Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 13.07.2015 йилдаги №267-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “GLAMOUR-HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Абдикодирова Умириниса Рахимкуловнага шаҳар адлия бошқармаси томонидан 23.05.2012 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 13.07.2015 йилдаги №268-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “POYTAXT” адвокатлар ҳайъати адвокати Сатвалдиева Азадахон вафот этганлиги сабабли шаҳар адлия бошқармаси томонидан 26.07.2013 йилда берилган TN №001685 рақамли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 16.07.2015 йилдаги №276-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “XALQARO-HUQUQIY ISHLAR BO`YICHA” адвокатлар ҳайъати адвокати Абдусатторов Шухрат Хазратовичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 04.06.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 16.07.2015 йилдаги №277-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HUQUQSHUNOS MINBARI” адвокатлик фирмаси адвокати Атоев Мурод Сафоевичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 22.11.2012 йилда берилган TN №001613 рақамли лицензиянинг ва 12.01.2015 йилда берилган 3171-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 17.07.2015 йилдаги №278-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “ARBITRIUM LIBERUM” адвокатлар ҳайъати адвокати Мухидов Гофур Худайбергановичга шаҳар адлия бошқармаси томонидан 03.06.2009 йилда берилган TN №000299 рақамли лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 139-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

Тошкент шаҳар “APRIORI LIBERUM” адвокатлар ҳайъати адвокати Махкамов Мансур Мухтаровичга 11.06.2009 йилда берилган TN №000849 сонли лицензиянинг амал қилиши бошқарманинг 21.07.2015 йилдаги 281-ш/т-А-сонли буйруғига биноан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 21.07.2015 йилдаги №282-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “KOMPROMISS FEMIDA” адвокатлик бюроси адвокати Темирова Лола Саломовнага шаҳар адлия бошқармаси томонидан 08.06.2009 йилда берилган TN №000736 рақамли лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 298-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.


Рўйҳатга қайтиш