Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги Қонуни 16-моддаси, 1-қисми, 12-бандига асосан Фарғона вилоят адлия бош­қармасининг 2015 йил 26 октябрдаги 385-ум-сонли буйруғига асосан Марғилон шаҳридаги "Мар адвокат ҳуқуқ" адвокатлик бюроси адвокати бўлган Тоджибаева Махарам Ибрагимовнанинг (лицензия FE №000090, 03.06.2009 йил, адвокатлик гувоҳномаси №255, 22.10.2012 йил) адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокат мақоми жорий йилнинг 26 октябридан тугатилди.

* * *

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 4 ноябрдаги 237-ум-сон буйруғига асосан “NUR” адвокатлар ҳайъати адвокати Мингбаева Рахимага адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 8 апрелда берилган SI 000108 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокат мақоми тугатилди.

* * *

Олий малака комиссиясининг 14.09.2015 йилдаги 5-сонли баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 28.09.2015 йилдаги №384-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бошқарманинг 2014 йил 29 декабрдаги 403-ш/т-А-сонли буйруғининг “OLMAZOR ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Яхяев Аскар Махаматовичга бошқарма томонидан 01.06.2009 йилда берилган ТN-000103 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилган қисмига ўзгартириш киритилиб, Яхяев Аскар Махаматовичга бошқарма томонидан 01.06.2009 йилда берилган ТN-000103 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тикланди.

* * *

Олий малака комиссиясининг 14.09.2015 йилдаги 5-сонли баённомаси ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 28.09.2015 йилдаги №384-ш/т-А-сонли буйруғига асосан бошқарманинг 2015 йил 2 июлдаги 251-ш/т-А-сонли буйруғининг “ADVO-SUNSHINE LIVE’S” адвокатлик фирмаси адвокати Азизова Лола Аблакуловнага Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан 28.05.2009 йилда берилган GZ-000003 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши ва адвокатлик мақоми 26.06.2015 йилдан 6 ой муддатга тўхтатилган қисмига ўзгартириш киритилиб, Азизова Лола Аблакуловнанинг адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилиши 4 ой муддатга тўхтатилган ҳисобланди. 


Рўйҳатга қайтиш