Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 14 июлдаги 245-ум-сонли буйруғига асосан Бўз туманидаги “Юрист” адвокатлар фирмаси адвокати Орипов Муроджон Тоштемировичнинг адвокатлик мақоми ҳамда Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 6 августда берилган АN №000239-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

* * * *

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 29 июлдаги буйруғига асосан “IMKONIYAT YANGIYER” адвокатлик бюросининг адвокати Солиев Худайберди Абуловичга 2009 йил 25 майда берилган SI 000063 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокат мақоми 1 ой муддатга тўхтатилди.

* * * *

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2016 йил 23 июлдаги 04-сонли қарорига ҳамда Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 25 июлдаги 277-ум-сонли буйруғига асосан Фарғона шаҳридаги “Adolat qiyosi” адвокатлик фирмаси адвокати Исақов Абдували Тургуновичнинг лицензиясининг амал қилиши (лицензия 21.10.2012 йил FE №000288, адвокатлик гувоҳномаси №286, 21.05.2013 й.) ва адвокат мақоми 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 22 июлдаги 292-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “TEMIRYO’L” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Казаков Бобир Куконович номига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил 6 апрелда берилган SA 000388-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тикланди.

* * * *

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 26 июлдаги 30-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “YURIST” адвокатлик фирмаси адвокати Ризаев Мамир Ражабовичга 2011 йил 24 июнда берилган GZ 000102-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда 2015 йил 19 августда берилган 234-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши унинг вафот этганлиги муносабати билан тугатилди.

* * * *

Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 19 июлдаги 196-ум-сонли буйруғига асосан “Б.Алламов” адвокатлик бюроси адвокати Алламов Бахтиёр Юлдашевичга бошқарма томонидан 2009 йил 1 июнда HZ 000092-рақам билан берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тикланди. 


Рўйҳатга қайтиш