилган 3 ой давомида адвокатлик фаолиятига киришмаганлиги сабабли унинг номига бошқарма томонидан 2009 йил 8 июнда берилган SA 000100-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

* * * *

Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 12 августдаги 269-ум-сонли буйруғига асосан Бўз туманидаги “Шуъла плюс имкон” адвокатлик фирмаси адвокати Розиков Мўминжон Қаюмовичга бошқарма томонидан 2009 йил 28 майда берилган АN №000021 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди. 


Рўйҳатга қайтиш