Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адвокатура эълонлари

Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 8 июлдаги 190-ум-сонли буйруғига асосан Андижон шаҳридаги “KONSALTING YURIDIK GLOBUS” адвокатлик фирмаси адвокати Сабитов Абиджан Ахметовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 29 майда берилган АN №000042 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Андижон вилоят адлия бош­қармасининг 2015 йил 8 июлдаги 191-ум-сонли буйруғига асосан Андижон шаҳридаги “NUR-ZIYO FEMIDA” адвокатлар ҳайъати адвокати Холмирзаев Баходир Холмухаммадовичга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2012 йил 23 апрелда берилган АN №000204 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугаганлиги сабабли Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 20 июлдаги 79-А-ум-сонли буйруғига асосан Ангрен шаҳрида жойлашган “FARMON DODXON” адвокатлик бюроси адвокати Мирзарахимов Хабибулла Абдуллаевичнинг адвокат мақоми тикланди.

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 24 июлдаги 34-А-сонли буйруғига асосан Жиззах шаҳридаги “Малакали ҳимоя” адвокатлар ҳайъати адвокати Намиров Нурбулан Раимовичга 2012 йил 25 декабрда берилган GZ-000116-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунига қадар тўхтатилди.

Тошкент шаҳар адлия бош­қармасининг 22.06.2015 йилдаги №233-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “BEST LEGAL EXPERT” адвокатлик фирмаси адвокати Allanazarov Timur Davletnazarovichга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 23.12.2014 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 29.06.2015 йилдаги №246-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HARBIY XIZMATCHILAR ISHLARI BO`YICHA MAXSUS” адвокатлар ҳайъати адвокати Эралиев Шавкат Шариповичга Тошкент шаҳар адлия бош­қармаси томонидан 23.07.2009 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.06.2015 йилдаги №247-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HONOUR ATTORNEY” адвокатлик фирмаси адвокати Юлдашев Рустамжон Бурановичга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 19.02.2013 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

* * *

Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 30.06.2015 йилдаги №248-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “HIDOYAT YO`LI” адвокатлик бюроси адвокати Гаппаров Саидахмат Миноваровичга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 17.06.2009 йилда берилган TN №000979 рақамли лицензиянинг ва 10.07.2009 йилда берилган 841-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.06.2015 йилдаги 6-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 02.07.2015 йилдаги 251-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “ADVO-SUNSHINE LIVE`S” адвокатлик фирмаси адвокати Азизова Лола Аблакуловнага Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан 28.05.2009 йилда берилган GZ №000003 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 15.07.2009 йилда берилган 875-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2015 йил 26 июндан — 6 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.06.2015 йилдаги 6-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 02.07.2015 йилдаги 251-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “ADOLAT DAVRI” адвокатлик фирмаси адвокати Тошқулов Олимжон Бегмаматовичга бошқарма томонидан 25.03.2012 йилда берилган TN №001521 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 15.05.2014 йилда берилган 2944-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 2015 йил 26 июндан — 3 ой муддатга тўхтатилди.

* * *

Малака комиссиясининг 25.06.2015 йилдаги 6-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 02.07.2015 йилдаги 251-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “S YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокати Махмудов Жахонгирхўжа Тураходжаевичга бошқарма томонидан 20.10.2011 йилда берилган TN №001480 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 28.11.2011 йилда берилган 2074-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.


Рўйҳатга қайтиш