Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2015 йил 9 октябрдаги 8-сонли қарори ва Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 14 октябрдаги 100-А-ум-сонли буйруғига асосан “QONUN” адвокатлик фирмаси адвокати Шерханова Мамура Джураевнага 2009 йил 3 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ТS №000206 рақамли лицензиянинг амал қилиши 3 ой муддатга тўхтатилди.

Учкўприк туманидаги “Холис адолат йўли” адвокатлик фирмаси адвокати бўлган Махмудов Абдурашид Сойитович (лицензия 10.06.2009 йил, FE №000151, адвокатлик гувоҳномаси №035, 23.06.2009 й.) ҳамда Эргашев Акмалхон Ахролович (лицензия 07.07.2010 йил, FE №000187, адвокатлик гувоҳномаси №194, 16.07.2010 й.) адвокатлик тузилмасидан чиққанлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига ҳамда Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 16 октябрдаги 383-ум-сонли буйруғига асосан адвокат мақоми уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссия­сининг 2015 йил 9 октябрдаги 8-сонли қарори ва Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 14 октябрдаги 101-А-ум-сонли буйруғига асосан “YARMATOVA RISQINISO XALBAEVNA” адвокатлик бюроси адвокати Ярматова Рискиниса Халбаевнага 2009 йил 26 майда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ТS №000020 рақамли лицензия ҳамда адвокат мақоми 1 ой муддатга тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандига мувофиқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2015 йил 23 октябрдаги 251-ум-сонли буйруғига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2011 йил 27 июлда 64-сон билан давлат рўйхатига олинган Тахтакўпир тумани, Даукара кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган “ADVOKAT GENJEGUL” адвокатлик бюроси тугатилди ва давлат рўйхатидан чиқарилди.

Шунингдек, “ADVOKAT GENJEGUL” адвокатлик бюроси тугатилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан адвокат Бекимбетова Генжегул Аймуратовна уч ойдан ошмайдиган муддатда бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 02.09.2015 йилдаги №351-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “S YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокати Мезенцева Ольга Владимировнага шаҳар адлия бош­қармаси томонидан 04.10.2011 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 11.09.2015 йилдаги №367-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “AL-ODIL HUQUQIY HIZMAT” адвокатлик фирмаси адвокати Azizova Gulchexra Shamuxtarovnaга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 28.08.2015 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 17.09.2015 йилдаги №371-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “TINIQOYDEK HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Usmanova Munavvar Ibragimovnaга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 22.05.2015 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 18.09.2015 йилдаги №374-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “AL-SIT HUQUQ” адвокатлар ҳайъати адвокати Хасанов Темур Халмаматович адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга тайинланганлиги сабабли адвокатлик мақоми амалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 131-моддасига биноан мазкур иш даврига тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш