Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 97-А-ум-сонли буйруғига асосан Қибрай туманида жойлашган “QALQON-FAYZ” адвокатлик бюроси адвокати Махкамов Жамшид Джураевичга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 29 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TN №001091 рақамли лицензиянинг амал қилиши суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар тўхтатилди.

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 18 сентябрдаги 94-А-ум-сонли буйруғига асосан Чирчиқ шаҳрида жойлашган “FORTRESS-YUPITER” адвокатлик бюроси адвокати Халилов Жалол Раджабовичга бошқарма томонидан 2009 йил 23 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000270 рақамли лицензия ҳамда 2015 йил 10 февралда берилган 355-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 88-А-ум-сонли буйруғига асосан “ISKANDAR ADVOKAT” адвокатлик фирмаси давлат рўйхатидан ўтказилиб (TS №000170-серия рақамли гувоҳнома), бошқарманинг 2015 йил 14 сентябрдаги 89-А-ум-сонли буйруғига асосан Каримова Нигора Рахимовнага 381-сонли ва Raximdjanova Shaxnoza Maxmudjanovaга 382-сонли адвокатлик гувоҳномалари берилди.

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 18 сентябрдаги 93-А-ум-сонли буйруғига асосан Бекобод шаҳрида жойлашган “Tursunali-Yangibayev” адвокатлик бюроси адвокати Янгибаев Турсунали Хайтқуловичга бошқарма томонидан 2011 йил 7 февралда берилган адвокатлик фаолия­ти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000334 рақамли лицензия ҳамда 2011 йил 7 апрелда берилган 0230-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси, 1-қисми, 3-бандига асосан Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 347-ум-сонли буйруғига асосан Қўқон шаҳридаги “Ҳақиқат тарафдори” адвокатлар ҳайъати адвокати бўлган Қурбонов Ахмадалининг (лицензия FE №000010, 03.06.2009 йил, адвокатлик гувоҳномаси №289, 04.06.2013 йил) адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва адвокат мақоми тугатилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 17 сентябрдаги 427-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “SAMARQAND QONUNCHILARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Садыков Бахтиёр Сабировичга Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 22 августда берилган SA 000375-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 17 сентябрдаги 428-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “QOMUS” адвокатлар ҳайъати ва адвокат Нурова Азиза Тишаевна ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига мувофиқ “FEMIDA HUQUQ” адвокатлик бюроси адвокати Жолдасбаев Аллабай Турдымуратовичга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 15 июнда берилган QR №000079-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомининг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 17 сентябрдаги 236-ум-сонли буйруғи билан вақтинча тўхтатилди.

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 17 сентябрдаги 43-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “Fanina himoyasi” адвокатлар ҳайъати адвокати Мелибаев Сайибназар Элибаевичнинг 2011 йил 15 август­да берилган GZ 000103-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тикланди.

Тошкент шаҳар “APRIORI LIBERUM” адвокатлар ҳайъати адвокати Махкамов Мансур Мухтаровичга 11.06.2009 йилда берилган TN №000849 сонли лицензиянинг амал қилиши Малака комиссиясининг 30.07.2015 йилдаги 7-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 17.08.2015 йилдаги 328-ш/т-А-сонли буйруғига асосан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 30.07.2015 йилдаги 7-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 17.08.2015 йилдаги 328-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “MUKHIDDINOVA I PARTNYORY” адвокатлик фирмаси адвокати Ганиева Ойниса Алматовнага Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 03.06.2009 йилда берилган TS-000176 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 12.11.2013 йилда берилган 2777-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 30.07.2015 йилдаги 7-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 17.08.2015 йилдаги 328-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “HAQIQAT HIMOYACHILAR HAY`ATI” адвокатлар ҳайъати адвокати Мурадян Юрий Мисаковичга бошқарма томонидан 02.06.2009 йилда берилган TN-000237 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 267-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 21 сентябрдаги 231-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳридаги “Ҳимоя сўзи” адвокатлар ҳайъати адвокати Умаров Дилшод Бўриевичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2010 йил 26 февралда берилган KS 000129 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 126-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Қарши шаҳридаги “Альянс” адвокатлик фирмаси адвокати Пардаев Зиёдулла Норматовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 25 июнда берилган KS 000092 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 12-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг 2015 йил 11 сентябрдаги қарори билан Хўжаобод туманидаги “Хўжаобод” юридик маслаҳатхонасининг (гувоҳнома рақами: АN №000001, 08.07.2013 йилда берилган) фаолияти тўхтатилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 432-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “EZGU FIKR” адвокатлик фирмаси адвокати Хидиров Болибой Ниятович вафот этганлиги сабабли унинг номига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йил 28 майда берилган SA 000449-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва унинг адвокатлик мақоми тугатилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 21 сентябрдаги 430-ум-сонли буйруғига асосан Тайлоқ туманидаги “EZGULIK SAMARQAND” адвокатлик фирмаси ва адвокат Абдуллаев Худойназар Файзиевич ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бош­қа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.


Рўйҳатга қайтиш