Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Навоий вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 159-ум-сонли буйруғига асосан Кармана туманидаги “SPARK ADVOCATUS” адвокатлик фирмаси адвокати Фозилов Шоҳруҳ Муродулло ўғли Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига ўқишга кирганлиги сабабли унинг адвокатлик мақоми ўқиш даврига тўхтатилди.

* * *

Навоий вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 161-ум-сонли буйруғига асосан Зарафшон шаҳридаги “ZARAFSHON-HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Хайров Вагиз Газзаловичга 2009 йил 25 майда берилган NV №000023 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

* * *

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 9 ноябрдаги 309-ум-сонли буйруғига асосан Наманган шаҳридаги “ATTORNEY ELITE” адвокатлик фирмаси адвокати Каримова Қурбаной Қурбанбаевнага 2014 йил 19 декабр­да берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 10 ноябрдаги 372-ум-сонли буйруғига асосан Норов Иброхим Тураевичнинг “Адолат манзили” адвокатлик фирмаси таъсисчилари рўйхатидан чиқиши муносабати билан бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга адвокатлик мақоми (адвокатлик гувоҳномаси №149, 20.05.2010 й.) тўхтатилди.

* * *

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 9 октябрдаги 335-ум-сонли буйруғига асосан “Buxoro Adolati Plyus” адвокатлик фирмаси адвокати Кенжаев Фаррух Равшановичнинг адвокатлик фирмаси таркибидан ихтиёрий чиқиши муносабати билан тўхтатилган адвокатлик мақоми унинг Бухоро шаҳрида янги “LEX CONSULTING” адвокатлик бюросини таъсис этиши муносабати билан вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 10 ноябрдаги 373-ум-сонли буйруғига асосан тикланди.

* * *

Бухоро вилоятидаги “Адолат мезони” адвокатлик фирмаси адвокати Шодиев Шерали Бухоровичнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 июлдаги Ф-3661-сонли Фармойишига асосан фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят Сариосиё туманлараро суди раиси лавозимига тайинланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 2011 йил 20 сентябрдаги 226-ум-сонли буйруғига мувофиқ тўхтатилган адвокатлик мақоми унинг ўиждувон туманидаги “MEDIART-ELIF” адвокатлик фирмаси таркибига кириши муносабати билан бошқарма бошлиғининг 2015 йил 9 ноябр­даги 364-ум-сонли буйруғига асосан тикланди.

* * *

Малака комиссиясининг 27.10.2015 йилдаги 10-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.10.2015 йилдаги 431-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “HUQUQ-HIMOYACHISI” адвокатлик фирмаси адвокати Рахматов Нематга бошқарма томонидан 08.06.2009 йилда берилган ТN-000727 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 513-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2015 йил 28 октябрдан 1 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 27.10.2015 йилдаги 10-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.10.2015 йилдаги 431-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “INYURKOLLEGIYA” адвокатлик фирмаси адвокати Кадыров Аброр Ахроровичга бошқарма томонидан 25.05.2012 йилда берилган ТN-001546 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 05.06.2012 йилда берилган 2242-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2015 йил 28 октябрдан 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 27.10.2015 йилдаги 10-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.10.2015 йилдаги 431-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “HAQIQAT HIMOYACHILAR HAY`ATI” адвокатлар ҳайъати адвокати Ширинкина Жанна Викторовнага бошқарма томонидан 29.06.2009 йилда берилган ТN-001092 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 03.02.2014 йилда берилган 2845-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2015 йил 28 октябрдан 1 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 27.10.2015 йилдаги 10-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.10.2015 йилдаги 431-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “BAYRAMYAN SERGEY YEGOROVICH” адвокатлик бюроси адвокати Байрамян Сергей Егоровичга бошқарма томонидан 08.06.2009 йилда берилган ТN-000697 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 10.12.2014 йилда берилган 3150-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2015 йил 28 октябрдан 1 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 27.10.2015 йилдаги 10-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.10.2015 йилдаги 431-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “BARRISTER” адвокатлик фирмаси адвокати Азимов Илхамга бошқарма томонидан 01.06.2009 йилда берилган ТN-000116 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 27.07.2009 йилда берилган 1089-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2015 йил 28 октябрдан 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 04.11.2015 йилдаги 437-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ALTER—EGO” адвокатлик фирмаси адвокати Тагаева Нигора Сирожетдиновнага Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 04.11.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 04.11.2015 йилдаги 438-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Tursunov Uchkun Shoniyazovich адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги сабабли адвокатлик мақоми амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига биноан мазкур иш даврига тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 05.11.2015 йилдаги 439-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “NAJOT MASKANI” адвокатлик фирмаси адвокати Хамидов Улугбек Абдурашитовичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 02.09.2010 йилда берилган ТN №001298 рақамли лицензиянинг ва бошқарма томонидан 12.10.2010 йилда берилган 1614-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 11.11.2015 йилдаги 448-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “TDA BEKTEMIR ADVOKATLARI” адвокатлик фирмаси адвокати Юлдашев ўуломжон ўайратжоновичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 05.11.2014 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 19 ноябрдаги 323-ум-сонли буйруғига асосан “ADVOKAT SERVIS PLYUS” адвокатлик фирмаси адвокати Каримов Гофиржон Абдурахмановичга 2011 йил 25 августда берилган NA №000140-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 20 ноябрдаги 492-ум-сонли буйруғига асосан Иштихон туманидаги “ISHTIXON ADOLATI” адвокатлик бюроси адвокати Эшкуватов Нормамат вафот этганлиги сабабли унинг номига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA 000261-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди. 


Рўйҳатга қайтиш